

"Бундай рақибларга қарши турнирнинг илк учрашувида ҳаракат қилиш жуда қийин бўлади. Уларга қарши саралаш ўйинларидагидек яхши ўйин кўрсатишимиз керак. Роналдунинг қандай салоҳиятга эга эканлигини барча билади, у дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири. Унинг жамоаси Европа чемпиони бўлди. Шу сабабли учрашув қизиқарли бўлади", - деди Де Хеа.
15 июнда Испания термаси Португалияга қарши баҳс олиб боради.



