UZ

Сўнгги янгиликлар

09:45 Оливье Жиру: “Челси” Англия чемпионатидаги топ-клуб”   3 09:20 “Галатасарой” Фотиҳ Терим билан шартномани узайтирди   1 09:07Бугун ПРО-Лиганинг “А” гуруҳида 30-тур ўйинлари бўлиб ўтади  7 09:05Бэйл кутилганидан кўпроқ майдонга туша олмайди   4 08:50Йоахим Лёв: “Пенальти бўлмаган эди”   8 08:35Чехларни мағлуб этган Украина А дивизионига чиқди   3 08:20Германия ўз тарихида илк мартда бир йил ичида 6 марта мағлуб бўлди   11 08:05Гризманн Франция тарихидаги энг яхши тўпурарлар қаторидан жой олди   4 07:51Гибралтар терма жамоаси ўз тарихида кетма-кет 2 ўйинда ғалаба қозонди   2 07:45Неймар қойилмақом кўрсаткич қайд этмоқда   3 07:20Ўртоқлик ўйинлари. Колумбия Коста-Рикани таслим қилди, АҚШ Перуни юта олмади   1 02:35Olamsport: Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанг санаси маълум, Хабиб Мэйвезерга жавоб қайтарди ва бошқа хабарлар  8 01:50Ўртоқлик ўйинлари. Бельгия - Голландия учрашувида дуранг ва бошқа натижалар  2 01:47Миллатлар лигаси. Германия гол урди, бироқ мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  9 01:25Модрич: "Ҳеч қачон Месси билан бир жамоада ўйнамасам керак"  10

Даврон Ҳошимов: «Бир кун яна «Пахтакор»га қайтаман» Янгиликлар

Даврон Ҳошимов: «Бир кун яна «Пахтакор»га қайтаман»

Салкам 7 йил давомида «Пахтакор»да тўп сурган тажрибали ҳимоячи Даврон Ҳошимовнинг янги мавсумни бошқа клубда бошлаши аниқ бўлиб улгурди.

У айни пайт «Қўқон-1912»нинг Тошкентдаги ўқув-машғулотлар йиғинида иштирок этяпти. Катта эҳтимолки, Даврон айнан водий клуби билан шартнома тузади. Ҳар ҳолда, «Қўқон-1912» бош мураббийи Нўъмон Ҳасановнинг айтишича, ҳимоячи билан оғзаки келишувга эришилган.

Табиийки, Ҳошимов учун қадрдон клубидан кетиш осон кечмаган. Лекин футболчининг ҳаёти шундай - ҳар қадамда кутилмаган ҳолатлар учраб туради.

Биласиз, Даврон «Пахтакор» сафида танилди, бир қатор совринлар соҳибига айланди. Муҳими, ишончли ўйинлари орқали миллий жамоага кирди.

Хўш, Янгиер футбол мактаби тарбияланувчиси фаолиятидаги ушбу катта ўзгаришни қандай қабул қилди?

- Даврон, «Пахтакор»да 7 йил ўйнадингиз, табиийки, бу кичик муддат эмас. Умуман, чемпионатимизда битта жамоада узлуксиз шунча узоқ тўп сурган футболчилар жуда кам.

Демакки, клуб иккинчи уйингизга айланиб қолгани ва у билан хайрлашиш осон бўлмагани тайин. Қизиқ, бундай кескин қарорингиз сабаби нима?

- Ҳа, охирги 2-3 ҳафта жуда оғир ўтди. Яъни якуний қарор қабул қилишда роса қийналдим. Албатта, барчасини обдон ўйладим. Тўғри айтдингиз, «Пахтакор» иккинчи уйимга айланиб қолганди. Мен учун катта футбол йўли шу жамоада бошланди. Шу кунгача нимага эришган бўлсам, барчаси айнан «Пахтакор» билан боғлиқ.

Асосийси, клуб футболчи сифатида ўсишимга имконият берди. Фурсатдан фойдаланиб, «Пахтакор» раҳбарияти, мураббийлар, футболчилар, ишчи-ходимлар ва албатта, мухлисларга 7 йиллик ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдираман. Насиб этса, бир кун яна «Пахтакор»га қайтаман.

Клуб сафига 2011 йили қўшилгандим. «Бухоро»га қарши кечган ўйинда илк марта «шерлар» либосини кийганим ҳеч эсимдан чиқмайди. Умуман, ортда қолган вақтда ёрқин дамларни бошдан кечирдим. Лекин «Пахтакор»дан кетганим ҳаёт тўхтаганини англатмайди. Ўйлайманки, «Қўқон-1912»да ҳам ўзимни бегона ҳис қилмайман.

Зеро, жамоа бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов билан «Пахтакор»да бир неча йил бирга ишлаганмиз. Қолаверса, Мурод Холмуҳаммедов, Жавоҳир Сиддиқов, Баҳодир Пардаев, Суҳроб Бердиев ва Александр Мерзляков каби футболчиларни жуда яхши биламан. Шу боис, Нўъмон ака чорловини рад этолмадим.

Тўғри, бошқа таклифлар ҳам бор эди. Хусусан, совринли ўринлар учун курашадиган клубларга ҳам чақиришди. Ҳаммасини тарозига солиб кўриб, «Қўқон-1912»да ўйнаш вариантини маъқул топдим. Энди жамоа муваффақиятига муносиб ҳисса қўшиб, ишончни оқласам, бас.

- Бу борада кимлар билан маслаҳатлашдингиз, қандай тавсиялар эшитдингиз?

- Қандайдир ишга қўл уришдан аввал биринчи галда, масалани оила даврасида  муҳокама қиламиз. Табиийки, отам бош маслаҳатчимиздир. Улар доимо энг тўғри йўлни кўрсатадилар. Ўзлари вақтида кураш билан профессионал даражада шуғулланганлар.

Демакки, оиламизда спортча муҳит ҳукмрон. Шу кунгача отамнинг айтганларига амал қилиб, кам бўлмадим. Хуллас, «Пахтакор»дан кетиш ҳақида ҳам аввало, отам билан маслаҳатлашдим. Чунончи, аввалги мавсумнинг охирги 6-7та учрашувида асосий таркибда майдонга тушмадим.

Бунинг ўзига яраша сабаблари бор, аммо ҳозир барчасини ошкор қилишни истамайман. Хуллас, умумий ҳолатни назарда тутиб, жамоадан кетиш энг тўғри йўл эканлигини тушундим.

Отам ҳам захирада навбат кутиб ўтиргандан кўра, бошқа жамоада етарли ўйин амалиётига эга бўлишим мақсадга мувофиқлигини айтдилар. Ахир ҳозир айни ўйнайдиган ёшдаман.

- Мухлислар сизни ўта қизиққон футболчи сифатида билишади. Зеро, тез-тез сариқ карточка оласиз, баъзида майдонни эртароқ тарк этасиз. Дарҳақиқат, табиатан қўпол ўйинчимисиз ёки барчаси тактик услубга боғлиқ?

- Статистикага эътибор қаратсак, ҳимоячилар бошқа амплуалар вакилларига нисбатан кўпроқ сариқ ёки қизил карточка олишади. Чунончи, тўп билан олдинга интилган ҳужумчи мудофаа чизиғидан ўтиб кетса, унинг гол уриш эҳтимоли 80-90 фоизга ошади.

Хуллас, ҳимоячилар кўпинча хавфни бартараф этиш йўлида сўнгги чорани қўллашга мажбур бўлишади. Ҳа, бу тоза футбол эмаслигини тушунаман. Лекин баъзан шундай йўл тутишга тўғри келади.

Очиғи, менда қизиққонлик қачон бошланганини билмайман. Бир томондан, характерим шундай - яккакурашларда енгилишни сира ҳазм қилолмайман. Лекин ҳаётда тажовузкор ёки қўпол эмасман. Кўриб турганингиздек, суҳбатга тезда киришиб кетадиган, хушчақчақ йигитман (кулади).

- Лекин сариқ ва қизил карточкалар жамоага панд беради. Дейлик, майдондан четлаштирилсангиз, шерикларингиз қийин вазиятда қолишади...

- Ҳа, шундай. Охирги вақтларда ортиқча қўполлик ишлатиш одатини йўқотишга ҳаракат қиляпман. Мисол учун, ўтган йили 8 марта сариқ карточка олдим.

Муҳими, «қизил»га дуч келганим йўқ. Демак, яхши томонга ўзгаряпман. Нўъмон Ҳасанов ҳам мен билан айнан шу масалада яккама-якка суҳбатлашди ва танбеҳ берди: «Рақибларинг ҳам сен каби футбол орқали рўзғор тебратишади.

Яккакурашларда қўполлик ишлатишдан тийил...». Албатта, барчасини тўғри қабул қилдим. Мухлислар янги мавсумда умуман бошқа Даврон Ҳошимовни кўрсалар, ажабмас.

- Спортчилар оиласида улғайганингизни айтдингиз. Болаликда отангиз  изидан бориб, курашчи бўлишни ўйламаганмисиз?

- Аниқ эсимда, доим отамга эргашиб, кураш залига борардим. Оз-моз шуғулланганман ҳам. Кейинроқ бокс тўгарагига қатнаш баробарида футбол гуруҳига борганман.

Натижада отам олдимга қатъий шарт қўйгандилар: «Ҳамма спорт турлари билан шуғуланолмайсан. Юрагингга қулоқ тутиб, биттасини танла».

Якунда футболга меҳр кучлилик қилди. Шу тариқа Янгиер футбол мактаб-интернатига бордим. Бу даргоҳда 5 йил таҳсил олганимдан сўнг «Пахтакор»га чақиришди.

- Ўша пайт кўпчилик «Пахтакор»да ўйнашни орзу қиларди. Жамоага таклиф этишгач, қандай ҳолатга тушгандингиз?

- Ҳа, кўпчилик қатори менда ҳам «Пахтакор»да тўп суриш орзуси йўқ эмасди. Аммо жамоа либосини кийиб, машҳур футболчиларни кўрган афсонавий стадионда ўйнаш шунчалик тез насиб этишини сира ўйламагандим.

Хуллас, 2008 йили «Пахтакор» ва «Янгиер» тарбияланувчилари ўртасида назорат учрашуви ташкил этилгани тақдиримни ўзгартириб юборди. Қарангки, ўйин куни раҳматли бувам уйимга меҳмон бўлиб келганлар ва отам стадионга боролмаганлар.

Шунда бобом мени узоқ дуо қилган эканлар. Эътиборлиси, айни ўша учрашувдаги ҳаракатларим маъқул келганми, мени «Пахтакор»га чақиришди. Шу тариқа Роберт Гай раҳбарлигидаги ўринбосарлар жамоасида ўйнай бошладим. Дуо кучини ўшанда билганман.

- Бугунги кунда яқинларингиз ўйинларингизни бевосита стадионда кузатиб боришадими?

- Отам ўйинларни ўтказиб юбормайдилар, ҳисоб. Шу аснода кечқурун хатти-ҳаракатларимни таҳлил қилиб, хато-камчиликларимни тушунтирадилар. Ҳар ҳолда, у киши футболни жуда яхши тушунадилар.

Шу маънода айтсам, отам биринчи мураббий ва асосий танқидчи ролидалар. Тўғри, баъзан танқидни ошириб юборсалар, бироз жаҳлим чиқадию, тезда барчаси ўринли эканлигини тушунаман ва хатоларни такрорламасликка интиламан. Айтганча, Ўзбекистон чемпиони бўлганимдан кейин қаттиқ койимай қўйганлар.

- Футболдаги ютуқларингиздан қай бири энг қадрлиси?

- 2014 ва 2015 йилларда қўлга киритилган чемпионлик медаллари. Чунки «Пахтакор» ўша мавсумлар чемпионликка қийинчилик билан эришган. Хусусан, жамоада молиявий муаммолар юзага келган ва футболчилар бир неча ой маошсиз ўйнашганди.

Шунга қарамай, якунда чемпионлик шоҳсупасига кўтарилгандик. Ҳамжиҳатликда ҳар қандай ишни уддалаш, ишонч ва иштиёқ бўлса, олий мақсадга эришиш мумкинлигини амалда исботлаганмиз.

- Суперлигада 12та жамоа ўйнашини ҳисобга олсак, айрим футболчилар ишсиз қолишлари ҳеч гап эмас. Демоқчимизки, футболчи сифатида янгилик ва ўзгаришларга муносабатингиз қандай?

- Бирор нарсага эришиш учун нимадандир воз кечишга тўғри келади - уруш қурбонсиз бўлмайди. Шундай экан, ўзгаришлар футболимиз тараққиётига хизмат қилиши керак. Шахсан мен фақат ижобий натижа кутяпман. Энди ҳар бир ўйин ва очконинг қадри кескин ошади. Шунингдек, турнир жадвалида тиғизлик юзага келса, ажабмас. Ҳар ҳолда, бирор жамоа яққол ажралиб қолмаса керак. Энг асосийси, ҳар бир позиция учун 2-3 нафар футболчининг кураш олиб бориши натижасида рақобат талаб даражасига чиқади.

- Бу йилги мавсумнинг энг муҳим мусобақаси - бу Россия-2018 мундиали. Бўлажак ЖЧда қайси жамоага мухлислик қиласиз?

- Афсуски, жаҳон чемпионати йўлидаги уринишимиз яна бесамар кетди. Аслида Россияга боришни жуда хоҳлагандик. Ўйинлар ва воқеаларга мухлисларнинг ўзлари гувоҳ бўлишди. Насиб йўқ экан, начора... Лекин ЖЧ-2018да биз мухлислик қиладиган жамоа бор.

ФИФА рефериси Равшан Эрматов бригадасини назарда тутяпман. Етакчи ҳакамимиз ҳозирча 2та мундиалда 9та ўйинни бошқарган. Демак, Эрматовда рекордчи сифатида Гиннес китобига кириш имкони бор. Шунингдек, шахсан мен Россия ва Бразилия термаларига ҳам бефарқ қарамайман.

Ёшлигимда Кафу ижросидаги ўйинларга маҳлиё бўлардим. Менимча, навбатдаги мундиалнинг бош фаворити айнан «пентакампеонлар»дир. Ўз-ўзидан ОФК жамоалари ўйинларини ҳам ўзгача қизиқиш билан кузатаман.

Япония, Австралия ва Жанубий Корея термаларининг гуруҳдан чиқишига ишоняпман. Умидворманки, қитъамиз шарафини ҳимоя қиладиган жамоалар ҳам уялтириб қўйишмайди. Яна бир гап: Ўзбекистон термасининг ЖЧ-2022да иштирок этишига қаттиқ ишоняпман. Ҳозирги ўзгаришлар шундай фикр юритишимга асосдир.


Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди     Манба: "Интерфутбол" газетаси

Рейтинг: -48   

Фикрлар

+10   
21 янв 08:44:10
Asensio 776
Sandaqalari xech qachon kosasi oqarmaydi!!!!! Gadoey san itvachchani deb 1 yil travmada yurgandi ......
+7   
21 янв 10:31:46
Nasaf Qarshi O‘zbekiston
Sardor Guzor fcb фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Waxsiy fikrim Davronni yaqindan bilmeman faqatgina maydondagi xunuk qupol iwlari bilan yaxwi taniman. Davron raqibga ozgina xurmat kursatsang yaxwi bulardi.
Пахтакордан кетди энди хохласа ҳам қупол ўйин қилолмайди,чунки тепадан ҳимоя қилиб турувчилар энди унга қарамайди.
+7   
21 янв 08:51:24
Sardor Guzor fcb
Waxsiy fikrim Davronni yaqindan bilmeman faqatgina maydondagi xunuk qupol iwlari bilan yaxwi taniman. Davron raqibga ozgina xurmat kursatsang yaxwi bulardi.
+5   
21 янв 09:49:31
Qizilqum forza
agar shu yoshligingda otangni aytganini qilib boksda qolsang edi shuncha xalqni nafratiga sababchi bulmasmiding
+5   
21 янв 08:33:42
avto_bot
yaxwi uynab ketsen bizgayam yaxwi uzingayam!
+4   
21 янв 08:36:37
Bahodir
Yoq Davron xaqiqatan ham hayotda juda hushmumala bola men ozim guvoxman maydonga chiqsa butkul ozgaradi. Lekin Davron Sayhunobod haqida ikki ogiz gapirib quyish kerak edi
+3   
21 янв 09:56:25
Qizilqum forza
adminla yana bitta babani erkatoyi borku ismini ham aytigisi kemaydi odamni andreyevmi pandyevmi malumot beriyla
+3   
21 янв 09:51:06
халол уйин
Даврон Хошимовни инсон сифатида хурмат килишим мумкин лекин футболчи сифатида эмас. Сабаби ракибни хурмат килмаган уйинчи узи хам хурматга лойик булмаган. Даврон жудаям купол уйинчи факат оёкка уйнайди атайлаб.
+3   
21 янв 09:39:57
FK NASAF.4444
Хаттоки нима ёзилганига карамадим.куни килип киган ишларинга жавоп оласан.
+2   
21 янв 12:27:22
B-A19
dala hayvoni
+2   
21 янв 10:56:59
Лазиз Ишанкулов
Айникса насаф Билан кубок уйинида максуд каримовга куполлик киламан деб узинг жарохат олиб айолларга ухшаб бакир чакир килдинг хуллас узингни обруйингни узинг туширдинг сан пахтакорга хам номуносиб единг мана вакт келди санга кучани курсатишибди
+2   
21 янв 10:53:29
Jobirbuyuk
nima debti o'qimadim
+2   
21 янв 10:47:45
Мухлис Ака
Хошимиян яхшиси корерасини якунлаб куйса хам буларкан яхшиям Хасанов уни куконга олибди лекин шарт куйиб олибди ракибларга шкаст етказмайсан нармалние футболчиларга ухшаб уйнайсан деб,давронга ухшаганлар баба тогасини даврида босар тусарни билмай колганди бир кун келиб хаммасиям жамоага керак булмай колади шунда бундайларни ким хам уз камандасига таклиф киларди,даврондан олдин хам пахтакорда биттаси бор эди суюнов дегани узидан бошкани одам демайдиган у киши хам ракибни аяаб утирмасдилар пахтакордан кетдию дом дараксиз йук булиб кетди,чунки бундай футболчилар хеч кимга керак эмас хеч кимни бунака хукизсифат уйинчиларга кузи учиб тургани йук,бировни хурмат килсанг сани хам хурматенгни жойига куйишади,бу хаетни йозилмаган конунларидан бири
+2   
21 янв 08:37:26
Макс Макс))
Яхши Даврон янада кучаявер) омад яна убу кимни синдириб куймагин )) ухахаха кейин мингир сингир килиб юради яна 2 3 йил!
+2   
21 янв 08:31:57
Ulugkhan Bobokhanov
http://muztv.net/mp3/9892-sardor-mamadaliyev-52-vatandosh-hotirasiga.html
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон кетма-кет иккинчи ўйинда ғалаба қозонди Ўзбекистон кетма-кет иккинчи ўйинда ғалаба қозонди
Ўзбекистон ҳамда Қатар терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви...  275
Бугун нима бўлади? Бугун нима бўлади?
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарга қарши навбатдаги...  72
Ўзбекистон - Қатар. Асосий таркиблар эълон қилинди Ўзбекистон - Қатар. Асосий таркиблар эълон қилинди
Бугун, 16 октябрь куни Тошкент вақти билан 19:00да Ўзбекистон ҳамда...  62
Купер Рашидовни нега терма жамоага чақирмаганини очиқча изоҳлашни истамади - матбуот анжумани (тўлиқ) Купер Рашидовни нега терма жамоага чақирмаганини очиқча изоҳлашни истамади - матбуот анжумани (тўлиқ)
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Қатарга қарши ўйиндан олдинги...  52
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг