UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  9 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  6 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  32 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24

Даврон Файзиев: "Бу йил қандай қилиб бўлмасин олий лигада қолмоқчимиз" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Бу йил қандай қилиб бўлмасин олий лигада қолмоқчимиз"

"Гулистон" - "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Даврон Файзиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бугунги ўйиндан кўнглим тўлмади, ҳимояда йўл қўйган хатоларимиз яна биз учун қимматга тушди. Бугун иккита тенг кучли жамоа учрашди", - деб гап бошлади Даврон Файзиев. "Гулистон"да ғалабага бўлган иштиёқ кўпроқ бўлди, агар омадимиз келганида бугун дуранг бўлиши ҳам мумкин эди. Тан оламан бугун жамоам тайёр эмас эди. Лекин кейинги ўйинларга тайёргарликни давом эттирамиз. Бизнинг вазифамиз қандай қилиб бўлса ҳам олий лигада қолиш. Кейинги йил каттароқ мақсад қўямиз. Бу йил эса 10 ёки 11 ўринми фарқи йўқ, олий лигада қолсак бўлди. Вазифани бажаришга ҳаракат қиламиз. Жамоамнинг кўпгина футболчилари ёш бўлгани учундир сафардаги ўйинларда мағлубиятга учраяпмиз. Таркибимизда фақат Илёс Қурбонов олий лига ҳавосидан баҳра олган, қолганлар эса асосан биринчи лигада ўйнашган. Камчиликларни йўқотишга ҳаракат қиламиз".

Энвер Гафаров ёзиб олди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика