UZ

Сўнгги янгиликлар

01:52Чемпионлар лигаси. 3-саралаш босиқичи. ЦСКАдан ишончли ғалаба, БАТЭ “Славия”га имкониятни бой берди  0 01:30Рожерс: “Дембеле “Селтик”да бахтли”  1 01:10“Ман Сити” “Реал”нинг рекордини янгилаши мумкин  7 00:42“Реал”нинг учинчи посбони клубни тарк этади  2 00:35“ПСЖ” Санчес учун “Арсенал”га 40 миллион фунт таклиф қилди  3 00:28“Ливерпул”нинг икки футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  0 23:28Моуриньо: “Хавьер Эрнандесни “МЮ”да кўришдан хурсанд бўлардим”  3 23:12“Ювентус” яна Матюиди учун курашга қўшилди  1 23:04Ренату Саншеш Мюнхендан кетмоқчи  5 22:20Спортчилар ижтимоий тармоқларда  5 21:56"Челси" "Барселона" футболчиси учун 40 миллион евро беришга тайёр  18 21:29Кака: "Неймар қаерда ўйнаса ҳам ажойиб футболчилигича қолади"  4 21:03"Милан" яна бир катта трансферга тайёргарлик кўрмоқда. Клуб раҳбарлари Лондонда  16 20:34Игуаин: "Ювентус" Бонуччисиз ҳам кучли бўлиб қолаверади"  3 20:18ПСЖдан кутилмаган харид  11

07 янв 10:33
Янгиликлар

Даврон Файзиев: "25 январь куни "Нефтчи" билан ўйнаймиз"

"Сўғдиёна" клубининг янги мавсумга тайёргарлик ишини бошлашдан дарак йўқ. Буни билиш мақсадида бош мураббийга мурожаат этдик.
- Даврон ака, бугунги кунга келиб олий лиганинг деярли барча жамоаси мавсум тараддудини бошлаб юборган. Аммо сиз бошчилик қилаётган "Сўғдиёна" бу борада жим. Бунга молиявий муаммолар сабаб бўляптими?
- Ҳа, шундай деса ҳам бўлади. Агарда моддий қийинчилик бўлмаганида эртароқ киришган бўлардик. Лекин нолимаймиз, шукур келтириб ишлашда давом этамиз.

- У ҳолда айтингчи, йиғинни қачондан бошлашни режалаштирмоқдасизлар?
- Бугундан йигитларни ўз базамизда йиғишни ўйлаб турибмиз (суҳбат 6 январь куни бўлиб ўтган). Насиб қилса кечга қадар йиғинни бошлаймиз.

- "Сўғдиёна"нинг янги мавсумга тайёргарлик режаси қандай?
- Январь ойида Жиззахда бўламиз. Февралдан Тошкентга бориб, йиғин ташкил этишни режалаштирганмиз. ПФЛ Кубогида ҳам иштирок этишни ўйлаб турибмиз.

- Синов-назорат баҳслари ҳам ўтказилса керак?

- Ҳа, албатта. Январда учта ўйин ташкил этамиз. Рақиб жамоаларнинг номи бутунлай аниқ эмас. Биргина 25 январь куни "Нефтчи" билан ўйнашимизни аниқ айтишим мумкин. Қолган икки рақиб эса жавобини айтмади.

- Бундай пайтда футболчиларнинг ҳам жамоадан кетиб қолиши табиий хол?
- Ҳозирча жамоани тарк этганлар деб номларга тўхталмоқчи эмасман. Чунки йиғинга киришайлик, кейин кимлар келади кимлар кетишни истамоқда. Буларнинг ҳаммаси ойдинлашади. Шуни сизга маълум қила оламанки, Сирож Ҳамроев "Машъал"га ўтди. У билан дўстона хайрлашдик. Қолганлар жамоадан кетиш ҳақида шахсан менга айтишмаган.

- Легионер посбоннинг кейинги тақдири қандай кечади?
- Меленчук ўтган йили жамоамизга катта фойда келтирди. Шу боис уни олиб қолишни мақсад қилганмиз. Ўзаро келишувга биноан футболчи 10 январга қадар сафимизга келиб қўшилади.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Диёр Имомхўжаев: Бўрилар рақобатлашаверсин, терма жамоага чўпон керак Диёр Имомхўжаев: Бўрилар рақобатлашаверсин, терма жамоага чўпон керак
Бабаян “Обод”ни олса нима бўлади, деб кўп савол беришди. Мен зўр...  92
Қутлуғ 60 ёшингиз муборак, Шавкат Миромонович! Қутлуғ 60 ёшингиз муборак, Шавкат Миромонович!
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович...  78
Cергеевнинг голи терма жамоамизга ғалаба келтирди Cергеевнинг голи терма жамоамизга ғалаба келтирди
Туркияда ўқув йиғин машғулотларини ўтказаётган Ўзбекистон миллий...  110
Футзал. "Олмалиқ" Осиё чемпионатини йирик мағлубият билан бошлади Футзал. "Олмалиқ" Осиё чемпионатини йирик мағлубият билан бошлади
"Олмалиқ" футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё...  63
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: