Давид Сильва: "Гвардиола - футбол даҳоси"

Aslanov Jasurbek
13 сен 2018, 18:15
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Давид Сильва "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳақида фикр билдирди.

"Гвардиола бирор нарсани тушунтирса, сиз уни тезда илғаб оласиз, бунақасини аввал кўрмаганман. Бу ҳаммага тегишли, дарвозабонлардан тортиб ҳужумчиларгача.

Авваллари баъзи мураббийларим бор эътиборини ҳимоя ёки ҳужумга қаратишган. Хосепни эса бутун майдон қизиқтиради. Ундан сабр қилишни ўргандим. Бунгача кўп жойимни ўзгартириб, майдоннинг ҳамма бурчагида бўлишни истардим.

Гвардиола менга бир зонада бўлишни ва тўп ўша ҳудудга ўтгунича кутишни ўргатди. Бу жиҳатдан ўйинимни кучайтирдим. Гвардиола - футбол даҳоси" - дейди Сильва.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: BBC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›