UZ

Сўнгги янгиликлар

13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  2 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  0 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  7 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  3 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  1 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  12 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  5 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0

Даҳшатли дерби олдидан: "Пахтакор" & "Локо" Янгиликлар

Даҳшатли дерби олдидан: "Пахтакор" & "Локо"

Ўзбекистон Суперлигасининг 1-туридан ўрин олган марказий баҳс "Пахтакор" - "Локомотив" ўртасидаги ўйин кўпчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Мазкур ўйин орқали чемпионат ўйинларини бошлаб оладиган принципиал рақиблар бутун мавсум давомида чемпионлик учун кураш олиб боришлари ҳеч кимга сир эмас.

Илк ўйин, кескин қарама-қаршилик, финалга чемпионатдаги финалга тенг тўқнашув.

"Локомотив" чемпионлик шоҳсупасидан тушиб кетмаслик учун курашса, "Пахтакор" ўша чўққини забт этишга қаттиқ бел боғлаган.

Мазкур жамоаларнинг ўтган йилги ҳисоб-китобида устунлик "темирйўлчилар" томонида бўлганди. Ўзбекистон Кубоги доирасидаги йирик мағлубиятдан кейин "Локомотив" ички чемпионатда "Пахтакор"ни таслим этганди.

Бу гал ҳаммаси қайтадан бошланади. Янги мавсум олдидан ҳар иккала жамоа таркибида кескин ўзгаришлар кузатилди. "Локо"ни етакчи Нестеров, Махарадзе, Алибоев, Бикмаев каби етакчи футболчилари тарк этишган бўлса, "Пахтакор"дан ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлган Тиаго Безерра, тўпурарлар пойгасида Безеррадан кейинги ўринни эгаллаган Гонсалвеш каби легионерлар кетишди.

"Локо" йўқотишлар ўрнини Йован Жокич, Азиз Ҳайдаров, Аваз Ўлмасалиев, Жамшид Искандеров, Арслонмурот Аманов ва Жавоҳир Илёсов каби тажрибали ва иқтидорли футболчилар билан қоплади.

"Пахтакор"нинг трансфер кампанияси Марат Бикмаев, Достон Ҳамдамов, Санжар Қувватов, Акром Комилов, Садриддин Абдуллаев, Жавоҳир Сидиқов, Сардор Собирхўжаев, Одилжон Ҳамробеков каби маҳоратли номлар билан шов-шувли чиқди.

Бир қарашда ҳар иккала жамоа ўзаги қайсидир маънода янгиланди. Лекин буткул ўзгариб кетгани йўқ. Айниқса мудофаа чизиғи ҳар иккала жамоада барқарорликни сақлаб турибди. Айнан мазкур чизиқда ўзгаришлар кузатилгани йўқ. Майдон маркази вакиллари ҳар иккала жамоа - "Пахтакор" (Ҳамробеков, Сидиқов, Собирхўжаев, Абдуллаев) ва "Локо"да (Ўлмасалиев, Жокич, Ҳайдаров, Искандеров) ҳам буткул янгиланди. Ҳужум чизиғида (Бикмаев/Раевац) эса бир нафардан янги номлар келди. Қанотлар ҳам бир хилда янги номлар ("Пахтакор": Ҳамдамов, Комилов - "Локо": Ҳошимов, Аманов) билан кучайтирилди. Қизиғи, дарвозабонлар борасида ҳам ўхшашлик мавжуд: Қувватов-Илёсов

Гарчи "Пахтакор" ва "Локо" учун чемпионат эндигина бошланадиган бўлсада, мазкур жамоалар учун янги мавсум анча аввал старт олганди. "Пахтакор" бундан 1 ойча аввал ОЧЛ доирасидаги баҳс орқали ишга киришган бўлса, "Локо" сал кам бир ой олдин Ўзбекистон Суперкубоги орқали мавсумни бошлаб олганди.

"Пахтакор" дербига қадар жами 4 учрашувда майдонга тушди ва бунда 3 ғалаба ва 1 дуранг қайд этди. ОЧЛ саралаш босқичида "Эй Форс" (2:1), плей-оффда "Ал Наср" (2:1), ОЧЛ гуруҳ босқичида "Персеполис" (1:1) билан дуранг ва "Ал Аҳли" (1:0) устидан қозонилган ғалаба. Жамоа ҳозирча мағлуб бўлгани йўқ. Тўплар нисбати: 6-3. "Пахтакор" сафида ҳар бир учрашувда гол ураётган Марат Бикмаев ҳисобида 4 гол, Черан ва Машариповдан биттадан гол мавжуд.


Бу қизиқ. Ўтган йил "Локомотив" сафида дисквалификация қилинган Бикмаев бу йил "Локомотив"га қарши ўйнамайди         


"Локо" эса ҳозирча 3та расмий ўйинда иштирок этди ва 2 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этилди. Ўзбекистон Суперкубогида АГМК (2:1) таслим этилган бўлса, ОЧЛ доирасидаги 1-турда Тошкентда "Ал Ваҳда" (2:0) енгилди ва Қатарда "Ал Райан"дан (1:2) мағлубиятга учралди. Тўплар нисбати: 5-3. Темурхўжа Абдухолиқов 3 учрашувда 2та гол киритди. Йован Жокич ҳам янги жамоасидаги голлари сонини очиб олган. Шунингдек, Ислом Тўхтахўжаев ва Диёр Туропов ҳисобида ҳам биттадан гол мавжуд.

Дерби олдидан жамоалар етарлича учрашув ўтказишди ва чемпионат старти олдидан маълум миқдорда жамоавий ўйинни шакллантириб, йўлга қўйиб олишди.

Ҳозирча Осиёда "Пахтакор"ни хафа қилишга қодир жамоа топилмади. "Локо"ни эса Қатарда "Ал Райан" ранжитган ҳолда жўнатиб юборди. Бугунги дербида "Пахтакор" ФИФА кунлари муносабати билан бўладиган танаффусга яхши кайфиятда йўл олишни мақсад қилса, "Локо" аксинча, Қатардан қолган аламини "Пахтакор"дан олишга ва уларни ҳам янги мавсум стартидаги аъло кайфиятини бузишга астойдил уриниб кўради. Бу орқали эса жамоалар чемпионлик учун курашдаги дастлабки йўлда илк устунликни ўз томонига оғдиришга уриниб кўришади.

"Пахтакор" ва "Локомотив" сафида ҳам ўзининг собиқ жамоасига қарши майдонга ўзгача кайфиятда ва ниманидир астойдил исботлашга ҳаракат қиладиган футболчилар етарлича топилиши ҳам ўйин аҳамиятини, беллашув афишасини қизиқарлироқ қилишга қодир.

Хуллас бугун қизиқарли ва "қайноқ" ўтиши кутилаётган дербида қизғин ва кескин футбол кўрамиз.

Пахтакор

Игорь Сергеев - 53', Драган Черан - 61', Драган Черан - 63'

Суперлига. 1-тур

16/03/2019, 18:00

1
:
3
Тугади

Локомотив

Арсланмират Аманов - 73'

Бош ҳакам: Шерзод Қосимов

45'
90'
53'  Игорь Сергеев
53'  Жалолиддин Машарипов
54'  Егор Кримец
61'  Драган Черан
63'  Драган Черан
63'  Достонбек Ҳамдамов
69'  Хожиакбар Алижонов
72'  Достонбек Ҳамдамов (Жасур Яхшибоев)
80'  Садриддин Абдуллаев (Сардор Собирхўжаев)
88'  Жалолиддин Машарипов (Жавоҳир Сидиқов)
10'  Азизбек Амонов
29'  Диёр Туропов
46'  Азизбек Амонов (Ҳусниддин Ғофуров)
50'  Даврон Ҳошимов
60'  Жамшид Искандеров
61'  Жамшид Искандеров (Арсланмират Аманов)
66'  Темурхўжа Абдухолиқов
68'  Темурхўжа Абдухолиқов (Филип Райевац)
73'  Арсланмират Аманов
73'  Даврон Ҳошимов
90'  Ҳусниддин Ғофуров

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика