UZ

Сўнгги янгиликлар

16:28Тухель: "Мбаппе менинг қарорларимни қабул қилиши шарт"  0 16:17Бугун "Ростов" ўйнайди  14 16:12"Реал" ЛаЛигада 1700-ғалабани қўлга киритган илк жамоага айланди  2 15:57Невилл: "Ўзимизча бошқа давлатларни муҳокама қиламиз. Ўзимизда аҳвол жуда ёмон"  5 15:46Исломбек Рустамбековни табриклаймиз  4 15:43Суарес: "Бу фаолиятимдаги энг чиройли гол"  10 15:27Фред: "Биз қолоқ мамлакатда яшаймиз. Шарманда"  8 15:20Olamsport: Супержанглардан супер суратлар, Абдураимова кутилмаганда чемпион бўлди ва бошқа хабарлар  0 15:12Моуриньо: "Ўғлим уни Соналдо дейди"  2 14:57"Арсенал" "Манчестер Сити"дан мураббий олиб келмоқчи  4 14:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказмоқда  11 14:44Фредрик Юнгберг: "Арсенал" одамларнинг оғзини ёпишга мажбур эмас"  0 14:29Сарри: "Роналду ўзининг энг яхши жисмоний ҳолатига қайтмоқда"  11 14:14Бонуччи мағлубиятда ҳакамни айблади  2 13:57Кайл Уокер: "Юнайтед" биздан кучли эди"  15

Coca Cola Суперлигаси. Бугун тўртта ўйин бор Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. Бугун тўртта ўйин бор

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 22-туридан ўрин олган сўнгги тўрт ўйин бўлиб ўтади.

15:15 - “Сурхон” – “Навбаҳор”
Ҳакамлар:
Зокир Қодиров, Руслан Самандаров, Ҳусниддин Шодмонов, Найим Қосимов
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Суперлигада икки ўйиндан буён мағлуб бўлмаётган "Навбаҳор" Термизда ўтган турда учта ўйиндан иборат ғалабали серияси тугаган "Сурхон"га қарши ўйнайди.

Бу жамоалар Ўзбекистон чемпионатида 25 марта тўқнаш келишган. 18та учрашувда "лочинлар", 5та баҳсда термизликлар зафар қучишган. Қолган иккита ўйинда ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмаган.

Биринчи даврада ўтган баҳсда "Навбаҳор" ўз майдонида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Сурхон

Суперлига. 22-тур

19/10/2019, 15:15

0
:
0
Тугади

Навбаҳор

45'
90'
29'  Ғиёс Комилов



16:30 - “Динамо” – “Пахтакор”
Ҳакамлар:
Аҳрол Рисқуллаев, Тимур Галеев, Александр Сидоров, Элёр Турсунов
Назоратчи: Марат Исмоилов

Муддатдан аввал чемпионликка эришган "Пахтакор" мусобақа жадвалининг энг сўнгги поғонасида бораётган "Динамо" меҳмони бўлади.

"Шерлар" бу мавсумда умуман ютқазмаган ягона клуб бўлиб туришибди. "Динамо" эса 9та турдан буён фақат мағлубият аламини тотиб кўрмоқда. Сўнгги бор Самарқанд клуби 21 июнь куни майдонни ютқазмай тарк этганди.

Биринчи даврада Тошкентда ўтган баҳсда Жавоҳир Сидиқов ва Жалолиддин Машариповнинг урган голлари "Пахтакор"га ғалаба келтирган эди - 2:0.

Ушбу клублар шу кунга қадар 47 марта ўзаро ўйин ўтказишган. 36 марта "шерлар" зафар қучишган, 6та баҳсда самарқандлилар ғолиб бўлишган. Бешта учрашувда дуранг кузатилган.

"Динамо" ўз уйида сўнгги бор 2010 йилги мавсумда "Пахтакор"ни мағлуб этганди. Шундан сўнг Самарқандда кетма-кет олти учрашувдан буён "Динамо" бу рақибни таслим қилолмай келмоқда.

Динамо

Бобур Қосимов - 28'

Суперлига. 22-тур

19/10/2019, 16:30

4
:
1
Тугади

Пахтакор

Игорь Сергеев - 45', Сардор Собирхўжаев - 45', Достонбек Ҳамдамов - 75', Достонбек Ҳамдамов - 82'

45'
90'
28'  Бобур Қосимов
45'  Игорь Сергеев
45'  Сардор Собирхўжаев
75'  Достонбек Ҳамдамов
82'  Достонбек Ҳамдамов



16:30 - “Локомотив” – “Бухоро”
Ҳакамлар:
Фирдавс Норсафаров, Абдуҳамидилло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Тўрабек Суюнов
Назоратчи: Ноил Лутфуллин
Комиссар: Аҳмед Тиллаев

Самвел Бабаян бошчилигидаги "Локомотив" ушбу турда Муҳсин Муҳаммадиев бошчилигидаги "Бухоро"ни меҳмон қилади.

"Бухоро" охирги бешта турда фақат бир марта мағлуб бўлди холос. "Локомотив" эса етти турдан буён ҳеч кимга ютқазгани йўқ ва сўнгги 4та учрашувда рақиблар билан бир хил 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Дастлабки даврада Бухорода кечган баҳсда Арсланмират Аманов ва Темурхўжа Абдухолиқов томонидан урилган голлар "Локомотив"га ғалаба келтирган - 2:0.

Ўзбекистон чемпионатида бу икки клуб ҳозирга қадар ўзаро 29та марта тўқнаш келишган. 18та учрашувда "темирйўлчилар" 3 очкони қўлга киритишган бўлса, 6та ўйинда бухороликларнинг қўли баланд келган. Қолган 5та баҳсда ғолиб аниқланмаган.

Локомотив

Олег Зотеев - 64', Диёр Туропов - 90'

Суперлига. 22-тур

19/10/2019, 16:30

0
:
2
Тугади

Бухоро

45'
90'
64'  Олег Зотеев
90'  Диёр Туропов



17:30 - “Насаф” – “Андижон”
Ҳакамлар:
Шерзод Қосимов, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Рустам Чориев
Назоратчи: Сардор Нажафалиев
Комиссар: Эркин Бахтиёров

9-ўриндаги "Андижон" 7-ўриндаги "Насаф" билан ўйнайди.

"Насаф" Суперлигада сўнгги бешта турда умуман ғалаба қозона олмади (1 дуранг ва 4 мағлубият). "Андижон" эса аксинча охирги учта ўйинда ҳеч кимга ютқазгани йўқ (2 ғалаба ва 1 дуранг).

Биринчи даврада Андижондаги ўзаро баҳсда "Андижон" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Умуман олиб қараганда бу икки клуб Ўзбекистон чемпионатида жами 37 марта тўқнаш келишган Шундан атиги 6тасида "Андижон" уч очкога эга чиққан. 23 марта "аждарлар" зафар қучишган. Қолган 8та ўйинда ғолиб аниқланмаган.

Қаршида "Насаф" 8та ўйиндан буён "Андижон"ни мағлуб этиб келмоқда. 2007 йилда "бургутлар" бу жамоа майдонида дуранг ўйнашган. "Андижон"нинг Қаршидаги ягона ғалабаси 1999 йилги мавсумда қайд этилган.

Насаф

Ҳумоюн Муртазоев - 9', Ҳумоюн Муртазоев - 64', Ойбек Бозоров - 90'

Суперлига. 22-тур

19/10/2019, 17:30

0
:
3
Тугади

Андижон

45'
90'
9'  Ҳумоюн Муртазоев
9'  Азиз Ғаниев
64'  Ҳумоюн Муртазоев
90'  Ойбек Бозоров

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+13   
19 окт 08:44:25
smiletea
Бабаянга омадсизликни каттаси!
+5   
19 окт 09:46:29
shakhzod_mamurov
Nasaf va Buxoroga omad.
+4   
19 окт 10:22:10
Karmana citi
Buxoroga Omad babamativni tazirini beriyla
+4   
19 окт 10:19:40
UzBekistanTEAMFCc
Пахтакорга омад.Навбатдаги ғалаба худо хохласа.
+4   
19 окт 10:12:56
LAR373
Олга, Андижон!!! 20 йил олдинги галаба такрорлаш фурсати келди. Только ПОБЕДА!!!
+4   
19 окт 09:52:02
TFT
БУХОРОга ОМАД!!!!!
+3   
19 окт 11:34:50
aral2019
Локодан маглубют кутиб коламан
+3   
19 окт 09:45:23
ISTARAM
Surxondan faqat ğalaba! Olgʻa Surxonim
+3   
19 окт 09:40:21
Boburjon Abduqodirov
Nasaf muxlislari sizga xurmatim baland lekin jonajon jamoam Andijonni galabali seriyasi davon etishini xoxleman OMAD ANDIJON
+2   
19 окт 11:36:10
aral2019
Бунёдкор-АГМК уйини шубхали уйин булди Бунк уйинни соттию шамада
+2   
19 окт 11:12:33
SAMOVIY_NUR
Nasaf muxlisiman, Buxoroga hamma omadlarni tilayman!!!)))
+2   
19 окт 11:02:48
Karshi siti
Насафдан чиройли уйинини кутиб коламиз !!!!!
+2   
19 окт 10:40:23
Ilhom1986
Bugun navbahorga gʻalaba kerak shunda 3-oʻrinni olishga imkoniyat ko'payadi olgʻa navbahor faqat gʻalaba kutamiz
+2   
19 окт 10:09:13
Анвар Рахимов
НАСАФГА. ОМАД..
+2   
19 окт 08:57:31
Алишер Андижон Фанати
Кечаги кун мехмонларга аталди бугун кандай буларкин Андижонга омад
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг