UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Футзал. Ўзбекистон - Вьетнам (матнли трансляция)  11 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  1 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  1 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  2 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  19 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  3 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  4 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  11 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  15 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0

"Coca Cola" Суперлига 1-турини жамоалар қандай рангдаги либосларда ўтказишади? Янгиликлар

"Coca Cola" Суперлига 1-турини жамоалар қандай рангдаги либосларда ўтказишади?

1-турнинг дастлабки 2 та учрашувида беллашадиган клубларнинг қандай рангдаги формаларда ҳаракат қилишлари маълум бўлди.

Coca Cola Суперлига номи остида ўтадиган 2019 йилги мавсумидан бошлаб, ҳар бир тур учрашувларида жамоаларнинг қандай рангдаги либосда майдонга чиқишлари Профессионал футбол лигаси томонидан белгилаб берилади. Бунда мезбон жамоанинг ўз майдонида мухлислари қаршисида тўп суриши инобатга олиниб, биринчи галда мезбон клубнинг асосий рангидаги либосда ҳаракат қилиши аҳамият касб этади.

Шу боисдан ҳар бир клуб янги мавсум учун уй ва сафар либосларини бир-биридан кескин фарқ қиладиган тарзда танлашларига урғу берилди.

1-турнинг дастлабки кунида 2 та учрашув бўлиб ўтади.

1-тур / 8 март, жума

17:00 "Қизилқум" — "Андижон"

19:00 "Пахтакор"— "Локомотив"

“Қизилқум” Навоийда “Андижон”ни қабул қилади. Мазкур ўйинда навоийлик футболчилар қизил-қизил-қизил рангдаги либосларда ҳаракат қилишади. Меҳмонлар эса оқ-оқ-оқ рангдаги формада майдонга чиқишади.

Турнинг марказий беллашувида “Пахтакор” ўз майдонида “Локомотив”га қарши баҳс олиб боради. “Шерлар” учрашувни сариқ- тўқ кўк рангдаги футболка, тўқ кўк шорти ва тўқ кўк гетриларда ўтказишади. “Темирйўлчилар” жамоаси аъзолари эса майдонга тўлиқ қизил рангли либосларда чиқиб келишади.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика