UZ

Сўнгги янгиликлар

09:44Лука Модрич ва Тони Кроос "Реал"даги янги ўзгаришдан норози  0 09:40Суперлига 19-тур превьюси. "Қалдирғоч"нинг қаноти Қаршида қайриладими?   4 09:29Месси фаолиятидаги энг муҳим соврин қайси эканлигини айтди  0 09:13Ўзбекистон кетма-кет тўртинчи бор Осиё ўйинларида Гонгконг билан ўйнайди. Аввалги натижалар қандай бўлган?  4 08:57Юрген Клопп "Ливерпуль" рекордини ўрнатди  0 08:36Olamsport: Бугун Осиё ўйинларида қатнашадиган спортчиларимиз рўйхати, шахматчиларимиз кучли таркиб билан қатнашишади ва бошқа хабарлар  0 08:18Бугун футболчиларимиз Осиё ўйинларидаги юришни бошлайдилар  9 07:58Суперлига. Бугун 19-тур ўйинлари бошланади  7 07:40Саудия чемпионати. "Дамак" - "Ал Ҳилол" 1:1  0 07:35Саудия чемпионати. "Ал Иттиҳод" - "Ал Фотиҳ" 2:1  0 07:30Европа лигаси. "Байер" - "Хаккен" 4:0   0 07:25Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Бацка Топола" 3:1   0 07:20ПСЖ ЕЧЛ гуруҳ босқичида барчадан кўпроқ пул ишлайди  1 07:15Европа лигаси. "Брайтон" - "АЕК" 2:3   0 07:10Европа лигаси. "ЛАСК" - "Ливерпуль" 1:3   0

Чиқиш эшиклари кимга очилади ёхуд қайси жамоада истеъфо кўрамиз? (таҳлил) Янгиликлар

Чиқиш эшиклари кимга очилади ёхуд қайси жамоада истеъфо кўрамиз? (таҳлил)

Мавсумнинг мураккаб палласида турибмиз.

Жамоалар йил бошида қўйилган вазифалар, мақсадлар сари яқинлашмоқда ёки аксинча. Керакли натижани қила олмаганлар билан клублар мавсум бошидаёқ хайрлашди. Қолган клубларда ҳам бугунга келиб шундай ҳолатлар кузатила бошланди. Ярим йўлда "аравани" тортиш қийинлашди. Тўғри улар учун ҳеч нарса йўқотилмаган. Лекин вазият борган сари шунга қараб кетмоқда. Хўш, истеъфо деган эшик қайси жамоа мураббийига кўрсатилади? 

"Навбаҳор" - Яқин орада истеъфо юз бериши эҳтимоли ошган клуб. Айниқса "Пахтакор" билан учрашувдан сўнг Самвел Бабаянга бу борада катта огоҳлик қўнғироғи келган. Биздаги маълумотларга кўра, раҳбарият "Ал Вакра" тўсиғидан ўта олмаган тақдирда Бабаянни истеъфога чиқариш масаласини жиддий муҳокама қилади. Лекин томони шуки, "Навбаҳор" олдида ҳали кубок ва чемпионатда ғолиб чиқиш имконияти йўқолмаган. Айнан шу фактор Бабаянни "Навбаҳор"да қолишига ва мавсумни охирига етказиб қўйишига сабаб бўлади. Барча нарса 22 август оқшомидан сўнг янада ойдинлашади. 


"Насаф" - Рўзиқул Бердиев учун бу йилги мавсум "Насаф"даги охиргиси бўлиши эҳтимоли йўқ эмас. Жамоа олдига чемпионлик вазифаси қўйилган ва бу борада ёзда раҳбарият керакли трансферларни қилиб берди. Муаммоли чизиқ ҳужум, ҳужумкор ярим ҳимоя позициясига керакли ўйинчилар олинди. Лекин жамоа ҳозирда кўрсатаётган ўйин, услуб таркибдаги футболчиларнинг салоҳиятига мос эмас. Иккинчи даврада эса йўқотиладиган очколар йўқотиб бўлинди. Кубок эса "Насаф" учун янгилик ҳисобланмайди. Айни пайтда жамоа тўртинчи ўринда кетмоқда. Пешқадамдан 6 очко ортда. Ундан пастдаги ОКМКдан 2, "Сурхон"дан 3 очко олдинда. "Сурхон" эса кейинги турда Тошкентда "Насаф"ни қабул қилади. Чемпионатда совриндорлар қаторидан қолиб кетиши эса Рўзиқул Бердиевнин 11 йилдан сўнг клубни тарк этиш имкониятини оширади. Бўлган тақдирда ҳам мавсум якунлангач юз беради.  Аслида бу алоҳида катта ва чуқур ёндашиладиган мавзу. 

ОКМК - Раҳбарият Миржалол Қосимовга ишонишда давом этадими ёки йўқ Қатардаги натижа ва чемпионатдаги кўрсаткичларга боғлиқ, деб ўйлайман. ОКМК бундай таркиб билан совриндорлар қаторидан четда қолса, ОЧЛ плей-офф учрашувида муваффақиятсизликка учраса,  чинакам "провал" ҳисобланади. Олдинда "кончилар"ни икки водий клубларига қарши ўйинлар кутяпти. 26 август куни ҳали мағлубиятга учрамаган "Нефтчи"ни Олмалиқда қабул қилса, 30 август куни Наманганга "Навбаҳор" майдонига сафар қилади. Бу ўйинларда максимал очко тўплаши шарт. Акс ҳолда совринли ўринлардан қуруқ қолиши аниқлашиб боради. Бу эса Қосимовга чиқиш эшикларини кўрсатилиши учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади. 


"Қизилқум" - Клуб яқинда тажрибали мураббий Тачмурод Агамуродов билан хайрлашди. Эндиликда барча масъулият Жамшид Саидовнинг зиммасида қолган. Умуман олганда клуб охирги ўринда бораётган бўлсада, элитада қолишдан умид бутунлай узилмаган. "Бухоро" билан очколар тенг, "Турон"дан 2, "Металлург"дан 6 очко фарқи билан ортда қоляпти. "Чўкаётган одам чўпга ҳам суянади". Айни пайтда охирги ўринда кетаётган "Қизилқум" учун ҳозир 1 очко ҳам очко ҳисобланади. Лекин ўша очкога эга чиқиш ҳам мураккаблашиб бормоқда. Фикримча, ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб Жамшид Саидов истеъфога чиқмайди. Борди-ю, раҳбарият натижалардан қониқмаса таваккалга қўл уради. 

➖"Қизилқум" навбатдаги учрашувини 19 август куни Қаршида "Насаф"га қарши ўтказади. 

➖Август ойининг сўнгги кунларида Навоийда чемпионлик учун курашаётган "Пахтакор"ни қабул қилади. 

ФИФА кунларидан сўнг Тошкентда бу йил барқарор ўйин кўрсатаётган ва керакли натижаларга эришаётган "Сурхон" билан тўқнаш келади.

Юқоридаги 3та учрашув лигада қолиш имконияти ва мураббийлар штабининг фаолиятига катта таъсир қилади.


"Пахтакор" - Меҳмондаги сўнгги икки учрашувдан сўнг "Пахтакор" ўзига ишончни ошириб олди ва яна равон йўлга қайтмоқда. Турнир жадвалидаги энг яқин рақобатчиси сафарда мағлуб этилди, Қаршидан бир очко билан қайтилди. Буёғига тақвим ва рақиблар нисбатан енгилроқ. Оғири ортда қолди. Драган Черан гол уриб турса, олтин медаллар "Пахтакор"ники. Демак Шацкихнинг истеъфога чиқмаслик эҳтимоли 90 фоиз кундек равшан. Олдинда чемпионлар лигаси учрашувлари ва чемпионат баҳслари давом этади. Кутилмаган натижалар, кетма-кет очко йўқотишлар, мағлубиятлар бўлмаса, "Пахтакор"да мураббийга чиқиш эшиклари бу йил очилмайди.


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Фикрлар

+9   
19 авг 15:11:14
Jasur Bektoshev
Рўзиқул Бердиев га камида 1 йил таьтил керак. Шунда Балки Насаф га хам Бердиев учун хам бурилиш нуқтаси бўлар,
+8   
19 авг 14:55:51
Бурон
Насаф Бердиевни алмаштирса четдан мутахасис олиб келиш керак узимизда Бердиевдан кучли мутахасис йук Олга Насаф
+7   
19 авг 15:34:33
Murodillahon Nasretdinov
"Сурхон" эса кейинги турда Тошкентда "Насаф"ни қабул қилади.

Мана шуни хечам тушинмиман. Нима учун Сурхон уй учрашувини Тошкентда утқазади? Шундай катта вилоятда нормально жон куйдирадиган инсонлар йуқми? Сурхондарё уялмидими шунақа ишлардан? Бирор марта эшитганмисила Насаф уй учрашувини Тошкентда утқазади деб? Булдида жнди уят улимдан қаттиқ! Сурхондарёни одамларига фарқи йуқ экан, юрураркан қизилни ёқволиб футбол уйнавомиза деб. Узини освор уйингда утириб уйномасанг!
+6   
19 авг 16:22:24
Бахтийор Ашуров

Қизилқум бош мураббийни билмадиму. Аммо лекин натижалар қанақа бўлишидан қаттий назар барча мураббийлар ўзи ўрниларида қолишса керак. Ва Аллоҳу алам!
+6   
19 авг 15:00:52
Ravshan Mamatov
Nasafga R.BERDIEVdan boshqasi kerak emas, Berdiev Nasafni qiyin vaziyatga ham tashlab ketgani yuq.
+5   
19 авг 15:30:08
Murodillahon Nasretdinov
Насаф қанақа натижани қулга киритмасин, Рузиқул Насафдан кетмайди! Чемпионликдан бошқа хамма совринни қулга киритган. Чемпион булишлик Насафга хам, Рузиқулга хам, Насаф рахбариятига хам тегишли жойи йуқ. Судялар ёрдамида юқоридан хал қилинадиган иш бу!
+5   
19 авг 15:06:28
ManCity_CITYZEN
Ахмоклар. Шунакаям макола бу́ладими. Истефо килдими-кимадими силарга нима фойда. Бориб майдон холатини тахлил, прожекторларни тахлил кил. Академиясини тахлил кил. Ёш иктидорлар ту́грисида макола ёз. Ку́шимча майдони борми йукми уни тахлил кил. Клубларни автобусларини тахлил кил. Ким кайси эпикировка ишлатаябти уни тахлил кил. Кимни стадиони сигими нечтаошани тахлил кил. Матбуот котиблари айни пайтда кандай ишлаябти уларни тахлил кил. Кайси стадионда нечтадан камера бор у́йин пайти уни олиб чик. Ээээ силарам юрибсиларда журналистман деб. 2 бахо маколага. Бир тийингга киммат. Эссиз вакт.
+4   
19 авг 17:08:59
Olg'a
Olg'a Navbahor
+4   
19 авг 17:08:43
Olg'a
Nasib etsa Navbahor OCHL ga chiqadi.
+3   
19 авг 17:12:04
Liverpul Navbahor
Navbahorga omad
+3   
19 авг 17:11:57
Liverpul Navbahor
Navbahorga omad
+3   
19 авг 15:09:05
Ю.Ш.М
Шу бахона Бабаяндан кутилса яхши булар Эди, тоза жонга тегди шу одам
+2   
19 авг 15:08:03
FIFA2021
Кубок Насафга кераги йук. супер кубокнику ваще кераги йук.супер кубока 2чи таркиб уйнаб берсаям булади.жамоа пахтакорга ухшаб кубокдан чикиб кетиши керак.жамоа бор этиборни чемпионатга очко туплашга каратиши кк.Бердиев интервюсида узи айтиб турибди шошилмасдан уйнаш керак деб яни секин бемалол юриб уйнаш керак деябди лигадаги аутсайдрлар хам тезкор футбол уйнаябди Рузикулни шошмасдан юриб уйнайдиган услиби бундан буен иш бермаслигини хамма тушиниб турибди лекин Бердиев тушиниши истамаяпти.ракибни хато килишини кутиб уйнаш хозирги замон футболига мутлоко мос келмайди замоанавий футболда уйин стартидан бошлаб тезкор уйнаб ракибни шошилтириб хато килишга мажбур килиш керак.уйинларда куряпмиз Насаф токи гол утказмагунча жуда сккин уйнаябди гол утказиб юборгандан кейин тезлашябди но ракиблар голи уриб олгач автобус куйиб оляпти Насафчилар зич химояни йориб утишга нунок экани хамма жамоани мурабийини куйинг мухлисларам билиб булган.очигини айтсам бугин кизилкуми ютишигаям 100% ишонмаймиз катта эхтимол дуранг булиши мумкин.кискаси Насафга замонавий футболни яхши билган яхши мурабий керак.Бердиев чарчаган
+1   
19 авг 17:22:58
TEMUR
shu Berdiyev jonga tegdi nima Nasafni sotib olganmi xar doyim bahona tayyor bizda kuchli liganerla yoʻq
Zafar Holmurodov,Botir Qorayev,Elshan QambarAliyev,D.Toshmatov,Oʻrmonov shularga qachan imkon berasila balki roʻzidan yaxwi oʻynatar bollani
+1   
19 авг 16:23:31
If you don't know your respect Where do others know,unforgettobl
Murodillahon Nasretdinov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
"Сурхон" эса кейинги турда Тошкентда "Насаф"ни қабул қилади. Мана шуни хечам тушинмиман. Нима учун Сурхон уй учрашувини Тошкентда утқазади? Шундай катта вилоятда нормально жон куйдирадиган инсонлар йуқми? Сурхондарё уялмидими шунақа ишлардан? Бирор марта эшитганмисила Насаф уй учрашувини Тошкентда утқазади деб? Булдида жнди уят улимдан қаттиқ! Сурхондарёни одамларига фарқи йуқ экан, юрураркан қизилни ёқволиб футбол уйнавомиза деб. Узини освор уйингда утириб уйномасанг!
Surxonnikiga osilma Surxondaryoliklarga xam osilma yomon eqilasan tuqqan onang xam tanimay qoladi bola
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика