UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20“Ордабаси” машғулотига номаълум шахслар ташриф буюриб, клубга ким хўжайин эканлигини кўрсатмоқчи бўлишди  1 20:01Карло Анчелотти Куртуа "Кадис"га қарши майдонга тушиши мумкинлигини тасдиқлади  0 19:39"Арсенал" кўрикка МЛСдан дарвозабонни таклиф қилди  0 19:17"Лейпциг" Хави Симонсни яна бир йил ўз сафида олиб қолмоқчи  0 18:54"Байер" ҳимоячиси "Бавария"га ўтиши мумкин  1 18:36Тиаго Силванинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  1 18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  5 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  15 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  3 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  4 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  22 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  16 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   4 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10

Чилининг тезлигига "кенгурулар" дош бера олишмади Янгиликлар

Чилининг тезлигига "кенгурулар" дош бера олишмади

Жаҳон чемпионатининг тўртинчи учрашувини ҳам ўтказиб олдик. "B" гуруҳининг 1-турида Чили ва Австралия жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди.
Мундиал кечагина бошланган бўлсада, мана тўртинчи учрашув ҳам якунига етиб қолди. Вақт тез ўтаётгандек. Ёки шиддатли футбол вақтни тез ўтказиб юбораётгандек назаримизда.
Энди ўйин ҳақида бироз тўхталиб ўтсак.

Чили учрашувни жуда тезкор ва шиддаткор футболи билан бошлади. Асосан чап қанотда кўп ишга солган чилиликлар, Менанинг фаол ҳаракатлари эвазига кўплаб хавфли ҳужумларни ташкил этишди. Учрашувнинг 12-дақиқасига келиб, чап қанотдан эмас, майдон марказидан ташкил этилган ҳужум ўнг қанотга қўчди. Алексис Санчеснинг аниқ ҳаракати эвазига юзага келган вазиятдан чилилик тўққизинчи рақамдаги ҳужумчининг ўзи унумли фойдаланди. 


Тезкор киритилган гол Чилига қўшимча куч, Австралияга эса катта ҳаяжонни тақдим этди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай туриб "кенгурулар" ўз дарвозаларидан иккинчи  голни олиб чиқишди. Аниқроғи, ўйиннинг 14-дақиқасида биринчи гол муаллифи Алексис Санчеснинг пасидан сўнг, қулай вазиятга турган Валдивиа тўпни рақиб дарвозасининг юқори "тўққизлигига" чиройли тарзда жойлаб қўйди ва ҳисобни оширди.

Бундай сценарий остида баҳсни кутмаган "кенгурулар" анча вақт ўз ўйинларини топа олишмади. 


Шу куни Австралияга яхши бир марказий ярим ҳимоячи етишмади десак тўғри бўлади. Австралия таркибида ҳаракат қилаётган икки қария Марк Брешиано ва Тим Кэйхилларнинг кўрсатган ўйинларига ортиқча эътироз бўлиши мумкин эмас. Улар ёмон ўйнашди дейишдан йироқман. Фақатгина майдон марказида "свежий" футболчи, яъни плеймеркер етишмади.  Австралия асосан ҳимоядан ҳужумга ўтишга қийналиб қолди. Чилининг тезлиги олдида "кенгурулар" мисоли тошбақадек ҳаракатланишди. 

Биринчи бўлимнинг иккинчи ярмида Австралия бироз ўзига келди. 35- дақиқада ўнг қанотдан уюштирилган ҳужум ниҳоят "кенгурулар"га самара келтирди. Франичнинг жарима майдончаси ичига етказиб берган тўпини Тим Кэйхил чиройли тарзда боши билан Браво қуриқлаётган дарвозага жойлаб қўйди. Ушбу гол Австралияни янада ишончлироқ ҳаракатланишига замин яратиб берди. Киритилган голдан кейинги тезкор ташкил этилган ҳужум яна гол билан якунланиши мумкин эди. Аммо бу вазиятда осиёликларга омад кулиб боқмади.

Биринчи бўлим 2:1 ҳисоби билан якун топди.

Иккинчи бўлим биринчиси каби шиддатли ва ҳужумкорлик билан ўтмади. Австралия ҳисобни тенглаштириш учун астойдил ҳаракат қилган бўлсада, ўйлаган режаларини амалга ошира олмади. Бир вазиятда Тим Кэйхил томонидан киритилган голдан сўнг ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди ва киритилган тўп инобатга олинмади.

Австралия яна иккита хавфли ҳужум ташкил эта олди. Марк Брешианонинг кучли зарбасини Браво моҳирлик билан бартараф этиб жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.


Қолган дақиқларда айтарли вазиятлар яратилмади. Ўйининг қўшиб берилган дақиқаларида иккинчи бўлимда майдонга тушган Босежур "кенгурулар" дарвозасига учинчи тўпни йўллади ва ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди, 3:1.

Шундай қилиб, Чили ўзининг илк ўйинини ғалаба билан бошлади ва "B" гуруҳида иккинчи ўринга чиқиб олди.

Бу жамоани олдинда иккита жуда қийин бўлган беллашув кутмоқда. Бири Испания ва яна бири Голландияга қарши.

Бу ўйинда Чили жамоасининг рақибига нисбатан бир бош баландлиги ўз сўзини айтди. Футболчилар даражаси ва ўйин сифати борасида "кенгурулар" Чилидан анчагина орқада эканликлари шундоқ кўриниб қолди.


"B" гуруҳдаги вазият

#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НО
1Голландия11005 - 143
2Чили11003 - 123
3Австралия10011 - 3-20
4Испания10011 - 5-40


Жаҳон чемпионати, "B" гуруҳи. 1-тур.

 ЧИЛИ - АВСТРАЛИЯ 3:1
14 июнь. 03:00.

Куяба. "Панантал" стадиони.

Бош ҳакам: Ноумандез Дуе (Кот Д'Ивуар)

Ёрдамчи ҳакамлар: Сонгуифоло Йео  (Кот Д'Ивуар), Жан Клод Бирумушаху (Бурунди)

Тўртинчи ҳакам: Роберто Морено (Панама)

Голлар: Алексис Санчес (12), Валдивиа (14), Кэйхил (35), Босежур (90)

Чили: Браво, Хара, Мена, Исла, Видаль (Гутьеррес 60'), Вальвидия (Босежур 68'), Медель, Арангис, Диас, Санчес, Варгас (Пинилья 87').

Австралия: Райан, Франьич (МакГован 50'), Дэвидсон, Кэйхилл, Миллиган, Спиранович, Леки, Оар (Халлоран 68'), Йединак, Уилкинсон, Брешиано (Тройси 77').

Огоҳлантиришлар: Тим Кэйхил (44), Единак (58), Миллиган (68), Арангуиз (87)


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика