UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0 00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0 23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  2 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  1 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  33 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  5 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  3 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  14 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  171 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1

Чемпионлар лигасидаги сўнгги испан клуби французларга қарши (превью) Янгиликлар

Чемпионлар лигасидаги сўнгги испан клуби французларга қарши (превью)

Бугун, 13 март куни "Барселона" Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашуви доирасида "Лион"ни қабул қилади.

Каталония клуби Испаниянинг ушбу турнирдаги сўнгги вакилига айланди. "Реал" ва "Атлетико" ўз жангларида имкониятни бой беришди.

Чемпионлар лигасининг деярли ҳар бир кечасида камбэклар амалга ошмоқда, ПСЖ, "Атлетико", "Рома" каби жамоалар жавоб ўйинида рақибга жиддий қарамагани учун жазоланишди. "Барселона" ўзига керакли хулоса чиқара олса, бугун тунда францияликларни уйга ЧЛ чиптасисиз юбориши мумкин. Агар акси бўлса яна бир гранд турнирни тарк этади.

"Барселона"га оид сўнгги янгиликлар:

- Айни дамда "Барселона" сафида деярли барча футболчилар майдонга тушишга тайёр. Жароҳат олган Рафинья шундоқ ҳам майдонга тушмаяпти, Усмон Дембеле ва Томас Вермаленнинг учрашувда иштирок этиши сўроқ остида.

- Агар Дембеле тиббий тестдан ўта олмаса, Коутиньо ўзини кўрсатиш учун имкониятга эга бўлади.

 

"Лион"га оид сўнгги хабарлар:

- "Лион" сафида эса Рафаэль ва Марселолар майдонга тушиши номаълум. 

- Набиль Фекир сафга қайтди. У дисквалификация туфайли биринчи ўйинни ўтказиб юборган эди.


Тахминий таркиблар

"Барселона": Тер Штеген, Альба, Юмтити, Пике, Роберто, Видаль, Бускетс, Ракитич, Коутиньо, Суарес, Месси.

"Лион": Лопес, Менди, Денайер, Марсело, Дубуа, Ауар, Ндомбеле, Депай, Фекир, Траоре, Дембеле.



Қизиқарли маълумотлар

- "Лион" Чемпионлар лигасидаги сўнгги 6та ўйинда дуранг қайд этди

- "Барселона" "Лион"га қарши уйида ўтказган охирги 3та баҳсида ғалабага эришган

- Каталония клуби Чемпионлар лигасининг сўнгги 7та учрашувида мағлубият нималигини билмаяпти

- "Барселона" "Лион"га қарши уйида ўтказган охирги 3та ўйинида рақиб дарвозасига камида 2та гол уришга муваффақ бўлган.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика