UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Ўзбекистон Кубоги. "Олимпик MobiUZ" ва "Локомотив" баҳсида 4 та гол, 2 та қизил карточка кўрсатилди   1 18:30Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"да кутилмаган дуранг, "Олимпик"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  3 18:22РПЛ. "Рубин" ва "Локомотив" муроса кўчасини танлашди, ҳакам Ашурматовга қизил карточка кўрсатди  0 18:07Ўзбекистон Кубоги. "Сурхон" "Чиғатой" билан ўйинда иродали ғалабага эришди  1 18:00Гвардиола "Челси"га қарши ўйиндан аввал Палмерни мақтаб қўйди  0 17:38"Рома"нинг Лукакуни сотиб олишга пули йўқ  1 17:00Ироқ ОТЖ етакчиси: "Ўзбекистон кучли терма жамоа эканлигига шубҳа қилмаймиз, аммо плей-офф ҳақида ўйлашга ҳали эрта"  11 16:36Туркманистон клуби Гиннес рекордини янгилади, бироқ у тан олинмади. Нима учун?  17 16:19"Тоттенхэм" "Арсенал" собиқ ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 15:20"Севинч" ва "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:00РПЛ. "Рубин" - "Локомотив": Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлайди  2 14:55Алишер Одилов: "Плей-оффда Саудия ёки Ироқ билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ, барибир ғалаба қозонамиз"  18 14:36Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0

Чемпионат энди қизиганида... Янгиликлар

Чемпионат энди қизиганида...

Энди қизиганида тугаб қоляпти. Ёдингизда бўлса, ўтган йили «Пахтакор» иккинчи давранинг ўрталарига келиб ўз ўйинини топиб олди ва мавсум якунида мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.
Жорий мавсум ҳам шундай бўляпти. «Пахтакор» қизиб олди, бирин-кетин иккинчи даврада рақибларидан очко олишни бошлаяпти. Лекин 2012 йилги мавсумга ўхшаб чемпионликни қўлга киритиш учун бу сафар кеч бўлди. Худди шундай иккинчи давранинг ўрталарига келиб «Динамо»нинг ўйинлари чиқа бошлади. Равшан Ҳайдаров ўз дастурини мана бугунга келиб футболчиларга сингдира олди. Фарғонанинг «Нефтчи» жамоасида ҳам худди шундай ҳолатнинг гувоҳи бўляпмиз. Амет Мемет иккинчи давра ўртасига келиб анча жиддий жамоа сифатида шакллантира олди. Бу ерда «Шўртан» уйғонди. «Сўғдиёна»нинг болалари олий лигага мослашганига гўёки энди 3-4 тур бўлди ва уларга қарши ўйнаш рақиблардан катта куч талаб этяпти. Олий лигада яна 2та тур ўйинлари қолди. 10-15 тур жамоаларнинг шаклланиши учун кетди. Мана бир неча йилдир-ки, шундай тартибда чемпионат ўйинларига гувоҳи бўляпмиз. Зерикарли старт эса мухлисларни футболдан бездириб юборди натижада стадионларимиз йил сайин ҳувиллаб боряпти. Мана 4 турки чемпионат ўйинларига шиддат киргандек. Афсуски, бу шиддат яна 2 турдан кейин ўз ниҳоясига етади. Гапнинг индаллоси шу-ки, чемпионат энди қизиган паллада ўйинларнинг сони камлиги учун тугаб қоляпти.

«Зенит» ва «Реал» мисолида олайлик, 2012 йилги мавсумни ёмон бошлашди. Юқори ўрин соҳибларидан ортда қолиб кетган бўлсалар-да, чемпионат ўртасига келиб ўз ўйинларини топдилар ва мавсум якунида иккинчи ўринларни қўлга киритишди. Ёки Францияда «Марсель» турма-тур «Лион»ни таъқиб қилиб борди ва 4 очколик фарқ билан чемпионатни иккинчи ўринда якунлади. Украинада «Метталист» шундай шижоат кўрсатди. Тур сайин ўйинини сайқаллаб борди. Уларнинг «газ» олиши мавсум ўртаси, 20 турларга тўғри келди. Бизда эса бу турга келиб жўжаларни санаётган бўламиз. Аслида чемпионат ўйинларини ошириш орқали футболчиларни ҳақиқий кучига баҳо бериб олишимиз мумкин. Қайси жамоанинг жисмоний тайёргарлиги меъёрида-ю, қайси футболчи узоққа бардош бера олади. «Локомотив» мисолида кўрдик-ки, ном қозонган футболчилар билан 26та турни ҳам бир текисда ўтказиб бўлмайди. Айни пайтда олий лигада шундоқ ҳам 2-3та яққол аутсайдер ва молиявий қийинчиликка учраган жамоалар йўқ эмас. Қуйи лигадан чиқаётганлар ичида «Андижон» нисбатан «Гулистон» ёки «Сўғдиёна»дан ҳомий борасида баққуватроқ. «Машъал» эса ўз академиясига таяниш ўрнига 7-8 нафар тажрибали футболчи олиш ниятида эканлигини жамоа раҳбарияти ўз интервьюсида айтиб ўтди. Аслида бугунги кундаги базадан келиб чиқиб «Машъал» ҳеч қандай трансферга муҳтож эмас, шахсий фикрим, жамоани яна Баҳром Давлатовга топшириш керак. Янги мавсумда трансфер учун пул кетиб, йил бўйи жамоа молиявий қийинчиликка учрамаслигига ҳеч ким кафил эмас. Бу гапларни нима учун ёзаяпман, сабаби-ки, олий лигани 16та жамоа бўлишига қаршиман. Биз олий (энг юқори сифат) лигани тузмоқчи эканмиз, у ерда ҳақиқатдан ҳам олий табақа вакиллари ҳаракат қилишсин. Йил сўнггида молиявий қийинчиликка учраб рақибларга очко улашадиган клублардан ҳеч қандай фойда йўқ. Интриганинг тушиши қолади холос.

Олий лигада 14та жамоани сақлаб қолган ҳолда ўйинлар сонини ошириш учун турли йўллар мавжуд. Бир нечта ҳамюртларимиз тўп тепаётгани учун Қозоғистон чемпионатини кузатиб боряпман. Аввалига 12та жамоа икки даврадан 22та тур ўйинларида майдонга тушдилар. Кейин эса дастлабки 6та ўринни қўлга киритган клублар алоҳида, қуйи олтилик алоҳида яна икки давралик тизимда чемпионатни давом эттиряптилар. Тасаввурингизга сиғдириш учун дейлик, бизнинг бугунги турнир жадвалдан келиб чиқиб, 27-турда «Бунёдкор» – «Олмалиқ», «Пахтакор» – «Насаф», «Металлург» – «Локомотив» баҳс олиб боради. 28-турда эса, «Олмалиқ» - «Пахтакор», «Локомотив» – Бунёдкор», «Насаф» – «Металлург» ўйини. Кетма-кет 10та тур худди шундай тартибда боради. Мана шу кучли олтилик бўлади. Бизнинг ҳозирги чемпионатимиздаги мураббийлар айтадиган кучли бешлик аслида йўқ нарса. Плей-офф тизимини жорий қилиш орқали олий лиганинг савияси бир калла кўтарилади, қизиқарли ўйинлар сони нақд 10 турга ошади. Мухлисларни шу йўл билан стадионга қайтариш мумкин. Биринчи лига жамоалари 38 турда майдонга тушаётганида олий лигамиз учун 26та тур жуда ҳам оз.

Бу тизимни қўшниларимиз 12та жамоа иштирокида қўллаяптилар. Бизда бундай имконият йўқ. Чунки бир мавсумда бир йўла 4 жамоани олиб ташлаш учун йил бошида огоҳлантирилиши керак. 16та жамоага кўпайтириш орқали плей-офф тизимни йўлга қўйиб бўлмайди. Унда турлар сони 44тага етади.

Бугунги кунга келиб ҳар бир жамоа ўз таркибини 45та футболчи билан тўлдириши мумкин. Олий лига ўйинларининг сони жуда ҳам озлигидан мураббийлар 15-16 нафар футболчидан фойдаланяптилар холос. Турлар сонининг ошиши эса захирада қолиб кетаётган бошқа футболчиларга ҳам имконият берилишига сабаб бўлади. Чунки бизнинг футболчиларимиз бугунги кун ҳолатларидан келиб чиқиб 38та ўйин ўйнашга қодир эмаслар. Табиийки бундай паллада чарчаган футболчининг ўрнига захира ўриндиғида қолиб кетаётган ёш футболчи майдонга тушади. Эътибор бераётган бўлсангиз камдан-кам жамоалар ўз сафларига ёшларни жалб этадилар. Ёшлар бу 22ни уриб, эртага дада бўладиган футболчи эмас, ёшлар бу энди 18га қадам қўяётган ўспирин. ПФЛ шундай қарор қилсинг-ки, бир жамоа таркибида 20 ёшдан ошмаган футболчи албатта асосий таркибдан жой олсин. У болани чарчаши бор, четлатилиши бор. Табиийки бундай паллада жамоанинг захирасида яна битта шундай йигит ўтиради. Дейлик, асосий таркибда тушган ёш футболчи қизил карточка олди. Кейинги ўйинда захирадаги ёш майдонга тушади. Аммо унга ҳам захира керак. Баракалла, захирани энди мураббий мажбуран ўринбосарлар таркибидан қидиради. 3-4 нафар мураббийни инобатга олмаганда бизнинг кўплаб мутахассисларимиз ўз ўринбосарларини кузатмайдилар. Уларнинг назаридан четда қолаётган бола қачон асосий таркибга ўтади, ҳеч қачон! Биз нима учун ЖЧларда жавлон ураётган юлдузчаларимизни йўқотишда давом этаяпмиз. Сабабики улар учун қайтганларида бошқа турнир йўқ. 1-2 нафари «Пахтакор»нинг асосий таркибига жалб этиляпти. Қолганлари яна ўша ўринбосарлар томон йўл оляптилар. Шунчаки улар бу лигани ўзларига муносиб билмаяптилар, натижада ўсишдан тўхтаяптилар. Агар асосий таркибда ёшларга катта имконият ПФЛ томонидан мажбуран очиладиган бўлса, ўша футболчиларни ҳар бир клуб талашиб ўз сафига жалб қилишга ҳаракат қилади. Балки Фарҳод Магометов бу борада жиддий бош қотириши керакдир, балки ПФЛнинг мусобақалар ўтказиш бўлимини янгитдан тузиш керакдир, балки росманасига ўзбек футболини ривожлантирмоқчи бўлган Вице-президентларимиз ўтириб шу масалада фикр алмашишлари керакдир.

ПФЛни бундай қарорга кела олмаётганига аниқ сабаблардан бири тақвимни туза олмасликда бўляпти. ОЧЛ ва МТЖ ўйинларини инобатга олган ҳолда тузилаётган тақвимга кўра олий лигада катта танаффуслар сони ошиб боряпти. Масалан, Вьетнамга қарши ўйинга қадар ўртоқлик учрашуви йўқ. Бўлган тақдирда ҳам терма жамоа геогорафияси катта эмас, 2-3 клуб билан тузилаётган терма жамоани деб, олий лига жамоалари жиддий жабр кўряптилар. Ундан кейин ОЧЛ туфайли ҳам иштирокчиларнинг манфаати кўзланган ҳолда олий лигада қисқа танаффуслар юзага келяпти. ОЧЛни ҳам, ЕЧЛни ҳам чидаганга чиқарган. Агар 3-4 кун оралиғида футбол ўйнашни билмасак йиғиштириб қўяйлик. Олий лиганинг шиддати йўқолиб бораётгани натижасида на ОЧЛ иштирокчилари манфаатдор, на МТЖ. Якунда биттасига ёрдам бераман деб барчасидан қуруқ қоляпмиз. ОЧЛ бўладими, МТЖ бўладими уни олий лигага ҳеч қандай таъсири бўлиши керак эмас. Буларни барини умумлаштириш эса мутахассиснинг маҳоратига боғлиқ, афсуски, бундай маҳорат соҳибига ҳаммадан ҳам бизнинг ПФЛ муҳтож. Олий лига бу кетишда қаерга боришини ҳеч ким билмайди. Бугунги савиядан келиб чиқиб, ички чемпионатда битта даврда Аҳмедов, Жепаров, Гейнрих, Кападзе, Нестеров, Денисов, Ҳасанов, Ҳайдаров ёки Шацких каби футболчилар етишиб чиқишига ҳеч ким ишонмайди. Мен номларини келтириб ўтган футболчилар битта давр учун тўп тепдилар. Олий лиганинг бугунги кундаги аҳволи билан бундай номларнинг 2018 йилги саралаш босқичи учун етишиб чиқиши қийин. Бугунда ким бор? «Пахтакор»да Искандеров ва Козак, «Насаф»да Гадоев, бўлди. Рашидов, Раҳматуллаев ва Нагаев деяётгандирсиз, қўшиламан гап йўқ, фақат олий лига учун. Уларни ёшида юқоридаги ном эгалари аллақачон МТЖ либосида ўз ўринларига эга бўлиб олган эдилар. 1993 ва 1996 йиллардаги терма жаоалар бизни бўлажак МТЖ бўлади деяётганлар, қани Мексика қаҳрамонлари, қани Осиёда иккинчи ўринни қўлга киритиб ЖЧда қатнашиб қайтган ёшлар терма жамоаси? Кучли олий лигада улар учун жой бўлмас экан, 10 йилдан кейин ҳам ўсмир ва ёшларимиз қозонаётган муваффақият билан қаноатланиб юраверамиз.

Юқоридаги иш ҳақиқатдан ҳам амалга ошадиган бўлса, лиганинг ҳал қилувчи финал босқичи, яъни 10та турни ёритишни ТВ ўз зиммасига ола билади. Битта турда учта марказий ўйинни ёритилиши мухлисларнинг қизиқишига, журналистларни шижоатига сабаб бўлади. Бугунги олий лига нима учун ОАВ томонидан яхши ёритилмаяпти, сабаби оддий. Журналист ҳам одам, у ҳам қилаётган ишидан роҳат олгиси келади. У ҳам сифатсиз маҳсулотни халққа кўрсатишдан уялади. Агар ҳаммаси зўр бўлсин, кўрасиз. Газета-ю сайтларда, ТВ, радиода қандай қизиқишлар бўлади. Энг муҳими ҳар бир марказий ўйинга мухлисларнинг ташрифи ошиб боради.
Кўп ўтмай йил ҳам ўз поёнига етади. Агар Фарҳод Магометов ҳақиқатдан ҳам олий лига савиясини оширишни ўйласа, катта йиғилиш ўтказсин. Унда барча клублар раҳбарлари ва ОАВдан сараланган ходимлар келишсин. Жамоаларнинг сардорлари қатнашсин, баҳс-мунозарадан иборат катта мажлис бўлсин ва у 2014 йилдан оммага тадбиқ қилинсин. ОФКда ҳар йили ОЧЛнинг янги мавсуми учун жанг бўлади. Унда минтақамиз мутахассислари иштирок этадилар. Баҳс-мунозара 2-3 кунлаб давом этади энг сара фикрлар овозга қўйилади. Бизда олий лиганинг узоқ давом этиши баъзи клубларнинг молиявий аҳволи туфайли норозиликка олиб келиши мумкин. Агар шундай бўлса, марҳамат олий лигани тарк этинг. Юқорида айтиб ўтганимдек, бу ерда сифат биринчи ўринда туриши керак, сон эмас. Ўйинлар сони ошиши футболчиларни ўз устиларида тинмай ишлашларига олиб келади. Ҳозир 13 кунлик танаффус эълон қилинди, 22-турга қадар бу анча узоқ муддат. Бу орада жамоалар камида 4 кунлик танаффусга чиқадилар. Бу пайтда футболчи ичади, баъзи бирлари чекади. Хуллас машғулот тартиби бузилади. Ўйинлар орасидаги кунларнинг зичлиги эса уларни ўз устларида ишлашларига олиб келади. Яна энг муҳим томони шундаки, бюджет энди 26та ўйинга эмас 36та ўйинга тақсимланади. Энди 100 сўм пулни 26та ўйинда эмас, 36та ўйинда ишлаб топиш керак бўлади. Бу ҳам футболчини чалғитмаслик ва ўша топадиган даромадини сақлаб қолиши учун стимул бўлади. Хуллас шундай гаплар, тан олинг, олий лигамиз энди қизишни бошланаётганида тугаб қолиши Сизга ҳам алам қилади. Қизига чемпионатимизда янги мавсум бошлангунча биз яна совиб қоламиз, қарабсизки, «эски тос, эски ҳаммом».
2014 йилдан келиб чиқиб, кучли 6та жамоа қаторидан жой олиш учун курашадиган жамоалар номини башорат қилиш қийин эмас. «Бунёдкор», «Пахтакор», «Локомотив», «Насаф», «Нефтчи», «Металлург», «Олмалиқ» агар олий лигада ўз ўрнини сақлаб қола олса «Шўртан». Ғузорликларни бу йил омадсизлигига жиддий сабаб бор эди ва бу кунлар ортда қолган кўринади. Бунинг учун жорий мавсум кучлилар сафида қолиш талаб этилади, холос. 8та жамоани олтиликка киришга интилишининг ўзиёқ чемпионатни илк кунларидаги шижоатни ошириши аниқ. Агар бу фикр шунчаки сайтда мақола сифатида ўтиб кетмасдан, ўз эгаларини топадиган бўлса, ишончим комил, кейинги йил учун биз жуда ҳам қизиқ бўлган чемпионатга эга бўламиз. Кучли чемпионат, кучли МТЖ!


Нодирхўжа Юлдашев.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика