“Челси”да яна бир италиялик мураббий ишлайди

19 июл 2018, 08:10
“Челси”нинг собиқ футболчиси Жанфранко Дзола расман жамоа мураббийлар штабига киритилди.

Дзола жамоанинг янги мураббийи Маурицио Саррига ёрдамлашади.

Италиялик мутахассис 1996 йилдан 2003 йилга қадар “Челси”да тўп тепган. Илгари у “Уотфорд” ва “Вест Хэм” клубларида бош мураббийлик қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: "Челси" расмий сайти