“Челси” ва “Барселона” Теллес учун курашади

24 мар 2020, 08:08
“Порту” ҳимоячиси топ клублар нишонида.

“Порту”нинг 27 ёшли ҳимоячиси Алекс Теллеснинг хизматларига “Барселона” ва “Челси” жиддий қизиқиш билдирмоқда. Футболчи айни дамда “Порту” билан шартномасини узайтиришдан бош тортмоқда. Португаллар эса футболчини сотишга тайёр. Унинг клуб билан шартномаси 2021 йил ёзида якунига етади.

Бразилиялик жорий мавсум Португалия чемпионатида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sport