"Челси" Тиагу Силва билан шартномасини узайтирмоқчи

Alisher
26 ноя 2021, 12:33
"Челси" ҳимоячи Тиагу Силва билан янги шартнома борасида музокараларни бошлади.

Лондон клуби 37 ёшли бразилиялик футболчини яна бир мавсум ўз таркибида сақлаб қолмоқчи.

Силва "Челси"га 2020 йилда ПСЖдан эркин агент мақомида ўтганди. Унинг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 14та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Foot Mercato

Сўнгги янгиликлар

Барча ›