

"A Bola" хабарига кўра, Лондон клуби 23 ёшли посбоннинг хизматларига жиддий қизиқиш билдирмоқда. "Порту" эса дарвозабони учун 75 млн евро сўраган. Бу футболчининг шартномасидаги товон пули ҳисобланади. "Челси" фақатгина 3 босқич билан ушбу пулни тўлаши мумкин: унга кўра, 25 млн евро маблағ илк тўлов сифатида ўтказиб берилса, тўловнинг яна шунча миқдордаги икки қисми кейинроқ тўланади. Шу орқали клуб молиявий фэйр-плей шартларини бузмаган бўлади.
Ўтган йили ПСЖга ҳам ушбу посбон керак бўлган, бироқ клублар келиша олмаганди. Айни дамда Кошта Европанинг энг зўр посбонлари қаторига киритилмоқда ва у АПЛда энг яхшиларидан бири бўлиши кутилмоқда.
Ўтган мавсумда Диогу "Порту" таркибида 41 ўйинда қатнашиб, шуларнинг 20тасида гол ўтказиб юбормади.



