"Челси" испаниялик энг қиммат футболчига 9 миллион евро маош тўлайди

20 июл 2017, 00:03
"Челси"нинг янги аъзоси Альваро Моратанинг трансфери деталлари маълум бўлди.


"Челси"га 80 миллион еврога тушган Альваро Мората лондонликлардан йилига 9 миллион евро маош олади.

Испания тарихидаги энг қиммат футболчига айланган Мората янги жамоаси "Челси" билан 5 йиллик шартнома имзолайди.

Тез орада футболчи "Челси"да тиббий кўрикдан ўтади ва шартнома имзо чекади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: La Gazetta dello sport