"Челси" ҳужумчиси сафдан чиқди

Sherzod Nurmatov
14 дек 2022, 17:54
Футболчи жиддий жароҳат олган.

"Челси" форварди Армандо Броя мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Футболчига тиззасининг хочсимон боғлами узилиши ташхиси қўйилган. "Кўклар" январь ойида янги ҳужумчи сотиб олишга ҳаракат қилади.

21 ёшли албаниялик жорий мавсум барча мусобақаларда 18 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›