"Челси" футболчиси "Лацио"га ўтиш арафасида

Mirjalol Normatov
7 янв 2019
"Челси" ҳимоячиси Давиде Заппакоста яқин вақтлар ичида "Лацио" аъзосига айланади.

"Il Messaggero" хабарига кўра, римлик "бургут"лар 26 ёшли футболчини 15 миллион еврога сотиб олиш шарти билан ижарага олишади.

Бу мавсумда Дзаппакоста "Челси" таркибида 10 ўйинда қатнашиб, 2 голга ассистентлик қилди. Унинг жамоа билан шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Il Messaggero