

"La Repubblica" хабарига кўра, Лондон клуби 26 ёшли ҳимоячи учун 31 миллион фунт (тахминан 35 миллион евро) таклиф қилган, бироқ рад жавобини олган. "Интер" Дюмфрис учун камида 48 миллион фунт (тахминан 55 миллион эвро) талаб қилмоқда, аммо футболчини ушбу трансфер ойнасида сақлаб қолишни афзал кўради.
Қайд этилишича, Грэм Поттер Рис Жеймсдаги кўп сонли жароҳатлар туфайли "Челси" ҳимоясининг ўнг қанотини кучайтирмоқчи.
Дюмфрис жорий мавсум "Интер" сафида барча мусобақаларда 23 та ўйинда 2 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилди. У жамоанинг сўнгги 2 та ўйинини захирада ўтказди.



