

Клублар музокараларни давом эттиришмоқда.
Омородионнинг "Атлетико" билан шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Ўтган мавсум "Алавес"да ижарада тўп тепган 20 ёшли ҳужумчи Ла Лиганинг 35 ўйинида майдонга тушиб, 9 та гол + 1 та ассист қайд этган.
Олимпиадада Омородион 3 ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
"Transfermarkt" портали испанияликни 35 миллион еврога баҳоламоқда.



