"CAFA Nations Cup" мусобақасида 8 терма жамоа иштирок этади

Mirjalol Normatov
28 июн 2025, 11:16
CAFA ташкилоти матбуот хизмати шу йили бўладиган "CAFA Nations Cup-2025" турнирида иштирок этувчи термаларни тасдиқлади.

Унга кўра, CAFA ташкилотига аъзо Ўзбекистон, Эрон, Қирғиз Республикаси, Тожикистон, Афғонистон, Туркманистон термаларидан ташқари меҳмон сифатида Малайзия ва Ўмон Республикаси термалари ҳам "CAFA Nations Cup-2025" турнирида қатнашади.

Қуръа маросими 3 июль куни Душанбеда ташкиллаштирилади. Турнир икки гуруҳга кўра ўтказилади. А гуруҳи ўйинлари Ўзбекистонда бўлса, B гуруҳи баҳсларига Тожикистон мезбонлик қилади.

Мусобақа 29 августда бошланиб, 8 сентябргача давом этади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: https://t.me/cafa_official