UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45МЮ Мертенс учун "Наполи"га 30 млн. евро таклиф қилишга тайёр  1 18:40LIVE. "Эл-Классико"гача...  145 18:14Сафга қайтган Милик "Наполи"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  6 17:26"Реал Сосьедад" ғалабага эришди  3 16:41Омар Моманидан янги карикатура: Зума Матичнинг голидан ҳайратланди  13 16:062-лига. "Ўрикзор" - "Челано" 2:2  2 15:52Биринчи лига 5-тур учрашувлари бошланди. LIVE   20 15:49Сане: "Гвардиола менга Месси ва Неймар каби ўйнаб кўришни айтмоқда"  7 15:42ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Бунёдкор" - "Ал Аҳли". Ўйиндан олдинги матбуот анжумани  3 15:18Анзур Исмоилов иштирок этган баҳсда "Чанчун Ятай" ғалабага эришди  3 14:34ВИДЕО. "Қўқон-1912" - "Металлург" 3:0  0 14:26ОЧЛ: 1094 кундан буён ғалаба қозона олмаётган "Бунёдкор"  11 14:25“Бунёдкор” – “Ал-Аҳли” учрашуви ҳакамлари  3 14:08Olamsport: Ғоибназаровдан нокаут, Тошкентда бокс байрами ва бошқа хабарлар  0 13:45ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Олмалиқ" - "Қизилқум" 0:0  1

02 май 12:49
Янгиликлар

"CA" тарбияланувчиси, "Нефтчи"нинг янги матбуот котиби!

Куни кеча "Нефтчи" жамоасида бўлиб ўтган ўзгаришлар, жамоанинг матбуот хизматига ҳам таъсир ўтказмай қолмади.
Ярим йилдан ортиқ вақт давомида клубда фаолият олиб борган Аброр Деҳқонов ўрнига биринчи лигани ёритиш борасида сайтимизнинг асосий кучи бўлган Исломбек Рустамбеков янги матубот котиби этиб тайинланди.

Кимлар учундир бу оддий хабар бўлиши мумкин, аммо мен учун эмас.

Бундан 2 ой аввал яна бир ходимимиз Ҳумоюн Довуров "Машъал" жамоаси матбуот котиби этиб тайинланди. Бир йил олдин Толибжон Қосимов "Истиқлол" жамоасига айнан шу лавозимга ишга кирди. Худди шундай Жиззахдан Умид Раимжонов якунда "Сўғдиёна" клуби матбуот бўлимида иш бошлади. Аброр Қодиров эса "Локомотив"да иш бошлашга яқин турибди.

Бугунга келиб сайтимиздан етишиб чиққан матбуот котибларининг сони 5 нафарга етди. Албатта, бундан сайтимиз аъзолари жуда хурсанд. Ҳеч бўлмаса шу йўл билан Ўзбекистон клубларига ёрдамимиз тегаётганидан мамнунмиз.

Бу ходимларимизни келажакда журналистика бўйича фаолият олиб боришни истаётган ёшларга ўрнак қилиб кўрсатишимиз мумкин. Сайтимизнинг жонли кўриниш олиши, ходимларнинг воқеа жойида фаолият олиб боришлари, назарга тушишларига сабаб бўляпти. Сайтимиз эса уларга трамплин вазифасини бажариб бераётгани қувонарли ҳол бўлса керак.

Энди "Нефтчи" жамоаси билан йўлга қўядиган лойиҳаларимиз сони кўп бўлади. Бу эса фарғоналик ўқувчиларга ёқиши аниқ.

Кечагидек ёдимда, Ҳумоюн сайтда оддий "комментчи" эди. "Иняз" ники билан фикр қолдирарди. Секин-аста интервью қилишга ўтди, кейин биринчи лига. Исломбек эса нуқул ака, сизга ҳавас қиламан дерди. Мен эса унга менга ҳавас қилмасдан ишласанг, мендан ҳам ўтасан деб жавоб қайтарганман. Унда нимани маслаҳат берасиз деб савол берди. Биринчи лигани бошидан охирига қадар ёритасан.

Толибга эса мини футболни қўш-қўллаб топширдим. Натижалар чакки эмас.

Сизда ҳам сайтимиз орқали юксалиш ва футбол журналистикада ўз ўрнингизни топиш имкони бор. Лекин бунинг учун вақт ва сабр керак.

Агар кимда ким сайтимиз билан ҳамкорлик қилишни истаса, asia@championat.asia сайтига хат ёзинг.

Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"Барселона" - "Ювентус" 0:0 ёхуд Турин клуби ярим финалда
ЕЧЛ чорак финали доирасидаги "Барселона" -...  282
Олий лига. 7-тур. "Нефтчи"нинг илк ғалабаси, "Қўқон-1912"дан йирик ғалаба ва бошқа ўйинлар
Олий лиганинг 7-туридан ўрин олган 6та учрашув бўлиб ўтди.  144
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: