UZ

Сўнгги янгиликлар

21:38Тен Хаг "Манчестер Юнайтед" машғулот базасида баланд девор қурдирди. У машғулотларини бегона кўзлардан беркитмоқчи  1 21:10Жозе Моуринью Арда Гюлерни жамоасига олиб келмоқчи  0 20:47Россия термаси октябрь ойидаги ФИФА кунларида ўйин ўтказмайди. Ўйинчилар очиқ машғулот ўтказиб, клубларига қайтишади  4 20:21Расман: "Сўғдиёна" жамоанинг асосий ўйинчиси билан шартномани узайтирди  4 19:56Англия футбол ассоциацияси Пакетани футболдан умрбод четлатишга чақирмоқда  3 19:31Шайхлар "Сент-Жеймс Парк" стадионини реконструкция қилиш учун 1 млрд фунт сармоя киритади  0 19:02Нико Уильямс жароҳати сабаб Испания терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади  0 18:39Ўзбекистон МТЖ Эронга қарши ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  16 18:21"Футбол олами". Фарғонадаги "Аср финали" қандай ўтди?   9 18:13Аббос Файзуллаев: "Таркибимиздаги барча футболчилар ўз чемпионатларида яхши формага кириб олишди. Бу бизга анча қўл келади"  3 17:39ПСЖда можаро: футболчилар Луис Энрикенинг тактикасидан норози  1 17:12Сердар Азмун: "Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги маротаба бизга жиддий муаммо туғдирганига 12 йил вақт бўлди"  43 16:58Икки турда максимал натижа: Эрон устидан тарихий ғалабага эришамиз(ми)?  10 16:36"Барселона" Войцех Шенснини Чемпионлар Лигаси учун рўйхатдан ўтказди  1 16:07"Коринтианс" молиявий муаммолар гирдобида: Депай Бразилияни тарк этиши мумкин  2

Сречко Катанец: "Фақат югураверишнинг фойдаси йўқ, ақлни ҳам ишлатиш керак" Янгиликлар

Сречко Катанец: "Фақат югураверишнинг фойдаси йўқ, ақлни ҳам ишлатиш керак"

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Қирғиз Республикасига қарши ўйин олдидан нималар деди?

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ва футболчи Одилжон Ҳамробеков ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи 2-тури олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этди.



"Барчага салом. Тайёргарлигимиз ҳар доимгидай ўтди. Эртанги учрашувга тайёрмиз. Майдон ҳолати қандай эканлигидан хабарим йўқ. Афсуски, майдон табиий қопламали эмас. Бундай ҳолат билан олдин ҳам тўқнаш келганмиз. Биз ўз мақсадимизни биламиз – Жаҳон чемпионатига чиқишни хоҳлаймиз. Илиқ кутиб олганингиз учун катта раҳмат ва айниқса, миллий қалпоқча учун", – деди Катанец.



"Барчага салом. Йигитлар номидан кечаги меҳмондорлик учун ташаккурлик билдираман. Ушбу босқичга кучсиз жамоалар чиқа олмайди. Эртага майдонга биз ҳам, рақиб ҳам ғалаба учун чиқади", – деди Одилжон Ҳамробеков.



- Ҳамробековга савол: Ўтган йили декабрь ойида Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасига қарши назорат учрашувида иштирок этганди. Орадан 8 ой вақт ўтди, ушбу вақт ичида Қирғиз Республикаси терма жамоаси қанчалик ўзгарган бўлиши мумкин?

- У учрашув Осиё Кубоги олдидан ташкил этилгани учун икки жамоа ҳам кўпроқ жисмоний ҳолатини яхшилашга ҳаракат қилганди. Декабрь ойидаги баҳс ўртоқлик учрашуви эди, эртага эса бизни расмий ўйин кутиб турибди. Ҳозирги баҳс Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун бўлади. Қирғиз Республикаси терма жамоаси ҳам ўртоқлик ва расмий учрашувларга бошқача тайёргарлик кўриши аниқ. 

- Мослашув жараёни қандай ўтди?

- Биз қўшнилармиз ва ўртадаги масофа жуда яқин. Икки мамлакат ўртасидаги йўлни бор-йўғи бир соатда босиб ўтдик. Футболчиларга мослашув жараёни учун ҳеч қанча вақт керак бўлгани йўқ. 

- КХДРга қарши учрашувдан сўнг жисмоний ҳолатимиз яхши эмас, деб айтдингиз. Жисмоний ҳолатимизни яхшилаш учун нималар қилинди? Саралаш босқичи давомида бундай зич тақвимда ўйнашимиз аниқ, ушбу вазиятдан қандай чиқиб кетмоқчисизлар?

- Аввалроқ айтиб ўтганимдек, биз ҳақиқий "аскарлар"га қарши ўйнадик. Уларнинг жисмоний ҳолати шунчаки ажойиб эди. Ўйиндан кейин видеотаҳлилни кўрганимда, биз ёмон жисмоний ҳолатда бўлмаган эканлигимизни кўрдим. Етарлича вазиятлар ҳам яратгандик, фақат улардан фойдалана олмадик. Аҳволимиз бунчалик ёмон эмас. Фақатгина вазиятлардан фойдаланишимиз керак эди холос.

- Қирғиз Республикаси терма жамоасининг ўйинларини таҳлил қилиб чиқдингизми? Агар шундай қилган бўлсангиз, мазкур терма жамоадаги қайси футболчини ажратиб кўрсата оласиз?

- Албатта. Менинг ишим шундан иборат. Рақиб жамоасининг видеосини кўрдим. Мен барча жамоаларни ҳурмат қиламан, бироқ дунёнинг ҳеч бир жамоасида фақатгина бир футболчи натижани таъминлаб бера олмайди. Қирғиз Республикаси терма жамоаси анча тартибли футбол намойиш этади. Рақибимиз эртага ўз уйида ўйнайди ва табиийки ғалаба қозонишга ҳаракат қилади. 



- Ўтган йили Туркманистонда ҳам сунъий майдонда ўйнагансизлар. Ўша учрашувдан сўнг терма жамоадаги бир неча футболчилар жароҳат олишганди. Эртанги баҳс ҳам худди шундай майдонда ўтиши мумкин. Жароҳатлар яна такрорланишидан қўрқмайсизми? Сунъий қопламада ўйнаш тажрибаси эртага қўл келиши мумкинми?

- Мен ҳеч нимани ўзгартира олмайман. Агар ушбу майдонда футбол ўйнашга рухсат берилган бўлса, биз майдонга чиқишга мажбурмиз. Шунчаки кўникиб олишимиз керак. Биз ҳеч нимадан қўрқишимиз керак эмас, биз юқори техникага эга жамоамиз.

- КХДРга қарши ўйин олдидан "жамоам рақибдан кучлироқ эканлигини биламан ва биз буни майдонда исботлашимиз керак. Биз бу ерда "босс" эканлигимизни кўрсатишимиз керак", дегандингиз. Эртанги учрашув олдидан ҳам шундай фикрдамисиз? Ўзбекистон рақибдан кучлироқми? Терма жамоа меҳмонда ҳам "босс" бўла оладими ёки сафар ўйинларига ёндашув бошқачами?

- Ҳа. Биз ўз сифатимизни намойиш этишимиз керак. Ғалаба қозонишга мажбурмиз. Мен терма жамоада ишлаётган вақтимдан бери футболчиларга "йигитлар кечирасиз, биз эртага ғалаба қозонишимиз керак эмас", демаганман. Ҳеч қайси мураббий бундай демаса керак. Ҳар бир учрашувнинг ўз тарихи бор. Биз ақлли ўйин намойиш этишимиз керак, рақибдан кучлироқмиз деб хоҳлаган ишимизни қилиш керак эмас. Сабаби ҳар бир жамоа бизни жазолаб қўйиши мумкин. Фақат югураверишнинг фойдаси йўқ, ақлни ҳам ишлатиш керак. Ўз ўйинимизни намойиш эта олсак, эртага барчаси яхши якун топишига ишонаман. Эртага уч очко учун майдонга чиқамиз.



Одилжон Ҳамробековга савол: Футболчиларнинг учрашувга бўлган ёндашуви қандай? Терма жамоа дастлабки миссияни бажарди ва уч очкони қўлга киритди, аммо кейинги учрашувлар ҳам бор. Агар Ўзбекистон эртага ғалаба қозонса, дастлабки турларда максимал натижа қайд этган бўлади. Кучли жамоаларга қарши жиддий тайёргарлик бўлиши аниқ, аммо эртанги ўйин олдидан бироз бўшашиш йўқми?

- Агар биз уч очкомиз бор деб ўйласак, мундиални орзу қилмай қўяверайлик. Эндигина биринчи тур якунланди. Ҳали 9 та ўйин бор. Ҳар бир учрашувга максимал ёндашамиз ва максимал натижага эришишга ҳаракат қиламиз. Ҳар бир гол, очко ва ғалаба бизни Жаҳон чемпионатига яқинлаштиради. Бор диққат-эътиборимиз эртанги баҳсга қаратилган.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

+3   
09 сен 14:47:13
Don K'arleon
Samariddin Qurbanov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Qirğiziston bilan durang yo mağlubiyat bosa JCh chiqishni orzu qimasak boladi
Демак ўз уйида Фаластин бн дуранг ўйнаган Жан. Корея ва уйида Баҳрайнга ютқизган Австралия гуруҳда қолиб кетадими шунда? Бу футбол дўстим, хозирдан хеч нима деб бўлмайди
+2   
09 сен 14:44:32
bekaka
Жамоамизга омад галаба козониш насиб килсин!
Кискаси 3 очко кк
+2   
09 сен 13:56:14
Dilmurod Umarov
Terma jamoamizga omad,g'alabalar yor bo'lsin
+1   
09 сен 17:11:28
Davronbek Abduvaliev
Ғалаба учун бутун вужуд билан харакат қилинглар, оллох ўзи қўлласин.
+1   
09 сен 17:11:13
Davronbek Abduvaliev
Ғалаба учун бутун вужуд билан харакат қилинглар, оллох ўзи қўлласин.
+1   
09 сен 15:07:36
Mavlon Raimov
Samariddin Qurbanov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Qirğiziston bilan durang yo mağlubiyat bosa JCh chiqishni orzu qimasak boladi
To‘g‘ri juda yomon natija bo‘ladi. Ammo lekin biroq shunday natija bo‘gan taqdirdayam, bizni erkatoylarimiz bemalol vazifani bajarsa bo‘ladi. Aslida biz ulardan imkonsiz narsani so‘ramayapmiz har holda.
Futbol tarixida bunga misollar juda ko‘p. Masalan jch 2010 da Ispaniya, jch 2022 da Argentina. Yomon startdan keyin ham vazifa bajarilgan.
   
09 сен 19:13:12
Salah Muhammad
Яхши сўзлардан ёзиб қўллаб қувватлаб турайлик Худо хохласа эртага ютиб ёруг юз билан қайтайлик
   
09 сен 16:14:12
Аслиддин Фахридинов
Don K'arleon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Демак ўз уйида Фаластин бн дуранг ўйнаган Жан. Корея ва уйида Баҳрайнга ютқизган Австралия гуруҳда қолиб кетадими шунда? Бу футбол дўстим, хозирдан хеч нима деб бўлмайди
Bizni Osiyoda yaxwigina urnimiz bor, Falastin bilan Bahrayn qirg’izlardan ancha kuchli demoqchi bugan bosala kerak
   
09 сен 15:43:36
Odilbek Abdushukurov
Samariddin Qurbanov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Qirğiziston bilan durang yo mağlubiyat bosa JCh chiqishni orzu qimasak boladi
Bu haqida gap bo'lishi mumkin emas.
   
09 сен 14:18:21
Dilmurod Umarov
,Хаqiqiy Kazim. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бу сайтни боти болса керак)))
Sensiramasdan gaplashavering o'tkazib qo'ygan joyingiz yo'q,bo'lmasa telefon raqamingizni qoldiring o'zim o'rgatib qo'yaman qanday hurmat qilib gaplashishni
   
09 сен 14:14:54
Ilhom Kobilovich
Суний қоплама майдонда ўйналса, марказни кучайтириш керак, Мазгавой бн Хамробековни асосийда қўйиш керак жаноб катанец
   
09 сен 14:05:17
,Хаqiqiy Kazim.
Dilmurod Umarov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Terma jamoamizga omad,g'alabalar yor bo'lsin
Бу сайтни боти болса керак)))
   
09 сен 13:58:02
Файзуллаев 553
16 ни ташкарисидан купрок машк килиш керак дарвозага тепиб 3 метрданам ойоги калтирайди тугри теполмай асосий уйинда
   
09 сен 13:57:33
timur timurov
Эртага дуранг ёки маглуб булсаларинг Узбга кайтиб келмаларинг бирортанг . Узи шундогам шим корея бн уйинга стадионга тушганимга пушаймон килдиларинг
-1   
09 сен 15:39:17
Жахонгир-9
Ш.Корея билан уйинни юрак ховучлаб курдик.Эртага "бамайли хотир" эркин футбол кура олармикинмиз.Ёки ундан хам баттар булармикин.Агар шу уйинни дуранг ёки маглубият билан утказса Уйинда иштирок этган уйинчиларни умуман уйнатмаслик керак ва уларни каттик танкид килиш керак.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика