"Бухоро"нинг 3 нафар футболчиси жамоадан кетди

Sherzod Nurmatov
19 июл 2024, 16:20
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

"Иккинчи давра олдидан жамоамиз яна уч нафар футболчилар билан ўртадаги шартномани ўзаро келишган ҳолда бекор қилди. Булар – Нодир Орзуқулов, Диёр Жалолиддинов ва Ислом Рашидхонов", – дейилади хабарда.

Ҳимоячи Диёр Жалолиддинов ушбу мавсум бухороликлар таркибида 14 та ўйинда қатнашиб, 2 та голга ассистентлик қилди. 

Ярим ҳимоячи Ислом Рашидхонов "Бухоро" таркибида 10 та ўйинда иштирок этиб, 1 та голга пас узатди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Бухоро" матбуот хизмати