UZ

Сўнгги янгиликлар

20:04"Манчестер Юнайтед" Москвага учиб кетди + ФОТО  3 20:00Ашхобод. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокларидан LIVE  1 19:37"Ливерпуль" Москвага йўл олди + ФОТО  7 19:08ТОП-5да Пауло Дибала энг яхши  21 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси Эронга қарши ўйиндан олдин енгил машғулот ўтказди + ФОТО  20 18:43"Наполи" ҳужумчиси Милик муваффақиятли операция қилинди  3 18:41“Нурафшон”нинг тақдири нима бўлади?  8 18:39Кучли-бешлик: Тур таҳлили (АПЛ, Ла Лига, Бундеслига, А Серия, Франция 1 дивизиони)  10 18:15"Манчестер Сити" ўз футболчисига янги шартнома тайёрламоқда  6 18:10Ёшлар лигаси. 19-турнинг қолдирилган ўйинлари бўлиб ўтди  14 17:37"Реал" Дортмундда (+ФОТО)  38 17:15Видео таҳлил. Олим Толибжонов Ғузордаги ўйинда қандай хатоларга йўл қўйди?  58 16:10"Саутгемптон"га қарши баҳсда четлатилган Моуриньо нечта учрашувни ўтказиб юборади?  11 15:56Месси, Алексис, Кьеллини. Ёзда эркин агентга айланадиган футболчилар рамзий терма жамоаси  9 15:50Темурхўжа Абдухолиқов: “Ҳалол ишлаганимизда мевасини берар эди”  87

07 авг 12:33
Янгиликлар

"Бухоро" сафига қўшилган белоруссиялик футболчи ҳақида

Тачмурод Агамуродов бошқарувидаги Бухоро жамоаси ҳам бошқа клублар сингари иккинчи давра баҳсларига пухта тайёргарлик кўришга интилди.
Жамоа оралиқ танаффусда йиғинни асосан Тошкентдаги "Жар" стадионида олиб борди. У ерда машғулотлар билан бир қаторда кун-ора синов-назорат баҳслари ҳам ташкил этилди. Бу орада мураббийлар штаби таркибни кучайтириш ишларини ҳам олби борди. Ва бунинг учун айрим чизиқларга ўйинчиларни таклиф этиб, маъқул келганларини жамоада олиб қолишди. Мавсумни "Бухоро"да бошлаган етакчи ҳимоячилардан бири Асқар Муҳиддинов кутилмаганда, куни-кеча жамоа билан хайрлашди. Маълумотларга қараганда футболчи бугунги кунда "Қизилқум" билан бирга. Бош мураббий Тачмурод Агамуродов ушбу йўқотишни ўрнини тўлдириши мақсадида белоруссиялик ҳимоячи Юрий Рижкони олиб келди. Ўз вақтида Белоруссия ёшлар терма жамоасида тўп сурган 24 ёшли ҳимоячи иккинчи даврада "Бухоро" шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. Рижко (фотода 50-рақам) 17 ёшида Белоруссиянинг номдор жамоаларидан бири БАТЭ мураббийларида қизиқиш уйғотган ва шу йилнинг ўзида у ёшлар жамоасига жалб этилган. Ушбу жамоани шарафини уч йил ҳимоя қилган. Шу йиллар давомида иқтидорли ҳимоячи асосан ўринбосарлар таркибида ҳаракат қилган. Асосий жамоа сафида эса битта расмий ўйинда иштирок этган.

Кейинчалик аниқроғи, 2009 йилда футболчи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида "Сморгонь" жамоасига кўчиб ўтган. Бу жамоада 13та баҳсда тўп сурган. 2010 йилда эса Юрий Рижко яна жамоасини ўзгартиришга қарор қилган. Бу сафар уни "Торпедо" ўз сафига жалб этган.  Унинг мазкур клубдаги икки йиллик фаолияти ижобий кечган дейиш мумкин. Сабаби бўйдор бўлган ҳимоячи "Торпедо" либосида 38та учрашув ўтказган ва рақиблар дарвозасига иккита тўп киритишга ҳам муваффақ бўлган. Жорий йилда эса "Слуцк" унинг фаолиятидаги тўртинчи жамоа бўлди. Аммо унга бу жамоада ўнйша наисб этмади. Кўп вақтини захирада ўтказишга мажбур бўлган ҳимоячи яқинда "Бухоро"дан тушган таклифни қабул қилди.  Рижконинг эришган ютуқларидан бири деб эса 2011 йил Данияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатида Белоруссия ёшлар терма жамоаси сафида бронза медал соҳиби бўлганлигини айтиш мумкин.

Энди Рижко илк бор легионер сифатида тўп сурадиган бўлди. "Бухоро"да у энди Девид Ония билан бирга марказий ҳимояда тандем бўлиши кутилмоқда. Кўрамиз, легионерлар иштирокидаги жуфтлик "Бухоро"га қанчалик фойда келтирар экан.

"Бухоро" бу легионердан ташқари яна уч нафар маҳаллий футболчиларни ўз таркибига қўшиб олди. Биринчи даврани "Бунёдкор"да ўтказган ҳимоячи Абдуқаҳҳор Хожиакбаров ва ҳужумчи Баҳодир Пардаев эндиликда бухороликлар учун тўп сурадиган бўлди. Шунингдек "Бухоро" учун бегона бўлмаган Илья Ильин ҳам эндиликда собиқ жамоасига қайтди. Бу футболчи шу кунга қадар "Қизилқум" шарафини ҳимоя қилиб келаётганди.

Маълумот учун:
Юрий Рижко
Туғилган йили ва жойи: 10.10 1989. Белоруссия, Минск.
Фуқаролиги: Белоруссия.
Бўйи: 193 см.
Вазни: 86кг.
Амплуаси: ҳимоячи.


Исломбек РУСТАМБЕКОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"ЧатBall" лойиҳасининг бугунги кун мавзуси: Келинг танишайлик! "ЧатBall" лойиҳасининг бугунги кун мавзуси: Келинг танишайлик!
Янги лойиҳамиз ҳақида хабар берган эдик. Сайтимиз ўқувчилари, айнан...  351
Олий лига. 22-тур. "Насаф"дан 6:0, "Қўқон-1912"дан 0:3, "Нефтчи" яна юта олмади Олий лига. 22-тур. "Насаф"дан 6:0, "Қўқон-1912"дан 0:3, "Нефтчи" яна юта олмади
Бугун олий лигада 22-тур ўйинлари давом эттирилди.  278
"Ашхобод-2017". Футзал: Ўзбекистон финалда! "Ашхобод-2017". Футзал: Ўзбекистон финалда!
Туркманистон пойтахти Ашхободда Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари...  243
ЎФФ хорижлик мураббийга таклиф билан чиқди, аммо... ЎФФ хорижлик мураббийга таклиф билан чиқди, аммо...
"Пахтакор" клуби бош мураббийи Шота Арвеладзе Ўзбекистон...  190
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: