UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  18 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  2 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  15 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  6 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  30 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  4 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  65 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   4 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3

"Бухоро" ким учун ўйнайди? Янгиликлар

"Бухоро" ким учун ўйнайди?

Саволимиз "Бухоро" жамоаси мураббийларини ажаблантириши ва улар "Биз ўзимиз учун эмас, фақат ва фақат ишқибозлар учун ўйнаймиз!" дейишлари аниқ.
Шундай бўлса, нега сўз бошқа-ю амал айрича бўлиб турибди. Мамлакат чемпионати кейинги учрашувларида футболчиларимиз ўз ўйинини йўқотиб қўйишди. Аввалги иштиёқ, шижоат сўнгандек гўё. Шундай бўлмаганида, турнир жадвали 6-пoғонасида бораётган "Бухоро" ўзидан 16 очко кам тўплаган ҳолда хавфли зонада турган "Қизилқум"га 23-турда унинг майдонида 0:2 ҳисобида бой бермаган бўларди.

Баъзи мухлислар футболчиларимиз олий лигада қолиш учун уринаётган қўшни вилоят жамоасига "ҳиммат" кўрсатган бўлиши мумкин, деган гумонда. Биз бу гапга қўшила олмаймиз. Қолаверса, навоийликлар бундай "ҳиммат"га зор эмасликларини ўйинлари орқали намойиш этишганига "Қизилқум" ишқибозлари гувоҳ-ку!

Ҳа, Зарафшон шаҳри командаси ўз мухлислари олдида нимага қодир эканлигини исботлади. Бу жиҳатдан Агамуродов ва унинг шогирдлари "Қизилқум"­дан ўрнак олишлари керак эди. Афсуски, бундай бўлмади. Иродасизлик, мухлислар олдида масъулиятни ҳис этмасликнинг оқибати 29 октябрь куни "Бухоро"нинг 24-тур доирасида ўз майдонида "Насаф"га қарши ўтказган ўйинида ҳам "бўй кўрсатди".

Жамоамиз медаллар учун курашаётган қаршилик футболчилар олдида бармоқ тишлаб қолдилар. Ҳисоб 1:5. Аламли, аянчли мағлубият! Агар жамоа устози кураш сабоғини олиши учун ёш маҳаллий футболчиларни майдонга туширганида "қоқилиш" сабабини тушуниш мумкин бўларди. Ҳолбуки, бош мураббий "Насаф"га қарши ўзи ишонган ва таянган таркибни танлаган эди-ку! Наҳотки, Тачмурад Агамурадовдек тажрибали мураббий жамоани ўйинга руҳан тайёрлаш ҳадисини унутган бўлса?

Тўғри, "Бухоро" икки мағлубиятдан сўнг ҳам турнир жадвалининг олтинчи поғонасида бораяпти. Боисики, яқин таъқиб­чиларимиз "Металлург" ва "Нефтчи" ҳам рақибларига имкониятларини бой берди. Аммо жамоамизнинг ҳозирги мавқеи юпқа муздек омонатгина. Нега десангиз, "Бухоро"ни чемпионатнинг сўнгги турларида янада оғир ўйинлар кутмоқда.

"Бухоро" сўнгги ўйинни ўз майдонида "Локомотив"га қарши ўтказади. Афсуски, футболчиларимиз унда ғалабага умид қилолмасалар керак. Чунки, улар кумуш медаль учун курашаётган темирйўлчиларга ҳозирги ўйин билан бас келишлари амримаҳол. Демак, қаторасига тўрт бор мағлубият "Бухоро"ни саккизинчи ўринга тушириб қўйиши мумкин.

Бу—бизнинг тахминларимиз. Аммо "Бухоро" тахминларимизни чиппакка чиқаришини жуда ҳам истардик. Қанийди, Тачмурад Агамурадов ва унинг шогирдлари навбатдаги ўйинларда кескин бурилиш ясашса. Жамоанинг ҳақиқий мухлислари бундан умидларини узишмаган. Демак, футболчиларимиз жон куйдириб ўйнашлари керак.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика