

2021 йилдан бери жамоа шарафини ҳимоя қилиб келган қирғизистонлик ярим ҳимоячи Одилжон Абдураҳмонов "қалдирғочлар" билан хайрлашди. У эндиликда фаолиятини Қозоғистон клуби "Мақтаарал"да давом эттиради.
Футболчи "Бунёдкор" либосида жами 36та учрашувда майдонга тушди. 1та гол 2та ассист қайд этди.



