UZ

Сўнгги янгиликлар

11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  1 11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  4 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  3 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  7 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  5 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  1 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  13 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0

“Бунёдкор”да ёшлар ва аёллар жамоалари тақдирланди ФОТО Янгиликлар

“Бунёдкор”да ёшлар ва аёллар жамоалари тақдирланди ФОТО

12 январь куни Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клубида ёшлар ва аёллар жамоаларининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Хабарингиз бор, Шуҳрат Мақсудов бошчилигидаги ёш “қалдирғочлар” 2017 йилги Ўзбекистон чемпионати ёшлар биринчилиги баҳсларини аъло даражада ўтказишиб, якунда ғолибликни қўлга киритишганди. Шунингдек, “Бунёдкор” аёллар жамоаси ҳам ортда қолган мавсумни совриндовлар қаторида якунладилар. Элмира Ғуломова бошчилигидаги аёлларимиз чемпионат-2017 якунига кўра, бронза медалларига эга чиқишганди.

Бугун, “Бунёдкор” стадионида ушбу икки жамоани тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон футбол федерацияси бош котиби Сардор Раҳматуллаев ва “Бунёдкор” футбол клуби бош директори Муроджон Алиев иштирок этди.

- 2017 йилда ёшлар жамоамиз бизни жуда хурсанд қилди. Улар мавсумни яхши савияда ўтказишиб, қатор ғалабаларга эришишди ва якунда ёшлар биринчилиги ғолиблигини қўлга киритишди. Келажагимизни – ёшлар билан қурамиз. Чунки жамоанинг эртаси айнан Сизларнинг қўлингизда. Шунингдек, аёллар жамоамиз ташкил этилганига кўп вақт бўлгани йўқ. Шунга қарамасдан улар илк совринларини қўлга киритишди. Бу жамоамиз йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Ўйлайманки, 2018 йил якунида улар янада юқорироқ марраларни забт этишади, - деди Муроджон Алиев.

Шундан сўнг, “Бунёдкор” ёшлар жамоасига кичик олтин, аёллар жамоасига бронза медаллари билан тақдирландилар. Шунингдек, яқиндаги “Бунёдкор” футбол мактабига қабул қилинган янгийўллик Комилжон Исмоиловга ҳам тантанали равишда жамоа либоси топширилди.

Хабарингиз бор, куни кеча Ўзбекистон футбол федерацияси ҳамда “Маҳалла Ҳайрия жамғармаси” ўртасида ўзаро меморандум имзоланган эди. Ушбу меморандум ижросини таъминлаш мақсадида, “Бунёдкор” футбол клуби ҳам ўзига яқин бўлган “Навбаҳор” маҳалласи аҳолиси билан яқин муносабатларни ўрнатди. Тадбирга “Навбаҳор” маҳалласи фаоллари таклиф этилиб, ўзига хос суҳбат қурилди. Кўпни кўрган, тажрибаси катта нуроний отахонларнинг маслаҳат ва фикрлари тингланди.



"Бунёдкор" ёшлар ва аёллар жамоасини тақдирлади (ВИДЕО)



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика