"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин

Mirjalol Normatov
12 дек 2025
Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев "Бунёдкор" клубининг легионер футболчилар билан ишлари ҳақида маълумот қолдирди.

"Бунёдкор" легионерлари ҳақида батафсил маълумот: 

Мавсум тугагач, "Бунёдкор" шартномалари якунланган Николоз Мали ва Имеда Ашортиа билан хайрлашди. 

Мартин Шролер билан ўтган йилда 2 йиллик шартнома тузилган ва у 2026 йил охиригача мўлжалланган. 

Марко Бугарин, Итсуки Урата ва Матия Кривокапич билан яқинда шартнома 2027 йил охиригача  узайтирилди. 

Янги мавсум олдидан Бунёдкор яна икки легионер олиши мумкин", - деб ёзади Нарзулла Сайдуллаев.

Маълумот учун, ўтган мавсумда Бугарин 28 ўйинда (1 гол), Ашортиа 30 баҳсда (10 гол ва 2 ассист), Мали 28 учрашувда (3 ассист), Урата 20 баҳсда (2 гол, 1 ассист), Шролер 28 баҳсда (2 гол, 1 ассист), Кривокапич эса 10 ўйинда (3 гол, 2 ассист) иштирок этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia