

Бу ҳақда championat.asia «Хўжанд» клуби расмий сайтига таяниб хабар берди.
Маълумот учун, 31 ёшли Эргашев 2019 йилда Тожикистон чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси деб топилган. Бугун ҳимоячи «Бунёдкор» сафида майдонга тушишга ҳам улгурди.
Футболчи шу вақтга қатар «Хўжанд», «Регар-ТадАЗ», «Истиқлол», «Жетису», «Тараз» (иккиси - Қозоғистон) ва «Габала» (Озарбайжон) каби клублар шарафини ҳимоя қилган. Эргашев 2008 йилдан буён Тожикистон терма жамоасида ўйнаб келмоқда. Ҳозирга қадар миллий терма жамоа либосида 50 мартадан кўпроқ майдонга тушган.





