UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Европа лигаси. БАТЭ ўз майдонида, “Арсенал” сафарда ягона гол эвазига ғолиб чиқди  0 00:49Европа лигаси. “Марсель” ва “Ред Булл”да ғалаба  0 00:30Спортчилар ижтимоий тармоқларда  7 00:18Европа лигаси. Балотеллининг голи “Ницца”ни мағлубиятдан қутқара олмади  0 00:07Ригонининг хет-триги “Зенит”га муҳим ғалабани келтирди  1 23:54Агент: “Бензема “Реал”ни тарк этмоқчи эмас”  4 23:50Olamsport: Чагаев 39 ёшга тўлди, Жошуа Тайсон Фьюрига қарши жанг қилмоқчи   0 23:4436 ёшли Адурис Европа лигасида 22 та голда иштирок киритди  2 23:19Матич фаолиятидаги энг яхши мураббий кимлигини айтди  4 22:59Европа лигаси. “Астана” йирик ғалабага эришди  6 22:41Аспиликуэта етакчи  4 21:57"Бенфика" устози: "МЮ билан ўйинда 4 нафар футболчи дебют қилди"  5 21:28Неймар: "Мбаппе билан Месси каби ўйнамоқчиман"  25 20:59"Барселона" "Реал" сотиб олмоқчи бўлаётган ҳужумчини кузатди  9 20:32Неймар Европада бразилияликларни таъқиб этмоқда + ФОТО  7

“Бунёдкор” ўз тақдимотини намойиш этди Янгиликлар

“Бунёдкор” ўз тақдимотини намойиш этди

ОФК семинари иккинчи кунги тадбирларнинг энг сўнггиларидан бири бу – клубларнинг ўзлари ҳақидаги маълуотлар билан гуруҳдошларини таништириш эди.
“Бунёдкор” ФК вакиллари клуб нафақат “В” гуруҳининг балки мусобақанинг энг тажрибали жамоаларидан бири эканлигини ушбу тақдимот орқали исботлаб беришди.

Тошкент халқаро аэропорти, шаҳри, пойтахтимиздаги меҳмонхоналар, машғулот майдони, асосий майдон, стадионда жамоа аъзолари ва матбуот вакилларига яратилган шарт-шароитлар ва шу каби маълумотлар ёзилган видео диск билан биргаликда ушбу қўлланмалар кичик китобча кўринишида чоп этилиб “Ал-Фатеҳ” (Саудия Арабистони) ва “Фулад” (Эрон) жамоалари вакилларига етказилди.

Бу борада ҳам гуруҳимиздаги рақибларимиз тажрибасизроқ эканлиги билиниб қолди: “Ал-Фатеҳ” ҳам, “Фулад” ҳам бизга ўзлари ҳақида маълумот етказишмади.

Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда давом этаётган ОФК семинарининг иккинчи кунида клублар ўз либосларини намойиш этишди.

“В” гуруҳи вакиллари ичида “Бунёдкор” жамоасининг формалар тўпламига ҳеч қандай эътироз билдирилмади. Ташкилотчилар жамоамизнинг уй-сафар формалари, ўйинолди машғулотида киядиган либослари, ўйингача ва ундан кейин жамоавий кўринишда кийиладиган кийимлари, жамоа сардори боғичи ва шу кабиларни синчиковлик билан текширишди. Асосий талаб либослардаги рақамлар ва ҳомийлар номлари белгиланган ўлчамдан ортиб кетмаслиги бўлди.

Саудия Арабистонининг “Ал-Фатеҳ” клуби Осиё Чемпионлар лигасида дебют мавсумини ўтказаётганлиги шундоққина билиниб турарди. Бу жамоа вакиллари таҳминан 50-55 дақиқа либосларини тақдим этишди. Уларнинг текшируви чўзилишининг асосий омили сифатида жамоа ҳомийсининг логотипи ҳаддан зиёд кўп жойларга ёпиштирилганлиги ва либослардаги рақам ўлчовлари бузилганлиги бўлди. Эронинг “Фулад” клуби ҳам мусобақа ҳавосидан энди иккинчи маротаба нафас олаётгани сезилди. Бу жамоа вакилларида ҳам баъзи камчиликлар кўзга ташланди.

10-11 декабрь кунлари Малайзияда ўтган ОФК семинари ўз якунига етди.

Семинарнинг дастлабки кунида ОФК вакиллари янги қоидалар ва мусобақанинг ташкилий ишлари юзасидан ўз маърузаларини ўқишган бўлса, иккинчи кунда клублар ўзлари ҳақида маълумотлар беришди.

Семинар давомида “Бунёдкор” ФК Осиёнинг энг кўзга кўринган клубларидан бири эканлигини ҳар томонлама исботлай олди. Буни ОФК мутасаддилари ўзаро суҳбатларда бот-бот таъкидлашди.

Тадбирни тантанали ёпилиш маросимида ОФК бош котиби Алекс Сусай нутқ сўзлаб, барчага миннатдорчилик билдирди. Икки кун давом этган ОФК семинари ўз ишини якунлади. Энди мусобақа стартини интизорлик билан кутамиз.

Баҳодир МИРЗАЕВ
Куала-Лумпур, Малайзия
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон БАА билан ўйнайди, Рўзиқул Бердиев вақтинча бош мураббий Ўзбекистон БАА билан ўйнайди, Рўзиқул Бердиев вақтинча бош мураббий
Жорий йил Ўзбекистон миллий терма жамоаси олдида жиддий ўйинлар...  236
Рўзиқул Бердиев бўйича ЎФФ ахбороти Рўзиқул Бердиев бўйича ЎФФ ахбороти
Ўзбекистон Футбол Федерация мураббий Рўзиқул Бердиев бўйича матбуотда ...  107
ЎФФ матбуот хизмати Рўзиқул Бердиев ҳақидаги хабарга изоҳ берди ЎФФ матбуот хизмати Рўзиқул Бердиев ҳақидаги хабарга изоҳ берди
Ўзбекистон терма жамоасига "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев...  89
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: