

Ушбу баҳс олдидан ҳар иккала жамоа менежерлари ва учрашув расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда жамоаларнинг баҳсда қандай рангли либосларда тўп тепиши ҳам аниқлаб олинди.
Унга кўра, "Бунёдкор" оқ, "Ал-Аҳли" яшил либосда майдонга чиқадиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, "Бунёдкор" - "Ал-Аҳли" учрашуви 24 апрель, душанба куни "Бунёдкор" стадионида соат 19:00да бошланади.




