UZ

Сўнгги янгиликлар

00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  3 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  3 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  26 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  4 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  1

“Бунёдкор-Геофизика” ғалаба билан бошлади Янгиликлар

“Бунёдкор-Геофизика” ғалаба билан бошлади

Бугун 2-лига жамоалари ўртасидаги республика чемпионатининг финал босқичига старт берилди. Пойтахтдаги гуруҳдаги дастлабки иккала учрашувда ҳам майдон эгалари муваффақият қозонишди.
“Геофизика” стадионида ўтган ўйинни Сергей Ни қўл остидаги “Бунёдкор-Геофизика” жамоаси жуда фаоллик билан бошлади. Тошкент вилояти чемпиони ўз номдоши – “Бунёдкор”нинг фарм-клубидан бутун учрашув давомида яққол устунлик қилди. Бунга асосий сабаб – ёш “қалдирғочлар” ўз сафида олий ва биринчи лигаларда анчагина тажриба орттирган бир нечта футболчиларга эга жамоага тўқнаш келишгани бўлди. Эътиборлиси, “Бунёдкор” таркибида бугун майдонда мухлислар яқиндагина БААда ўтган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги ўзларининг дадил ҳаракатлари билан кўпчиликнинг меҳрини қозонишган марказий ҳимоячи Рустамжон Ашурматов ва чап қанот ҳимоячиси Акрамжон Комиловларни кўришди. Умуман, бу баҳс футбол шайдоларида маълум даражадаги қизиқиш уйғотган шекилли, томошабинлар орасида биз ҳатто миллий терма жамоамиз аъзоси ва “Газовик” (Оренбург) ярим ҳимоячиси, Россия ФНЛ беллашувлари қишки танаффусга чиққанлиги муносабати билан Тошкентга келган Санжар Турсуновни ҳам учратдик.

“Бунёдкор-Геофизика” ўйин бошланиши билан кетма-кет ҳужумлар уюштира кетди. Бунинг натижасида 16-дақиқада Элёр Абдуллоев яқин масофадан ҳисобни очди. Бу ҳужумчи 43-дақиқада рақиб посбонининг қўпол хатосидан сўнг боши билан иккинчи аниқ зарбасини ижро этди – 2:0. 59-дақиқада Абдуллоев хет-трикка эришди: у рақиб дарвозабони билан бирга бир дуэлни муаммосиз голга айлантирди. 3:0 ва учрашувдаги интрига ўлди, деб ҳисоблади барча. Аммо ёш “қалдирғочлар” баҳс сўнгида ўзларида шундай куч топа олдиларки, Сергей Ни шогирдлари ғалабани базўр ушлаб қолишди. 89-дақиқада қанотдаги жаримадан узатилган тўпни Жаҳонгир Хўжаев боши билан мезбонлар дарвозаси тўрига йўллади. 90+2-дақиқада эса Владислав Нуриев “Бунёдкор-Геофизика” ҳимоячиларини улар йўл қўйган хато учун муносиб жазолади – 3:2. Кейинги дақиқада “қалдирғочлар” учунчи голни уриб, сенсацион дурангга эришишлари ҳам мумкин эди. Бироқ майдон эгалари дарвозабони Раҳимжон Гайнутдинов аввал ўзи адашди, лекин кейин бу хатосини тўғрилаб, жамоасини муқаррар голдан қутқарди.

БУНЁДКОР-ГЕОФИЗИКА (Тошкент вилояти) – БУНЁДКОР (Тошкент) 3:2 (2:0)
28 ноябрь. “Геофизика” стадиони
Ҳакам:
В.Агишев
Голлар: Абдуллоев 16, 43, 59 – Хўжаев 89, Нуриев 90+2
Огоҳлантиришлар: Тюлькин, Жабборов, Раҳмонов, Гулямов – Ғофуров, Ашурматов

Улуғбек Мирзаев

Қолган учрашувлар натижалари билан танишинг:
1-тур. 28 ноябрь
“А” гуруҳи

ОБОД (Тошкент) – ДИНАМО (Фарғона) 3:0 (“Ташсельмаш” стадиони)
ЎзДОНГ-ЖУ (Андижон) – дам олди

“Б” гуруҳи (Бухоро)
МАШЪАЛ (Муборак) – ТОЛАЧИ (Сирдарё вилояти) 5:1
ҒИЖДУВОН (Ғиждувон) – НДПИ (Нукус давлат педагогика институти) 2:0
БАҲОР-ГЕОЛОГ (Самарқанд) – дам олди

P.S. Самарқанднинг бошқа яна бир вакили, вилоят чемпиони бўлган жамоа баҳсларга келмаган. Аксинча, турнирда қатнашишдан аввалига бош тортиб турган “Толачи” беллашувларга қўшилди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика