UZ

Сўнгги янгиликлар

08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  0 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  0 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  6 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  10 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  10 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  21

Бундеслига, 27-тур. "Бавария" бугун чемпионликни расмийлаштириши мумкин Янгиликлар

Бундеслига, 27-тур. "Бавария" бугун чемпионликни расмийлаштириши мумкин

Германия чемпионатининг 27-тур ўйинлари бугун бошланади.

 Ушбу турда Бундеслига ғолиблигини "Бавария" жамоаси муддатидан олдин расмийлаштириши мумкин. Хосеп Гвардиола шогирдлари ушбу турда "Герта" меҳмони бўлишади. "Голливуд" номи билан аталиб келинадиган "Бавария" март ойидаёқ ўзининг 24 чемпионлигини расмийлаштиришга жуда яқин турибди. Бунинг учун улар Берлинда "Герта"дан очко олишлари кифоя қилади. Бундан тўрт йил аввал ҳам "Бавария" жамоаси айнан Берлинда "Герта" билан бўлган ўйинда чемпионликни расмийлаштиришган эди. Бу сафар яна ушбу нарсани такроран амалга оширишлари мумкин.

"Бавария"нинг барча чемпионлик расмлари билан қўйида танишишингиз мумкин.



























Шунингдек, бугун яна турнинг марказий ўйини "Боруссия Д" - "Шальке" баҳси бўлиб ўтади. Бу жамоалар ўртасидаги учрашув ҳақиқий футбол-шоусини тақдим этиб бериши аниқ. Бу икки клуб ҳозирда турнир жадвалида ёнма-ён кетмоқда. Айнан шу икки клуб чемпионатдаги кумуш медаллари учун курашишмоқда. Юрген Клопп жамоаси мавсумни иккинчи бўлиб тугатишни истаса, бугун "Шальке" қаршилигини енгишлари шарт.

Келлер бошқарувидаги "Шальке" клуби эса ушбу мавсумда бундеслига ўйинларида барқарор ўйин кўрсатишмоқда. Бу жамоа айниқса иккинчи даврани  жудаям қўтаринки руҳда  ўтказмоқда. Учрашув қизиқарли ўтишига яна бир сабаб бу жамоалар қарама-қаршилиги "дерби" мақомига ҳам эга. Принципиал ўйин ҳисобланади. Бир сўз билан айтганда, азалий рақиблар тўқнашуви. Бу баҳсда ҳеч бир жамоани фаворит ёки аутсайдер деб бўлмайди. Ҳаммаси майдонда ҳал бўлади. Дортмундаги ўйин ҳеч бир футбол ишқибозларини зериктириб қўймайди деб бемалол айтса бўлади. 


Бундеслигада гарчи чемпион номи аниқ бўлсада, лекин ўйинлар сифати ва шиддати бўйича ҳозирда ҳар қандай чемпионатдан кучлироқ ва томошабоп ҳисобланади.
Иккинчи ўрин учун асосан "Шальке" ва "Боруссия Д" жамоалари кураш олиб боришмоқда. ЕЧЛга йўлланма берадиган ўринлар учун кураш жуда қизғин тарзда кечмоқда. "Майнц", "Боруссия М", "Вольфсбург", "Аугсбург" ва "Байер" жамоалари келаси мавсумда ЕЧЛ йўлланма беридиган ўринлар учун чемпионат якунига қадар беллашув олиб боришади. Бундеслигани кузатиб боринг, асло зерикиб қолмайсиз!


Бундеслига, 27-тур ўйинлари:

Бугун

"Айнтрахт Б" - "Майнц" (00:00)
"Боруссия Д" - "Шальке" (00:00)
"Герта" - "Бавария" (00:00)
"Вердер" - "Вольфсбург" (00:00)

26.03.2014.
"Аугсбург" - "Байер" (00:00)
"Айнтрахт Ф" - "Боруссия М" (00:00)
"Гамбург" - "Фрайбург" (00:00)
"Хоффенхайм" - "Ганновер" (00:00)
"Нюрнберг" - "Штутгарт" (00:00)


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика