UZ

Сўнгги янгиликлар

09:37Ўзбекистон кубоги. ОКМК "Арал академия"ни ўз майдонида қабул қилади  0 09:14«Бу шармандалик». Почеттино «Челси» футболчилари ўртасидаги пенальти тепиш учун жанжаллашгани ҳақида гапирди  3 08:50Ўзбекистон ОТЖ сардори Осиё кубогига тайёргарлик ҳақида фикр билдирди  9 08:34Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа  4 08:30U-23 Осиё Кубоги. Австралия - Иордания 0:0   0 08:25U-23 Осиё Кубоги. Қатар - Индонезия 2:0   0 08:20Туркия чемпионати. "Аланяспор" - "Галатасарай" 0:4   0 08:15АПЛ. "Челси" - "Эвертон" 6:0   0 08:09Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум  7 08:00Серия А. "Аталанта" - "Верона" 2:2   0 07:45ЕЧЛ. Чорак финал жавоб учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар маълум. «Ман Сити» — «Реал» баҳсини италиялик рефери бошқариб боради  6 07:22Ўзбекистон кубоги. Бугун 1-тур баҳсларига якун ясалади  2 02:00АПЛ. Палмер 4та гол урган учрашувда "Челси" "Эвертон"ни "топтаб" ташлади  18 01:50"Челси" футболчиси АПЛ тўпурарлар пойгасида Холандга етиб олди  3 01:45А Серия. "Аталанта" 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлдан чиқарди  3

Бундеслига: 15-тур превьюси Янгиликлар

Бундеслига: 15-тур превьюси

Кўз очиб юмгунга қадар бир ҳафта ҳам ўтди ва яна диққатимизни Германия бундеслигаси навбатдаги тур ўйинларига қаратамиз.
Бу ҳафта дам олиш кунларида бундеслиганинг 15-тур учрашувлари ўтказилади. Эътиборга молик жиҳати шундаки, тур доирасидан ўрин олган бир қатор ўйинларнинг муросасиз ўтиши кутилмоқда. Улар орасида айтиш жоиз бўлса, медаллар масаласини хал қилиши мумкин бўлганлари ҳам бор. Ўйлаймизки, "Боруссия М" - "Шалке 04" ҳамда "Боруссия Д" - "Байер" каби жамоалар ўртасидаги баҳслар сиз мухлисларни ҳам берфарқ қолдирмайди. Демак, танишинг: "СА" да бундеслига 15 тур превъюси.

07.12 00:30 да Нюрнберг - : - Майнц 05
07.12 19:30 да Вердер Бремен - : - Бавария
07.12 19:30 да Айнтрахт Франкфурт - : - Хоффенхайм
07.12 19:30 да Штуттгарт - : - Ганновер 96
07.12 19:30 да Гамбург - : - Аугсбург
07.12 19:30 да Боруссия М - : - Счалке 04
07.12 22:30 да Боруссия Д - : - Байер Леверкузен
08.12 19:30 да Фрайбург - : - Волфсбург
08.12 21:30 да Айнтрахт Б - : - Герта Берлин


"Нюрнберг" - "Майнц" 
Бошланиш вақти:
07.12.2013 (00:30)
Стадион: Грундиг-Штадион, Нюрнберг

Мавсум бошидан буён бир марта бўлса ҳам ғалаба нашидасини сура олмаган ягона жамоа бўлмиш Нюрнберг навбатдаги турда ушбу нохуш анъанага барҳам бериш ниятида. Гертян Вербек шогирдлари ғалаба қозонмаса ҳам бўлмайди. Чунки Нюрнберглик футболчилар 14 турдан сўнг 8 очко тўплаган ҳолда 17 поғонани банд этиб туришибди. Бу натижа эса узоқ тарихга эга бўлган жамоа мухлисларини қониқтирётгани йўқ, албатта. Жамоа раҳбарияти ҳам вазиятни ижобий томонга ўзгартириш ниятида эканлигини билдирди. Зеро, Нюрнберг шу пайтга қадар ҳеч ҳам ғалабасиз сериясини бу қадар узоқ давом эттирмаган эди. Шу боисдан ҳам клуб қишки трансферлар ойнаси очилиши билан селекция ишларига зўр беришни режалаштирмоқда. Майнц да эса ишлар кўнгилдагидек кетмоқда десак адашмаймиз. Майнц 19 очко билан 8 ўринда бормоқда. Томас Тухел бошчилигидаги жамоа яхши ўйин намойиш этмоқда. Айнтрахт Ф ва Вердер каби жамоалар устидан ишончли ғалаба қозониб, мухлисларни хушнуд этган Майнц ўтган турда Дортмунднинг Боруссия сига 1-3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Шундай бўлса-да, Тухел шогирдларининг кайфиятлари яхши ва улар бугун бўлиб ўтадиган учрашувда омадсизлик гирдобига тушиб қолган Нюрнберг ни мағлуб этишмоқчи. Кўрамиз, Майнц бу ишни уддалай олармикан ёки Нюрнберг орзиқиб кутилган илк ғалабани қўлга киритиб, ўз мухлисларини шод этармикан…

"СА" тахмини бўйича жамоалар қуйидаги таркибда майдонга чиқадилар:
Нюрнберг:
Р. Шейфер - Нилссон, Погатетз, Платтенхардт, Чандлер  - Франц  Хасебе, Фойлнер, Киётаке, Дрмич - Гинчзек
Майнц: Кариус - Поспех, Новески, Парк, Белл - Гайс, Сото - Полтер, Симлинг, Мюллер - Оказаки

"СА" тахмини: Нюрнберг 55%-45% Майнц


"Вердер" Бремен - "Бавария"
Бошланиш вақти
: 07.12.2013 (19:30)
Стадион: Везер-Штадион, Бремен

Бремен шарҳрида жойлашган кўркам Везер-Штадион да мавсумни икки хил тарзда ўтказаётган бундеслиганинг икки номдор клуби тўқнаш келади. Бременлик машшоқлар учун бу йилги мавсум бир тескисда ўтаётгани йўқ. Вердер ҳисобида 14 турдан сўнг 16 очко мавжуд ва машшоқлар 13 ўринда боришмоқда. Аммо Вердер дек номдор жамоа учун турнир жадвали пастки қисмида туриш асло ярашмайди. Шу боисдан вазиятни ўнглашга уринаётган Бременликлар чемпионат пешқадамига қарши кечадиган баҳсда очко олишга умид боғлашмоқда. Аммо Бавария нинг ажоиб ўйин кўрсатаётганини инобатга олсак, бу осон вазифа эмаслиги ойдинлашади. Голливуд ФК 39 ўйиндирки мағлубият нималигини билмай келаётир. Агар Мюнхен супер-клуби Вердер ни ҳам мағлуб этишни уддалайдиган бўлса, мағлубиятсиз сериясини 40 та! ўйинга йетказиб олиш имконига эга бўлади. Лекин Вердер ўз уйида тўп суради ва жонажон мухлислари жамоани қўллаб-қувватлаб туради. Кўриниб турибдики, бизни жуда ҳам қизиқ ва муросасиз баҳс кутиб турибди. Аслини олганда, Вердер ва Бавария жамоалари ўртасидаги тўқнашувлар ҳар доим муросасиз ўтиб келган. Икки жамоа шу пайтга қадар 101 марта тўқнаш келган бўлиб, 27 учрашув машшоқлар фойдасига хал бўлган. 49 учрашувда эса Голливуд ФК нинг қўли баланд келган. Яна 25 учрашувда дурранг қайд этилган. Нима бўлган тақдирда ҳам биз сизга учрашувни томоша қилишни тавсия этамиз. Кўринг, асло зерикмайсиз!

СА тахмини бўйича жамоалар қуйидаги таркибда майдонга чиқадилар:
Вердер:
Милитс - Фритс, Калдирола, Лукимя, Гарсия - Макиади, Элиа, Селассие,  Ди Санто, Ҳунт  Селке
Бавария: М. Нойер - Рафиня, Данте, ван Буйтен, Алаба  Шакири - Рибери, Тиаго, Гётце, Кроос  Т. Мюллер

СА тахмини: Вердер Бремен 40%-60% Бавария Мюнхен


"Айнтрахт Ф" - "Хоффенхайм"
Бошланиш вақти:
07.12.2013 (19:30)  
Стадион: Коммерцбанк-Арена, Франкфурт

15 турнинг қизиқ ўтиши кутилаётган ўйинларидан бири турнир жадвалида қўшни бўлиб турган Айнтрахт Ф ҳамда Хоффенхайм жамоалари ўртасида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Мавсумни кўнгилдагидек ўтказа олмаётган икки клуб учун ҳам учрашувда очко олиш жуда муҳим. Чунки Хоффенхайм 14 учрашувда 14 очко йиға олган холос ва Маркус Гиздол бошқарувидаги клуб 14 поғонада бормоқда. Франкфуртнинг Айнтрахт жамоаси бўлса кутилганидек турнир жадвали қуйи қисмида бормоқда. Айнтрахт 11 очко билан 15 ўринни банд этган. Мавсум аввалида таъкидланганидек, Франкфурт шарафини ҳимоя қилаётган клуб бундеслигада муносиб иштирок этишга ҳали тайёр эмас экан. Буни жамоа захира ўриндиғининг қисқа экани ҳам кўрсатиб турибди. Армин Вейнинг бир қатор шогирдлари жароҳат олган. Уларнинг ўрнига майдонга туширилаётган футболчилар эса ишончни оқлаётганлари йўқ. Буни қайд этилаётган натижалар ҳам кўрсатиб турибди. Хоффенхайм да ҳам ишлар унчалик яхши кетмаётгандек. Зинсхаймлик футболчилар 14 поғонада бораётган бўлсалар-да, улар кўрсатаётган ўйин кўпчилик мухлисларга манзур бўлмоқда. Хоффенхайм футболчилари мавсум бошидан буён 32 бор рақиблари дарвозасига йўл топа олишди. Бу борада улар фақат Боруссия Д дан ортда боришмоқда. Айниқса, жамоа тўпурари бўлиб турган Роберто Фирмино ажоиб ўйин кўрсатмоқда. Хоффенхайм мухлислари унинг навбатдаги турда ҳам тўп киритишидан умидворлар…

"СА" тахмини бўйича жамоалар қуйидаги таркибда майдонга чиқадилар:
Айнтрахт Ф: Трапп - Юнг, Андерсон, Замбрано, Очзипка - Роде - Барнетта, Флум - Майер - Ёселу, Кадлех
Хоффенхайм: Кастелс - Бек, Абраҳам, Суйле, Ф. Жонсон - Штробл, Салиҳович - Фолланд, Фирмино, Ал-Юнуси - Модесте

"СА" тахмини: Айнтрахт Ф 50%-50% Хоффенхайм


"Штуттгарт" - "Ганновер"
Бошланиш вақти:
07.12.2013 (19:30)
Стадион: Мерцедес-Бенц Арена, Штуттгарт

Штуттгарт навбатдаги турда Ганновер ни қабул қилади. Мерцедес- Бенц Арена да бўлиб ўтадиган ушбу матчга эътибор бироз пастроқдек, назаримизда… Балки бунга икки жамоанинг ҳам бир текисда ўйнай олмаётгани сабабдир. Мавсум аввалида Штуттгарт ҳа, Ганновер ҳам Еврокубокларда иштирок этиш имконини берувчи ўринлардан бирини эгаллашни мақсад қилиб қўйишган эди. Бироқ бугунга келиб, иккала жамоада ҳам тушкун кайфият хукмрон. Мезбонлар ҳисобидаги 16 очко билан  12 поғонадан жой олган бўлсалар, мехмонлар 17 очко билан 9 поғонага жойлашишган. Кўрамиз, жамоалар бу турда қандай ўйин намойиш этишар экан…

"СА" тахмини бўйича жамоалар қуйидаги таркибда майдонга чиқадилар:
Штуттгарт: Улрайх - Швааб, Рудигер, Ниедермайер, Рауш - Квист, Гентнер, Лейтнер,  Вернер - Максим  В. Ибишевич
Ганновер: Циелер - Сакаи, Марсело, Шулз, Приб - Шмиедебах, Андреасен - Шлаудрафф, Хусти - М. Диуф, Собиех

"СА" тахмини: Штуттгарт 55%-45% Ганновер


"Гамбург" - "Аугсбург"
Бошланиш вақти:
07.12.2013 (19:30)
Стадион: Имтех Арена, Гамбург

Имтех Арена да турнир жадвалида ёнма-ён бораётган икки бург лар тўқнашадилар: Бири мезбон, 11 поғонани банд этиб турган  Гамбург бўлса, иккинчиси 10 ўринда бораётган Аугсбург жамоаларидир. Ушбу икки жамоа кўрсатаётган ўйин мухлис ва мутахассисларда ёмон таассурот қолдираётгани йўқ. Айниқса, Аугсбург кутилгандан-да мазмунлироқ ўйнаётгани  таъкидланмоқда. Маркус Вайнцерл бошқарувидаги клуб Гамбургга ҳам ғалаба илинжида ташриф буюрмоқда. Лекин Гамбург ҳам ўз уйида ғалабани рақибга шунчаки бериб юборадиган жамоа эмас. Демак, кўришга арзийдиган ўйинни гувоҳи бўлишимиз мумкин.

"СА" тахмини бўйича жамоалар қуйидаги таркибда майдонга чиқадилар:
Гамбург:
Р. Адлер - Вестерманн, Журу, Тай, Янсен - Арслан, Баделж - Байстер, Калҳаноглу, Иличевич Ж.П. Лазогга
Аугсбург: Хитс - Ферхаей, Каллсен-Браккер, Клаван, Острзолек - Баиер - Вернер, Вогт, Моравек, ҳолцхаузер ҳ. Алтинтоп

"СА" тахмини: Гамбург 55%-45% Аугсбург


"Боруссия" Мёнхенгладбах - "Шалке 04"
Бошланиш вақти
: 07.12.2013 (19:30)
Стадион: Боруссия Парк, Мёнхенгладбах

15 тур доирасида бўлиб ўтадиган учрашувлар орасида марказий ўйин мақомини олишга лойиқ иккита баҳс ўтказилади. Улардан бири, айнан, Боруссия Парк да бўлиб ўтадиган Боруссия М ва Шалке 04 жамоалари ўртасидаги учрашувдир. Ушбу шиддаткор ўйин намойиш қилувчи икки жамоа баҳси кўпчилик мухлисларда катта қизиқиш уйғотаётгани, бор гап. Зеро, совринли ўринлар учун кураш олиб бораётган Боруссия М ҳам,  Шалке 04 ҳам учрашувда фақат ва фақат ғалаба учун майдонда ҳаракат қилишлари аниқ. Бу эса томошабинларга хушёқадиган ўйин бўлишига далолатдир. Шу боисдан иккала жамоа аъзолари ҳам принципиал рақибга қарши бўладиган учрашувга жиддий тайёргарлик олиб бордилар. Люсиан Фавре ҳам, Йенс Келлер ҳам бу ўйинга асосий ижрочиларни ташлашлари ҳақиқатга яқин. Умуман бу икки жамоанинг ўзаро баҳслари тарихига назар ташлайдиган бўлсак, кичик устунлик Мёнхенгладбахлик футболчилар томонида эканига гувоҳ бўламиз. Боруссия М жами 34 та учрашувни ўз фойдасига хал этган бўлса, Шалке 04 29 та матчда ғалаба қозонишни уддалаган. 28 та тўқнашувда эса ғолиб аниқланмаган. Аммо бугунги баҳсда статистиканинг умуман аҳамияти бўлмайди десак, хато бўлмас. Зеро, Мёнхенгладбахлик футболчилар ҳам, Гелзенкирхенлик чарм тўп усталари ҳам ғалаба ишқида ёнмоқдалар. Демак, олдинда бизни ажоиб баҳс кутмоқда!
 
"СА" тахмини бўйича жамоалар қуйидаги таркибда майдонга чиқадилар:
Боруссия М: Штеген - Янчке, Штрансл, Вендт, Корб - Крамер, Хака - Херрман, Аранго - Раффаел - Крузе
Шалке 04: Фейрманн - Ҳоведес, Учида, Ф. Сантана, Аого -  Жонес, Нойштедтер - К.-П. Боатенг, Дракслер, Фарфан  - Сцалаи

"СА" тахмини: Боруссия М 55%-45% Шалке


"Боруссия" Дортмунд - "Байер" Леверкузен
Бошланиш вақти
: 07.12.2013 (22:30)
Стадион: Сигнал-Идуна Парк, Дортмунд

Шубхасиз, турнинг марказий учрашуви Дортмунддаги Сигнал-Идуна Парк да  бўлиб ўтади. Унда икки принципиал рақиблар  Боруссия Д ҳамда Байер жамоалари ўзаро баҳс юритадилар. Икки етакчи жамоалар ўртасидаги матчнинг аҳамиятини янада ошираётган жиҳат -  ўртада кумуш медаллар масаласининг хал этилшидир. Ҳали мавсум якунига қадар анча вақт бор бўлса-да, кумуш медаллар учун кураш олиб бораётган икки жамоа баҳсида кўп нарсага ойдинлик киритилишини кутишимиз мумкин. Зеро, Леверкузенлик футболчилар ғалаба қозониш орқали асосий таъқибчисидан 6 очкога илгарилаб кетиш имконига эга бўлади. Бу билан чемпионликдан деярли умид узган Боруссия Дортмунд футболчиларига қаттиқ руҳий зарба беришнинг уддасидан чиқилади. Аммо сариқ-қоралар ҳам буни жуда яхши тушуниб туришибди. Шу боис Дортмундликлар ҳам бу баҳсга жуда жиддий муносабатда бўлмоқдалар. Юрген Клопп айнан Байер га қарши кечадиган баҳс орқали ҳаммага Боруссия нинг имкониятлари унчалик пасайиб кетмаганини ва жамоасининг кичик инқироздан аллақачон чиқиб олганини намойиш этмоқчи. Доришунослар устози Сами Хюпия ҳам Дортмунд жамоасига қарши учрашувда фақат ғалаба ҳақида ўйлаётганини таъкидлаб ўтди. Кўриб турганингиздек, учрашувга бўлган қизиқиш жуда катта. Шу боисдан, биз сизга бундеслиганинг энг муросасиз қарама-қаршиликларидан бирини томоша қилишни тавсия қиламиз. Ўйлаймизки, кетган вақтингизга ачинмайсиз!

"СА" тахмини бўйича жамоалар қуйидаги таркибда майдонга чиқадилар:
Боруссия Д
: Вайденфёллер - Гросскройц, Фриедрих, Сократис, Дурм - Бендер, Шахин - Блашчиковски, Мхитарян, Ройс - Левандовски
Байер: Лено - Донати, Воллшайд, Топрак, Жан - Бендер, Райнартз, Ролфес - Кастро, Сон, Кисслинг

"СА" тахмини: Боруссия Д 55%-45% Байер


"Фрайбург" - "Волфсбург"
Бошланиш вақти
: 08.12.2013 (19:30)
Стадион: Маге Солар Штадион, Фрайбург

Омадсиз ўйинларини давом эттираётган Фрайбург навбатдаги турда ўз уйида Волфсбург ни қабул қилади. Кристиан Штрайх шогирдлари шу кетишда ўйинайдиган бўлишса, улар янги мавсумни иккинчи бундеслигада бошлашлари ҳам ҳеч гап эмас… Буни олдини олмоқчи бўлган мураббий Штрайх шогирдлари билан жиддий сухбат ўтказди. Демак, бу турда Фрайбург дан ижобий натижа кутишимиз мумкин. Лекин рақиб  кимсан Волфсбург! Бўрилар осон таслим бўладиган рақиблардан эмас. +олаверса, Волфсбург нинг ўйини борган сари очилиб бормоқда. Бундан келиб чиқадики, Фрайбург  Волфсбург учрашуви ҳам муросасиз руҳда кечади.

"СА" тахмини бўйича жамоалар қуйидаги таркибда майдонга чиқадилар:
Фрайбург:
Бауманн - Цорг, Лоренсони, Крмас, Диагне - Гинтер - Клаус, Фернандес, Мехмеди, Коквлин -Фрайц
Волфсбург: Бенаглио - Окс, Кнохе, Родригез, Налдо - Луис Густаво, Медойевич -  Калигиури, Перишич, Арнолд  Ивица Олич

"СА" тахмини: Фрайбург 40%-60% Волфсбург


"Айнтрахт" Брауншвайг  - "Герта" Берлин
Бошланиш вақти:
08.12.2013 (21:30)
Стадион: Айнтрахт Штадион, Брауншвайг

Турнинг сўнгги учрашуви Брауншвайгнинг Айнтрахт ва Берлиннинг Герта жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Бу ўйинда мехмонларни фаворит сифатида эътироф этсак, тўғри бўлади назаримизда. Боиси Айнтрахт турнир жадвалининг сўнгги поғонасини ҳозирча ҳеч кимга бериб қўяётгани йўқ ва уларнинг бош мақсади бундеслигада жон сақлаб қолиш бўлиб турибди. Аммо бу кетишда жамоанинг бундеслигадан чиқиб кетиши ҳақиқатга яқиндек. Берлинликлар эса Еврокубокларда иштирок этиш учун тер тўкмоқдалар. Жамоаларнинг олдига қўйилган вазифалардан ҳам кўриниб турибди-ки, бу учрашувда Герта нинг ғалабасини таҳмин қилишимиз мумкин. Аммо Берлинликлар буни уддалай олишармикан! Бу саволга яқин вақт ичида жавоб оламиз…

"СА" тахмини бўйича жамоалар қуйидаги таркибда майдонга чиқадилар:
Айнтрахт Б:
Давари - Бичакчич, Доган, Элабделлауи, Пертел - Кратц, Тойеркауф, Вранчич  Боланд, Беллараби  Кумбела
Герта: Крафт - Лангкамп, Пекарик, Лустенбергер, ван ден Бергх - Хосогаи, Жигержи - Скйелбред, Аллагуи- Рамос, Бен-Хатира

"СА" тахмини: Айнтрахт Б 40%-60% Герта


БУНДЕСЛИГА ТЎПУРАРЛАРИ:
Роберт Левандовски (Боруссия Дортмунд)  - 11 (3)
Штефан Кислинг (Байер  Леверкузен) - 9 (1)
Ведад Ибишевич (Штуттгарт) - 8 (2)
Марио Манджукич (Бавария) - 8 (0)
Пиер-Мишел Лазогга (Гамбург) - 8 (0)

Кўриб турганингиздек, 15 тур қизиқарли ўтиши кутилаётган учрашувларга бой. Сиз  азиз мухлисларга бу учрашувларни кузатишингизни маслаҳат берамиз. Матчларда қайд этилган ҳисоблар билан эса кейинроқ батафсил таништириб ўтамиз.

Зохиржон АКРАМХОНОВ тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика