UZ

Сўнгги янгиликлар

00:11Италия. «Ювентус» охирги турда сўнгги дақиқаларда ғолиб бўлди  0 00:05“Селтик” требл қайд этди  2 23:57Венгер Англия кубогини қўлга киритиш бўйича мутлоқ рекордчига айланди  4 23:30Испания кубоги. Финал. "Барселона" - "Алавес". Таркиблар маълум  17 23:25"Арсенал" - Англия кубоги соҳиби! ФОТО + ВИДЕО  46 22:25Илҳом Мўминжонов: “Бу футбол, ҳакамларга баҳо қўя олмайман”  15 22:22Миржалол Қосимов: “Ўтган йил менга “Навбаҳор”дан таклиф тушганди”  13 22:05ВИДЕО. Ўзбекистон - Россия учрашувида урилган барча голлар  2 21:39Равшан Ҳайдаров: "Сидиқовнинг келажаги порлоқ, фақат..."  23 21:36Эктор Бельерин: "Барселона"? Мен "Арсенал"да ўйнамоқчиман"  3 21:30Евгений Бушманов: "Иккинчи таймда Ўзбекистон бизни хато қилишга мажбур қилишди"  14 21:08Италиялик ҳимоячи "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқчи эмас  0 20:55Олий лига. 12-тур. Бугунги ҳамма ўйинлар тугади  60 20:54Олий лига. "Навбаҳор" ва "Бунёдкор" дуранг ўйнашди  61 20:50Олий лига. "Локомотив"дан навбатдаги йирик ғалаба   9

29 мар 08:22
Янгиликлар

Бугун водий дербиси

Бугун олий лиганинг 3-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Унда марказий учрашувлардан бири деб бемалол "Навбаҳор" - "Нефтчи" тўқнашувини айтиш мумкин.
Маълумингизким, водий жамоаларининг қайси турда тўқнашувидан қатъий назар ўйинлар ҳар гал кескин курашларга бой тарзда ўтиб келган. Катта эҳтимол билан бугунги навбатдаги тўқнашув ҳам бундан мустасно бўлмайди.

АШУРМАТОВ - ИСМОИЛОВ ТЎҚНАШУВИ
Бу мураббийлар ўтган йили ҳам бир-бири билан тўқнаш келган. Лекин бугунгиси умуман бошқача бўлади. Чунки водий дербисида Ашурматов ҳам Исмоилов ҳам мураббий сифатида илк учрашувини ўтказишади. Катта босим остида кечадиган баҳсда кимнинг қўли баланд келишини учрашувдан сўнг билиб оламиз. Ғалабага бўлган имконият ҳар иккала жамоада ҳам бор. Лекин майдон эгалари "Навбаҳор" футболчиларининг имконияти бирмунча кўпроқ дейиш мумкин. Чунки улар ўтган турда сафарда уч очко билан қайтган. Кайфият ҳам шунга монанд бўлиши аниқ. Нефтчи эса ҳозирча очко жамғара олмаяпти. Аммо биринчи ғалабани нишонлаш учун бор кучни сарфлаши турган гап. Бу борада омад қайси жамоага кулиб боқишини учрашувдан сўнг билиб оламиз.

УЛАР СОБИҚ ЖАМОАЛАРИГА ҚАРШИ
Бугунги ўйиннинг аҳамияти юқори эканлигига яна бир сабаблардан бири бу шубҳасиз Шукур Пўлатов, Мансур Саидов ҳамда Бахтиёр Ёқубовнинг илк бор собиқ жамоаларига қарши майдонга чиқишидир. Шунингдек бу йил "Нефтчи" сафида ҳаракат қилаётган Жаҳонгир Меҳмонов ва Рўзим Аҳмедов ҳам "Навбаҳор"нинг собиқ ўйинчилари сифатида икки ҳисса куч билан ўйнашини таҳмин қилса бўлади. Айнан мазкур холат ҳам водий дербисига бўлган қизиқишни янада оширмоқда.

МАРКАЗИЙ ЎЙИННИ ФИФА РЕФЕРИЛАРИ БОШҚАРИБ БОРАДИ
Профессионал футбол лигасининг ҳакамлар департаменти бўлими мазкур ўйинга жиддий эътибор қаратган холда Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳини тайинлаган. Кескин ўтиши кутилаётган учрашувни Эрматов гуруҳи бошқариб бориши ҳам тўғри танланган вариант дейиш мумкин.

КОСОНСОЙДА АНШЛАГ КЎРАМИЗМИ
Азалий рақибларнинг ҳар қандай тўқнашувида стадион мухлислар билан тўлиб тошган. Бугун Косонсойда кечадиган ўйинга ҳам маҳаллий мухлислардан ташқари Фарғонадан ҳам Нефтчининг ашаддий ишқибозларини боришини бемалол таҳмин қилса бўлади. Шундай экан бугун стадионда аншлаг бўлиши эҳтимоли бор.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ.   
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Олий лига. 12-тур. Бугунги барча ўйинлар ўз ниҳоясига етди Олий лига. 12-тур. Бугунги барча ўйинлар ўз ниҳоясига етди
Бугун юртимизнинг беш стадионида олий лиганинг 12-туридан ўрин олган...  109
"Малага" "Реал"га ўйинни сотганмиди? (видео) "Малага" "Реал"га ўйинни сотганмиди? (видео)
Бир неча кун олдин "Малага" ҳамда "Реал"...  92
"Манчестер Юнайтед" - Европа лигаси ғолиби! ФОТО + ВИДЕО "Манчестер Юнайтед" - Европа лигаси ғолиби! ФОТО + ВИДЕО
Европа лигаси финали доирасидаги "Аякс" - "Манчестер...  89
Европа лигаси. Бугун финал! Европа лигаси. Бугун финал!
Бугун Европа лигаси мусобақасининг ҳал қилувчи учрашуви бўлиб ўтади.  51
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: