UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  0 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  0 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  2 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   4 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17

Бугун "Нефтчи" ва "Цементчи" тўқнашуви бўлади Янгиликлар

Бугун "Нефтчи" ва "Цементчи" тўқнашуви бўлади

Теглар :  Нефтчи
Шу кунларда Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида машғулотларни олиб бормоқда.

Мураббийлар штабидаги Мурод Исмоилов, Сергей Лебедев ҳамда Баҳром Ҳайдаров каби тажрибали мутахассислар футболчилар билан ишлаётган бўлса, Баҳодир Шамшиддинов дарвозабонларни шуғуллантирмоқда. Кундалик асосий жараён шундан иборат саналади. Аввал хабар бериб ўтганимиздек, қишки ўқув-машғулот йиғинлари бир маҳалдан ўтказилмоқда.


Бугун жамоанинг жорий йилдаги дастлабки учрашуви Қувасойнинг “Цементчи” жамоасига қарши бўлиб ўтади. Айтиш керакки, мазкур ўртоқлик ўйини хар иккала жамоа учун ҳам анчайин фойдали саналади. “Нефтчи” жамоасининг мазкур ўйиндан асосий кўзлаган мақсади, жамоа кўригида бўлиб турган бир қатор фарғоналик ёш футболчиларни синовдан ўтказиш ва қишки йиғин чоғида футболчиларга кўпроқ ўйин амалиёти тақдим этишдан иборатдир. Шунингдек, қувасойликлар ҳам мазкур беллашув орқали кўрикдаги янги ижрочиларни кўздан кечиради. Бу “Нефтчи” жамоаси учун мазкур ҳафтадаги ягона ўйин эмас. Шанба куни фарғоналикларни вилоятининг яна бир жамоасига қарши ўйин кутмоқда.

Маълумот ўрнида, бугунги ўртоқлик ўйини Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида соат 11:00да бошланади.  Дербига марҳабо!


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика