UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00Olamsport: Хабибнинг спаринг рақиби икки карра олимпиада чемпиони, теннис маликасининг туғилган куни ва бошқа хабарлар  0 02:18"Лион" - "Анже" 2:1  0 02:10"Насионал" - "Спортинг" 0:1  1 00:55Ана холос! "Ювентус" Икарди учун Дибаладан воз кечишга тайёр  4 00:30"Манчестер Юнайтед" икки асосий футболчисининг маошини кўтаришга тайёр  2 00:16"Интер" ва "Сити" деярли келишувга эришди  1 00:02Спортчилар ижтимоий тармоқларда  2 23:57Эмери Рэмзининг жароҳати борасида маълумот берди  1 23:33"Монако" ПСЖга қарши ўйинда ёниб кетган ибодатхонанинг расми туширилган либосларда ўйнайди  5 23:17"Манчестер Сити" "Уэмбли"га 26 автобус билан боради  7 22:55"Ювентус"га Кин керак  4 22:54Olamsport: Ўзбек боксчиларидан ғалабалар ва эксклюзив суратлар, хижобдаги боксчи қиз ва бошқа хабарлар  0 22:33Европа лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси номи маълум бўлди  4 22:12Канте: "Биз фаворит эмасмиз"  12 21:59"Арсенал" "Барселона" футболчисининг трансферидан воз кечди  6

Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ) Янгиликлар

Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)

Бугун, 3 март куни эфирга узатиладиган футбол учрашувлари ва футболга оид кўрсатувлар жадвалини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Барча кўрсатувлар Тошкент вақти билан кўрсатилган.


Спорт ТВ

13:55. Интерфутбол

15:40. Спорт репортаж

18:25. Battle time

22:15. Интерфутбол


Футбол ТВ

10:00. АПЛ. "Тоттенхэм" - "Арсенал"

12:00. ЛаЛига. "Реал" - "Барселона"

14:00. АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Саутгемптон"

16:00. А Серия. "Лацио" - "Рома"

18:00. ЛаЛига Ревью. 25-тур якуни

19:05. АПЛ. "Фулхэм" - "Челси" LIVE

21:00. АПЛ Ревью. 28-тур якуни

22:00. АПЛ Олами

22:30. ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Атлетико" LIVE

00:30. А Серия. "Наполи" - "Ювентус" LIVE

02:30. АПЛ Нетбастерс

УзРепорт ТВ

21:15. АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" LIVE


Матч ТВ

13:20, 15:05. Все на Матч! LIVE Аналитика. Интервью. Экспертлар

13:55. Клублар ўртасида жаҳон чемпионати. "Мундиалито-2019". 3-ўрин учун LIVE

15:25. Клублар ўртасида жаҳон чемпионати. "Мундиалито-2019". Финал LIVE

20:30. РПЛ. "Спартак" (Москва) - "Краснодар" LIVE

22:55. Футболдан кейин Георгий Черданцев билан LIVE

00:25. А Серия. "Наполи" - "Ювентус" LIVE


Матч! Футбол 1

10:00. АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Саутгемптон"

12:00. ЕЛ журнали

12:30. АПЛ Олами

13:00. АПЛ. "Тоттенхэм" - "Арсенал"

15:00. Лига 1. "Анже" - "Монако" 

16:55. АПЛ. "Уотфорд" - "Лестер" LIVE

19:00. АПЛ. "Фулхэм" - "Челси" LIVE

21:10. АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" LIVE

23:10. АПЛ. "Уотфорд" - "Лестер" 

00:55. Лига 1. "Марсель" - "Сент-Этьен" LIVE


Матч! Футбол 2

10:00. А Серия. "Лацио" - "Рома"

12:00. А Серия журнали

12:30. А Серия. "Милан" - "Сассуоло" 

14:30. А Серия. "Лацио" - "Рома"

16:25. А Серия. "Торино" - "Кьево" LIVE

18:25. ЕЛ журнали

18:55. А Серия журнали

19:25. Бундеслига. "Штутгарт" - "Ганновер"

21:25. ЕЧЛ журнали

21:55. Бундеслига. "Вольфсбург" - "Вердер" LIVE

23:55. А Серия журнали

00:25. А Серия. "Наполи" - "Ювентус" LIVE


Матч! Футбол 3

10:00. ЛаЛига. "Реал" - "Барселона"

12:00. Бундеслига. "Айнтрахт" (Франкфурт) - "Хоффенхайм" 

14:00. Бундеслига. "Боруссия" (Менхенгладбах) - "Бавария" 

15:55. ЛаЛига. "Эйбар" - "Сельта" LIVE

18:05. ЛаЛига. "Реал" - "Барселона"

20:10. ЛаЛига. "Бетис" - "Хетафе" LIVE

22:25. ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Атлетико" LIVE

00:40. ЛаЛига. "Валенсия" - "Атлетик" LIVE

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+2   
03 мар 11:19:00
TAHLIL_____Uz______
Xurmatli futbol muxlislari shu EL-Klassiko xakida real muxlislari bn tortishmaylik.....! undan kora yurtimizga xakikiy BAXOR keldi...uning ifori va kuyosh tafti juda marokli bolmokda...yakinlashayotgan bayram bn xammani tabriklayman.....!
+1   
03 мар 11:18:02
Abdunazar
Liverpulga omad.
   
03 мар 14:10:24
spartacus
Энг мухим ва кизикарли уйин Спартак-Краснодар..))
   
03 мар 12:04:29
Sherzod "Uzbekistan"
Yuventusga omad
   
03 мар 11:59:58
uzbfanat2

КИРИШРЎЙХАТДАН ЎТИШБЎЛИМЛАР LIVE - ЎЙИНЛАРМУСОБАҚАЛАРФУТБОЛБОКСБОШҚАЛАРМИНБАР

«Шер»га айланган Бикмаев ёхуд футболчи ниҳоят матбуотда чиқиш қилди

3 март, 2019, 09:35 1

У кўпчиликни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.

Марат Бикмаев ўтган мавсумда сермаҳсул ўйин намойиш этди. Айниқса, «Локомотив» клуби билан қатор муваффақиятларга эришишида ушбу ҳужумчининг меҳнати катта бўлди. Аммо Ўзбекистон терма жамоаси сафида Осиё Кубогида ўзидан кутилган ўйинни кўрсата олмади. Аксига олиб, нимчорак финалда Австралияга қарши учрашувда пенальтилар сериясида гол ура олмади. Шундан сўнг ушбу ўйинчига нисбатан танқидлар кўпайиб кетганди. Ўша кезларда биз ҳам Бикмаев билан боғланиб суҳбатлашишга уриниб кўргандик, бироқ футболчи ҳозир бунинг мавриди эмаслигини, ўзига келиб олиш учун бироз вақт кераклигини айтиб, икки ойлардан сўнг гаплаша олишини маълум қилганди. Ўша пайтда биз ҳам унинг ҳолатини тўғри тушунгандик. Кейинчалик эса воқеалар ривожи ўзгариб, Марат «Локомотив»дан «Пахтакор»га ўтиб кетди. Бу жамоадаги иштироки эса муваффақиятли бошланди. Ниҳоят, Шота Арвеладзе «Пахтакор»ни Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига олиб чиқа олди. «Шерлар» Ироқнинг «Эйр Форс» ҳамда БААда «Ал Наср» клубларини мағлуб этган ҳолда ҳаммани хурсанд қилди. Эътиборлиси, Бикмаев иккала учрашувда ҳам гол урди ва жамоанинг гуруҳ босқичига чиқишида катта ҳиссасини қўшди. Натижада Бикмаев билан мулоқот қилиш учун яна бир бор уриниб кўришга қарор қилдик, бу сафар эса чиндан ҳам анча ўзига келиб олган экан, дарҳол таклифимизга рози бўлди ва шу тариқа у билан бир қатор муҳим масалаларда мулоқот қилдик.

«Ал Наср» билан ўйин ҳақида

«Пахтакор» жамоаси ҳақиқатан Дубайда «Ал Наср»га қарши ажойиб ўйин кўрсатди ва ҳақли равишда ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқди. Лекин учрашувдан олдин «шерлар»нинг имкониятига шубҳа билан қараганлар ҳам кўп эди. Негаки, рақиб жиддий ва кучли таркибга эга эди. Аммо шунга қарамай, «Пахтакор» ўз сўзини айта олди. Бу ғалабанинг асосий омили нима бўлди? Марат Бикмаев эса бу хусусида шундай деди:

- Биз «Ал Наср» билан учрашувга жуда жиддий тайёргарлик кўргандик. Чунки ҳаммаси фақат битта ўйиндан иборат эди. Биз эса барчасини яхши тушуниб тургандик. Бундан олдин «Эйр Форс»ни ютгандик ва ўша учрашувдаги ғалабани тезроқ унутишга ҳаракат қилдик. Чунки бизнинг асосий рақибимиз «Ал Наср» эканлигини яхши билиб тургандик. Айнан ушбу ўйинда ҳамма масала узил-кесил ҳал бўлиши муқаррар эди. Биз эса саралаш баҳсларидан муваффақиятли ўтиш учун астойдил тайёргарлик кўргандик. Албатта, «Ал Наср»га қарши учрашув қийин бўлишини ҳам билардик. Аммо шунга қарамай, бу баҳс биз учун ўта муҳим эди ва ғалаба қозонмасак бўлмасди. Негаки, ҳамма шу ғалабамизни хоҳлаётганди. Олдимизга қўйилган вазифани чиройли тарзда уддалаганимиздан хурсандман.

Иккита ўйинда иккита гол

Айтиш керакки, Марат учун «Пахтакор»даги фаолияти омадли бошланди. У ушбу клуб таркибида Осиё Чемпионлар лигаси саралаш баҳсларида иккита ўйин ўтказиб, иккита гол урди. «Эйр Форс» ҳамда «Ал Наср» дарвозаларига муҳим голларни урган ҳолда «Пахтакор»нинг ғалабаларига катта ҳисса қўшди. Бикмаев учун «Пахтакор»да голлар уриш бир мунча осонроқ кечаётгандек, гўё…

- Клубга келганимда ҳеч қанақа муаммо бўлгани йўқ. Ахир «Пахтакор» мен учун бегона эмас-ку. Жамоадаги кўпчиликни олдиндан яхши билардим. Шунинг учун бу клубга мослашишим менга сира ҳам қийин бўлгани йўқ. Бунинг устига барча футболчилар билан танишман ва ҳаммасини яхши биламан. Барибир ҳар қандай ҳужумчининг биринчи галдаги вазифаси гол уриш ҳисобланади. Ўз навбатида мен ҳам шунга интиляпман. Худога шукрки, ҳозирча «Пахтакор»даги фаолиятим жуда яхши бошланди. Энг муҳими, биз ютдик ва Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига чиқдик. Мен гол ураманми-йўқми, бунинг жиддий аҳамияти йўқ. Муҳими, «Пахтакор»нинг манфаати биринчи ўринда туради.

Навбатдаги мақсад

«Пахтакор» ОЧЛ плей-офф босқичидан эсон-омон ўтиб олди. Энди барча эътибор гуруҳ ўйинларига қаратилади. Шундай экан, «Пахтакор»нинг кейинги мақсади қандай бўлади? Марат эса бу масалада қуйидагича жавоб қайтарди.

- Мақсадми? Биринчи вазифамиз Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига чиқиш эди ва буни бажардик. Лекин ҳали кейинги мақсад ҳақида гаплашганимиз йўқ. Балки кейинчалик яна қандайдир мақсад қўйишар. Ҳар қандай ҳолатда ҳам биз фақат ғалаба учун курашамиз.

Гуруҳдаги рақиблар тўғрисида

Аммо энди янада қийин ва мураккаб учрашувлар кутмоқда. Чунки ОЧЛ гуруҳ босқичида бундан-да жиддий рақиблар бор. Шу сабабли «Пахтакор» янада кўпроқ меҳнат қилишига тўғри келади. Бикмаев гуруҳдаги рақиблар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

- Рақиблар тўғрисида тўхталадиган бўлсам, албатта гуруҳимиздаги жамоалар кучли. Осон ишнинг ўзи йўқ. Биз ҳаммасига тайёрмиз. Биласизми, ўйинларда ким кўпроқ ғалабани хоҳласа ва жисмоний томондан яхши тайёргарликка эга бўлса, ўша жамоа ютади. Биз гуруҳ учрашувларида ҳам муносиб иштирок этишга тайёргарлик кўрамиз.

Бикмаев нима учун «Пахтакор»га ўтди?

Уч йил давомида «Локомотив» билан чемпионликни қўлга киритган ҳужумчининг нима учун ушбу жамоани тарк этгани кўпчилик учун қизиқ. Бунинг устига у «Пахтакор»га ўтгани ҳам янада эътиборли ҳолат бўлди. Негаки, футболчи «Локомотив»нинг асосий рақобатчиси бўлган «Пахтакор»нинг сафига қўшилди. Аммо бу вазиятда Бикмаев ҳаммаси оддий бўлганини айтди.

- Менинг «Пахтакор»га ўтишимнинг бирор бир сабаби бор деб ўйламайман. Ҳаммаси жуда оддий. Менинг «Локомотив» клуби билан тузган шартномам тугаганди. Кейин «Пахтакор» менга таклиф билан чиқди. Улар менинг жамоага ўтишимни хоҳлашганди. Мен эса уларнинг таклифини қабул қилдим, шу холос. Бу ерда бирор бир ортиқча гап йўқ.

Арвеладзе қандай мураббий?

«Локомотив» ҳам, «Пахтакор» ҳам Ўзбекистоннинг кучли клублари ва уларда яратилган шароитлар ҳам яхши. Шу маънода айтганда, Бикмаевда иккала жамоани солиштириш имконияти пайдо бўлди. Бунинг устига «шерлар» устози Шота Арвеладзе билан илк бор ишлаётган ҳужумчида ҳам мураббий ҳақида қандайдир фикрлар пайдо бўлган бўлса ажаб эмас.

- «Локомотив» билан «Пахтакор» жамоаларини солиштира олмайман. Иккала жамоада ҳам ажойиб муҳит ҳукм суради. Шота Арвеладзе ҳақида нима дейишим мумкин? Уни ҳамма яхши билади. Арвеладзе фаолияти давомида топ-клубларда ўйнаган. У таниқли инсон, шунинг учун ўзига яраша номи бор. Арвеладзенинг машғулотлари жуда қизиқарли. Ҳамма вақт ўз ишига профессионал тарзда ёндашади. Аслида ҳам топ-клубларда иш услуби шунақа бўлиши керак. Умумий маънода олганда, «Пахтакор»да ҳаммаси яхши. Ортиқча бирор-бир муаммо йўқ.

«Локомотив»га қарши ўйинлар

Иккала клуб чемпионлик учун курашади. Энди эса «Пахтакор» ва Марат учун «Локо» асосий рақобатчисига айланди. У ерда тўрт йил тўп суриб ютуқларга эришган футболчи бундан буён ўша собиқ жамоаси учун ўйинлар қандай аҳамият касб этади? Ҳар ҳолда темирйўлчилар билан бўладиган учрашувлар Бикмаев учун қандай таъсир кўрсатади?

- «Локомотив»да тўрт йил тўп сурдим ва бор кучимни ушбу клубга бағишладим. Табиийки, бунинг ўзига яраша хотиралари ва ҳиссиётлари бўлади. Собиқ жамоамга қарши ўйинлар қандай кечиши ва ўзимни қандай ҳис қилишимни вақт кўрсатади. Ўша кунлар етиб келаверсин-чи. Бу тўғрисида яна нима десам экан, билмадим. Ўша ўйин куни ўзимни қандай ҳис қилсам шундай бўлади-да (кулади). Буни ўша вақтда айтаман.

Муваффақиятсизликни қандай унутди?

Терма жамоамиз Осиё Кубогида нимчорак финалдан қайтганидан кейин Марат Бикмаев бир мунча вақт тушкунликка тушиб қолганди. Лекин эндиликда «Пахтакор» аъзосига айланган футболчини кўряпмизки, у ҳозирда ўзини яхши ҳис қилмоқда. Ҳар ҳолда иккита ўйинда иккита гол ургани бунга мисол бўла олади. Бикмаев Осиё Кубогидан кейин қанча вақт тушкунликка тушди ва бундан қандай қилиб чиқиб кетди? Бунга ўзи шундай деди:

- Тушкунликка тушганим йўқ. Лекин ёқимсиз бўлди. Масалан, мен умуман бошқача футбол ўйнайман. Аммо ўша вазиятга келганда нимадир ўхшамай қолди. Бунинг устига Осиё Кубогида ўзим кутган даражада ўйнай олмадим. Балки менга нимадир етишмагандир. Энг асосийси, бундан тўғри хулоса чиқариб олишим керак. Шунчаки, бўлиб ўтган ишлар ёқимсиз бўлгани учун буларни ортда қолдиришга бироз вақт керак эди. Энди бу тарихда қолиб кетди. Шу сабабли бўлиб ўтган ишларга кўп ҳам аҳамият бермаяпман. Муҳими, биз Осиё Кубогида Ўзбекистон терма жамоаси сафида бор кучимизни бериб, астойдил ўйнадик. Сизга шуни ишонч билан айта оламанки, бемалол Осиё Кубоги ғолиблигини қўлга киритсак бўларди.

Матбуотга бўлган эътибор

Шу ўринда Бикмаевдан матбуотга бўлган эътибори қандайлиги ҳақида қизиқиб кўрдик. ОАВда чиқаётган хабар ва янгиликларни кузатиб борадими? Бу ҳақида қуйидагича жавоб қайтарди.

- Интернет сайтларига доим ҳам кириб ўқимайман. Бунга вақтим ҳам бўлмайди. Албатта, дам олган пайтларимда гоҳ-гоҳида хабарларни ўқиб тураман. Ўзбек футболи тўғрисидаги мақолаларни, ким қандай ўйнаганини, қаерда нималар бўлгани ҳақидаги янгиликларни ўқийман. Лекин интернетда кўп қолиб кетмайман.

Осиё Кубоги ҳақида

Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё Кубогидаги иштирокидан кейин Бикмаев ўзининг якуний хулосаси ҳақида ўз фикрлари билан ҳали ўртоқлашмаганди. Шу ўринда футболчи мазкур масала борасида ҳам ўзининг муносабатини билдириб ўтди.

- Ҳаммаси яхши бўлади. Асосийси, бизда ўсиш бор. Эктор Купер жамоага ўзига бўлган ишонч ва хотиржамликни бера олди. Айнан шу нарсалар бизга етишмай турганди. Купернинг Ўзбекистонда ишлаётганига энди ярим йил бўлди. У биз билан кўпроқ ишласа жамоамиз янада кучли бўлади. Мен бунга тўлиқ ишонаман.

Элдор Шомуродов тўғрисида

Осиё Кубогида терма жамоамизнинг энг яхши ўйинчиларидан бири Элдор Шомуродов бўлди. У мусобақада давомида тўртта гол уриб, ўзига билдирилган ишончни оқлади. Ваҳоланки, Осиё Кубогидан олдин Марат Бикмаев асосий ҳужумчи сифатида эътироф этилаётганди. Аммо Шомуродов Уммонга қарши ўйинда захирадан майдонга тушиб гол урди ва ўзи учун яримта имкониятдан фойдаланиб қолди. Натижада асосий таркибда Бикмаевнинг ўрнини эгаллади. Ўз ўрнида Марат Элдор ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Мен буни тўғри қабул қиламан. Элдор Шомуродов захирадан майдонга тушиб гол урди ва жамоага керакли ғалабани тақдим эта олди. Шундай экан, албатта кейинги учрашувда уни майдонга тушириш керак. Шахсан мени бу ҳолатни қўллаб-қувватлайман. Ким зўр спорт формасида бўлиб, голлар ураётган бўлса, ўша асосий таркибда майдонга тушиши керак. Нега мен захирада ўтирибман, ундан зўрман, деган тушунча менда мутлақо йўқ. Тан олишимиз керакки, ўша Осиё Кубогида Шомуродов «очилди». Мусобақадан катта тажриба олди. У ўзини кўрсатяптими, демак албатта асосий таркибда ўйнашга ҳақли. Мен унинг учун жуда хурсандман. Мураббий ҳам тўғри қарор қилди, Элдор биринчи учрашувда захирадан майдонга тушиб гол ургач, кейинги барча ўйинларда бошланғич таркибда тушди. Шунга яраша Элдор яна голлар уриб, асосий таркибда ўйнашга муносиблигини исботлади. Ҳозирги пайтда ёшларга йўл бериш керак, айниқса, гап терма жамоа ҳақида кетаётган бўлса. Шу боис мен ёшларни доим қўллаб-қувватлайман.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг