UZ

Сўнгги янгиликлар

00:31"МЮ чемпионлик учун курашарди!" — Майкл Оуэн Кэррикнинг ишига юқори баҳо берди  1 23:55"Бир вақтнинг ўзида "Атлетико"ни ҳам бошқараман!" — Клопп "Реал" ҳақидаги миш-мишларга кескин жавоб берди  1 23:25Гвардиола Европанинг энг кучли уч жамоасини айтди: "Арсенал" ҳам рўйхатда!  3 22:36"Бу қизил эмас!" — Машҳур ҳакам Вальверденинг четлатилишига қарши чиқди  4 22:17Расман: Англия Суперкубоги "Уэмбли"дан кўчирилди! Сабаб — The Weeknd концерти  2 21:20Арбелоанинг муваффақият сири: Гвардиола, Моуриньо ва Симеоне устидан ғалабалар ҳақида  1 21:01Вальверденинг қизил карточкаси: СТА якуний қарорни қабул қилди  8 20:35ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси машғулоти (23.03.2026)  0 20:05"Арсенал" 410 кун мобайнида иккита гол фарқи билан мағлуб бўлмади  0 20:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖ машғулоти (23.03.2026)  0 19:44Венесуэла бош мураббийи: "Муносиб бўлмаганларни терма жамоага чақирмайман"  0 19:22Шерзод Темиров: "Ироқ лигасини мендан ҳам кўра сизлар кўпроқ биласизлар-ку"  10 19:06Достон Ҳамдамов: "Имкониятдан фойдаланиб, мундиалга боришга ҳаракат қиламан"  6 18:49"Футбол олами". Ҳакамлар кўп хато қилмоқда, ЎзФҲМ эса уларни оқламоқда  8 18:32Салиба жароҳат олди – Франция терма жамоасида унинг ўрнини АПЛдаги бошқа бир футболчи эгаллайди  3

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Машъал" Янгиликлар

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Машъал"

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 7-тур баҳсларига старт берилади.

Ўз майдонида мағлубият тугул дуранг нималигини билмай келаётган "Қўқон-1912" Суперлига дебютанти "Машъал"ни қабул қилади. Хабарингиз бор, муборакликлар икки йиллик танаффусдан сўнг яна элитага қайтишди. 

Мусобақа жадвалида "Қўқон-1912" 12 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа 6та ўйиндан тўрттасида ғалаба қозониб, икки бор мағлубиятга учраган. Тўшплар нисбати 12-3. "Машъал" эса 6 очко тўплаган ҳолда 9-ўринда боряпти. Тўплар нисбати 6-5. 

Айтиб ўтганимиздек, қўқонликлар уйдаги тўрттала ўйинни ҳам ғалаба билан якунлашди. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари уйда "Бухоро" (3:0), "Сўғдиёна" (2:1), "Қизилқум" (4:0) ва "Сурхон"дан (3:0) устун келишди. Жамоа ўз дарвозасидан фақат битта гол ўтказган. 

"Машъал" эса ҳозиргача бир марта ғалаба қозониб, уч бор дуранг ўйнади. Шу пайтгача уч марта сафарда тўп тепган "газчилар" фақат "Сурхон" билан дуранг (2:2) қайд эта олишди. "Бунёдкор" ва АГМК билан кечган баҳсларда эса бир хил 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бугун "Машъал" тўртинчи бор сафарда тўп тепади. 

Имкониятлар ҳақида гапирадиган бўлсак, "Қўқон-1912"нинг ўз майдонида ўйнаши албатта мезбон жамоага устунлик беради. Бунинг устига қўқонликлар уйда гол уриш бобида муаммога дуч келишаётгани йўқ. "Машъал" эса сафарда қийналмоқда. Лекин бугун муборакликлар ҳам сафардаги илк ғалабани нишонлашга уриниб кўришади.

P.S. Cоат 19:00да бошланадиган учрашувни "Спорт" телеканалида тўғридан тўғри кузатиб боринг.

Қўқон-1912

Мурод Холмуҳамедов - 53', Мурод Холмуҳамедов - 88'

Суперлига. 7-тур

01/07/2020, 19:00

0
:
2
Тугади

Машъал

45'
90'
53'  Мурод Холмуҳамедов
88'  Мурод Холмуҳамедов
31'  Ифеанйи Ифеанйи
48'  Элла Кен Арман
55'  Нажмиддин Нормуродов

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика