Бугун Фарруҳ Сайфиев майдонга тушмайди

Sherzod Nurmatov
6 июн 2024
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Навбаҳор" клуби чап қанот ҳимоячиси Фарруҳ Сайфиев иккита сариқ карточка олгани боис дисквалификацияга учраган.

Унинг ўрнига чап қанотда Шерзод Насруллаев ҳаракат қилиши кутилмоқда.

Таъкидлаш жоиз, Ҳусниддин Алиқулов, Одилжон Ҳамробеков ва Жалолиддин Машарипов каби футболчилар ҳисобида биттадан сариқ карточка бор. Агар улар Туркманистонга қарши баҳсда сариқ карточка олишса, Эронга қарши сафар баҳсида майдонга туша олишмайди.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 2-саралаш босқичи доирасидаги Ўзбекистон – Туркманистон учрашуви "Бунёдкор" стадионида 19:30 да старт олади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia