Буффон: «Мавсум охирида футболдан кетаман, фақат...»

Narzulla Saydullayev
25 окт 2017, 08:23
«Ювентус» ва Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуижи Буффон бу мавсум якунлангач футболдан кетишини маълум қилди.

«Бу футболдаги охирги мавсумим. Бу қарор қатъий. Бир ёки икки йил ҳеч нимани ўзгартирмайди.

Келажагимдан хавотирда эмасман.

Мен шундоқ ҳам кўп ютуқларга эришдим. Фақат бир ҳолатдагина қароримни ўзгартиришим мумкин – ЕЧЛда ғолиб бўлиш. Бу ҳолда мен клублар ўртасидаги Жаҳон чемпиони бўлиш учун ҳам қоламан.

Фаолиятимни катта ғалаба билан тугатишн хоҳлайман. 11 йил олдин Жаҳон чемпиони бўлгандим, аммо ЕЧЛдаги учта финалда ҳам ютқаздим», – дейди Буффон Sky Sport Italia нашрига.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›