Бу сафарги Матиз соҳиби 17 ёшли Суннатилла

Nadirkhuja Yuldashev
6 июн 2014
Ҳозиргина "Пахтакор" Марказий стадионида навбатдаги Матиз автомашинаси лотареяда ўйналди.
Бугунги куннинг энг бахтли одами 32-сектордан жой олган 17 ёшли Суннатилла бўлди.

"Жуда бахтиёрман. Бу дадамга совға бўлди. Шу пайтгача машина олиш дадамнинг орзуси эди. Аслида отам ҳам жамоамизнинг ашаддий ишқибози бўлганлар. Аслида ота маҳалламиз ҳам шу ерда, яъни Оқилонда", - дейди қувончи ичига сиғмаган ғолиб.

Nadirkhuja YuldashevМуаллиф
Манба: championat.asia