

"Мавсум якунланди ва биз ҳеч бир мақсадимизга эриша олмадик. Якка тартибда ҳам, жамоавий тарзда ҳам керакли даражада ўйнай олмадик.
Мухлисларимиз "Юнайтед" нима учун дунёнинг энг яхши клубларидан бири эканлигини яна бир бор ойдинлаштиришди. Шундай мавсумларда ҳам мухлислар бизни қўллаб-қувватлашди.
Бу ерга келгач, жуда муҳим нарсани англадим. "Манчестер Юнайтед" ҳар доим қайта олади", – деб ёзди ярим ҳимоячи ижтимоий тармоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" АПЛда 6-ўринни банд этиб, Европа Лигасига йўл олди.



