UZ

Сўнгги янгиликлар

17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   0 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  1 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  2 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  15 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  1 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  3 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  10 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  14 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  3 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  9 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   10

БРАЗИЛИЯ - ХОРВАТИЯ 3:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ Янгиликлар

БРАЗИЛИЯ - ХОРВАТИЯ 3:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЖЧ-2014нинг дастлабки учрашуви ҳисобланган Бразилия - Хорватия баҳсини шу ерда ўқиб бориш мумкин бўлди.
БРАЗИЛИЯ - ХОРВАТИЯ 3:1 (1:1)
13 июнь. 01:00.
Сан-Паулу. "Арена Коринтианс" стадиони.
Бош ҳакам:
Юичи Нишимура (Япония)
Ёрдамчи ҳакамлар: Тору Сагара, Тошиюки Наги (иккиси Япония)
Тўртинчи ҳакам: Алиризо Фағони (Эрон)

Голлар: Марсело, 11 автогол - 0:1. Неймар, 29 - 1:1. Неймар, 71 пенальти - 2:1. Оскар, 90+2 - 3:1.

Бразилия: 12.Жулио Сезар, 2.Даниэл Алвес, 3.Тиаго Силва, 4.Давид Луис, 6.Марсело, 7.Халк (20.Бернард, 68), 8.Паулиньо (18.Эрнанес, 64), 9.Фред, 10.Неймар (16.Рамирес, 89), 11.Оскар, 17.Луис Густаво.

Хорватия: 1.Стипе Плетикоса, 2.Шиме Врсалько, 4.Иван Перишич, 5.Ведран Чорлука, 6.Деян Ловрен, 7.Иван Ракитич, 9. Никица Елавич (16.Анте Ребич, 78), 10.Лука Модрич, 11.Дарио Срна, 20.Матео Ковачич (14.Марсело Брозович, 61), 18.Ивица Олич.

Огоҳлантиришлар: Неймар (27), Чорлука (65), Ловрен (69), Л. Густаво (88).
                                           
                                   МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                             ЯНГИЛАШ

Сизларга ўйинни Нарзулла Сайдуллаев шарҳлаб борди. Кейинги баҳсларда ғойибона кўришгунча.

90+5. Баҳс тугади. Бразилия илк ўйинда Хорватия устидан иродали ғалабага эришди - 3:1.

90+4.
Брозовичнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

90+1. Оскарнинг жарима майдони ташқарисидан дарвозага йўллаган зарбаси дарвозага кириб кетди - 3:1.

90+1. ГООООООООООООООООООООООООООООЛ. Оскар! 3:1

90. Срнанинг зарбасини дарвозабон, Брозовичнинг зарбасини эса Луиз қайтарди!

89. Ўзгариш. Бразилия.
Неймар ўрнига Рамирес тушди

88. Огоҳлантириш. Бразилия.
Луис Густаво

86. Яна бир зарба! Хорватия гол уришга ҳақли ўйнамоқда! Ракитич чамаси 25 метрлардан кучли зарба берди, Жулио Сезар тўпни қийинчилик билан қайтарди!

82. Хавфли вазият! Хорватия гол урди! Лекин инобатга олинмади. Нишимура Олич дарвозабонга нисбатан қўпол ўйнади деб топди.

81.
Бразилия ўйин темпини тушуриб шу ҳисобни ушлаб қолмоқчи

79. Перишич! Ўнг қанотдан олдинга ўтиб тўпни оширишга уринди, Давид Луиз энди ҳимояда ишончли ўйнади

78. Ўзгариш. Хорватия.
Никица Елавич ўрнига Анте Ребич тушди

77.
Очиғини айтиш керак бугун Модричнинг ўйини чиқмаяпти, ундан кўра Олич яхши ўйнамоқда.

76. Хавфли вазият! Оскар ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, ҳужумчиларга ёрдамга етиб келган Давид Луиз боши билан дарвозага ноаниқ зарба берди!

74.
Ҳозирга қадар аниқ зарбалар борасида Бразилия устун - 8:1.

73.
Хорватлар бурчак тўпини амалга оширишди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди

71. Белгиланган пенальтини Неймар амалга оширди, Плетикоса тўпни қайтарди, бироқ тўп барибир дарвоза ичига бориб тушди - 2:1.



71. ГООООООООООООООООООООООООООЛ! Неймар!!!  2:1

69. Огоҳлантириш.
Хорватия. Ловрен

69. Пенальти! Деян Ловрен секингина Фредни тортиб қолди Нишимура дарҳол пенальти белгилади.



68. Ўзгариш. Бразилия.
Халк ўрнига Бернард тушди

67.
Дани Алвеснинг жарима тўпидан йўллаган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди

65. Огоҳлантириш. Хорватия.
Ведран Чорлука

64. Бечора Марсело, автогол етмаганидек рақиблар уни жуда ҳам кўп бор йиқитишмоқда, бунақамасда йигитлар.

64. Ўзгариш. Бразилия.
Паулиньо ўрнига Эрнанес тушди

63.
Ўйин сурати анча тушиб кетди...

61. Ўзгариш. Хорватия.
Ковачич ўрнига Брозович тушди

58.
Хорватия тўпни ўзида сақлаб туриб ҳужумга ўтишга уринмоқда, ҳозирча рақиб ҳимоячилар бунга имкон беришмаяпти

57.
Такрорий лавҳалар япониялик ҳакам тўғри қарор қабул қилганини кўрсатди.

56. Олич!!! Рақиб жарима майдони ичида йиқитилдими ёки ўзи йиқилдими? Нишимура биринчи вариант деб ҳисоблади.

52.
Ён ҳакам Олич тўпни қўли билан ўйнади деб топди, аслида тўп Ивицанинг юзига теккан экан. Ҳакам бу вазиятда чиройли бразилиялик қизларга қараб қолган бўлиши мумкин

51.
Оскар ўнг қанотдан Врсалкони алдади, ҳимоячи уни йиқитди. Жарима тўпини Чорлука қайтарди

47.
Бразилия иккинчи бўлимда ҳужумкор тарзда бошлади.

46. Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим фотогалереяси Манба

Дастлабки бўлим статистикаси:
Тўпни эгаллаб туриш: 65-35 фоиз,
зарбалар: 10-3,
аниқ зарбалар 7-1,
бурчак тўплари 5-1,
ўйиндан ташқари ҳолат 1-0,
қоида бузиш 1-8.


45+2. Дастлабки бўлим тугади. Автогол, гол, огоҳлантириш... ҳозирча 1:1. Биз билан қолинг

45. Биринчи бўлимга Нишимура 2 дақиқа қўшиб берди

45.
Неймар жарима майдони ичига кириб бориб Халкка тўпни қолдирди, "Зенит" вакилининг чап оёғи билан йўллаган зарбаси анча ноаниқ етди

43.
Бразилиянинг тезкор қарши ҳужуми, Марселонинг пасидан сўнг Оскар дарвозага зарба берди, дарвозабон тўпни ушлаб олди. Ундан олдин Оскар ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан

42.
Неймарнинг зарбасидан сўнг Ракитичнинг бошига тегиб майдонни тарк этди, бурчак тўпи фойда келтирмади.

41.
Ракитич жарима майдони ёнида Неймарни йиқитди, бош ҳакам дарҳол жарима тўпи белгилади.

40.
Марсело Дарио Срна томонидан кескин кутиб олинди, Нишимура хорватлар сардорини оғизаки тарзда огоҳлантирди

38.
Оскар ўнг қанотдан тўпни ерлатиб узатди, Паулиньо тўпга зарба бера олмади.

36.
Ивица Олич 34 ёшга ҳечам ўхшамайди, чап қанотда Алвесми бошқами ортда қолдириб кетмоқда

35.
Хорватия ўйиндаги илк бурчак тўпини амалга оширади, Ракитичнинг оширган тўпини ҳимоячилар қайтаришди

34.
Халк бурчак тўпини ишлаб олди. Навбатдаги бурчак тўпидан сўнг Плетикоса тўпни биринчи бўлиб эгаллаб олди.

32.
Сколари шогирдларининг ҳаракатларидан норози. Тушунса бўлади, халқ унга ишонган

29. Марказда тўпни Оскар эгаллаб олиб нафис ҳаракат билан уни Неймарга узатди, Неймар эса чап оёғи билан ерлатиб дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди - 1:1.




29. ГООООООООООООООООООООООООЛ. Неймар!
 
28. Дарио Срна тўпни жарима майдонига оширди, Давид Луиз узун сочлари ёрдамида тўпни қайтарди. Қайта ҳужумдан сўнг Елавич боши билан тўпни дарвозага йўллади! Жулио Сезар тўпни ушлаб олди.

28.
Лука Модричнинг юзига тирсаги билан урган Неймар чемпионатдаги илк сариқ карточкасини олди. Барса Реал тўқнашуви шу ерда ҳам бор...

27. Огоҳлантириш.
Бразилия. Неймар

25.
Айни пайтга қадар тўпни эгаллаб туришда мезбонлар устун 68:32.

24.
Халкнинг зарбаси ноаниқ кетди.

23. Хавфли вазият! Неймар ўнг қанотдан жарима майдони ичига кириб борди ва тўпни шерикларига оширди, жарима майдони ташқарисида турган Оскар тўпни узоқ бурчакка йўллади. "Росто" посбони ажойиб сейв билан тўпни қайтарди!

22.
Автогол муаллифи бўлган Марсело чап қанотдан жарима майдонига тўпни оширди, хорватлар тўпни ўзларига киритишмади.

21. Паулиньо! Жарима майдони ичига кириб бориб дарвозага аниқ зарба берди, бироқ Плетикоса навбатдаги бор ўзини кўрсатди

20.
Неймар ўйин бошидан буён бурчак тўпи тепаётгандек таассурот қолдирмоқда.

19.
Дани Алвес рақиб жарима майдони ичида пайдо бўлди, бу янгилик эмас, у тўпни эгаллаб олиб дарвозага чиройли зарба берди. Аммо Плетикоса бекорга дарвозада тургани йўқ.

17.
Неймар етакчиликни ўз қўлига олмоқчи, аммо ҳозирча ўхшамаяпти.

15.
Селесаонинг хавфли ҳужуми. Ўнг қанотдан жарима майдонига оширилган тўпга Фред ҳам, Неймар ҳам ета олмади.

14.
Хорватия ажойиб ўйнамоқда, Бразилияни ўз майдонида шошириб қўймоқда. Унча бунча терманинг қўлидан келмайди бу. Ҳимоядаги хатодан Ковачич ва шериклари фойдалана олишмади

12. Тажрибали Олич чап қанотдан олдинга борди ва жарима майдонига ерлатиб тўпни оширди, Елавич тўп учун курашди, ундан ўтиб кетган тўпни Марсело кутилмаганда ўз дарвозасига йўллади - 0:1.



11. ГООООООООООООООООООООООООЛ. Чемпионатдаги дастлабки гол урилди! Хорватия олдинда!

10.
Неймар бурчак тўпини тепмоқда, бу орада Елавич ва Давид Луиз Нишимурадан гап эшитиб олишди

9. Хавфли вазият! Олич сал қолса ҳисобни очиши мумкин эди. Ўйиндаги энг хавфли вазиятни хорватлар содир этишди!


6. Марсело тўпни жарима майдонига ҳаводан оширди, Тиаго Силва боши билан тўпни дарвозабон майдончаига ташлаб берди, Давид Луизнинг боши билан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни Плетикоса эгаллаб олди.

5.
Россия клубларида ўйнайдиган футболчилар тўқнашиб кетишди. Чорлука жарима майдони яқинида Халкни йиқитди. Нишимура жарима тўпини белгилади. Тўп ёнида Неймар ва Марсело...

4.
Оскар тўп оширишда хато қилди, Олич тўпни эгаллаб олиб чап қанотдан олдинга борди. Унинг жарима майдонига оширган тўпини яқинда ПСЖга ўтган Давид Луиз қайтарди.

2.
Тўпни мезбонлар ўзларида сақлаб туришибди.

1. Илк дақиқада хорватлар олдинга ўтишди, дастлаб бошланғич таркибда бўлмаган Матео Ковачич дарвозага зарба берди, ноаниқ.

1. Бўлди бошланди! 


- Ўйин олдидан уч нафар ёш бола оппоқ кабутарларни осмонга учириб юборишди.

- Стадионга кўплаб машҳур инсонлар келишгани аниқ. Улар орасида БМТ бош котиби Пан Ги Мун, ФИФА президенти Йозеф Блаттер, Бразилия президенти Дилма Русеф хоним ҳам бор. ЎФФ президенти Мираброр Усмонов ҳам бу ўйинни стадиондан кузатиши маълум қилинганди.

- Навбат Бразилия мадҳиясига, уни стадионга йиғилган мухлислар қўшилиб айтишмоқда. Ҳаяжонли вазият, Жулио Сезарнинг кўзидан ёш ҳам оқмоқда... ҳа эркаклар ҳам йиғлашади...

- Дастлаб Хорватия давлат мадҳияси

- Бугунги баҳс қаҳрамонлари майдонга тушиб келишди.


- Мана Бразилия терма жамоаси ҳам майдонга тушишга тайёр. Улар ҳам босимни ҳис қилишмоқда. Уларни Нишимура бошчилигидаги ҳакамлар майдонга бошлаб тушишади.

- Диққат қилинглар! Ўйин бошланишига жуда ҳам кам вақт қолди. Хорватлар стадион туннелида кўриниш беришди. Улар ҳаяжонланишаётгани билиниб турибди, ҳар ҳолда очилиш ўйини...

- Иккала жамоа майдонда учрашувдан олдинги чигалёзди машқларини олиб боришмоқда. Неймарнинг машҳур сочи ҳалиям шундай экан. Эрталаб чиққан хабардаги расм "фотошоп" бўлиб чиқди. Лекин Модрич сочини олдиргани бор гап.

- Очилиш маросимини томоша қилиб бўлганлар учун ўйинолди фотоларни тақдим этамиз. Манба

- Учрашувдан олдинги очилиш маросимининг фотогалереясини кўрдингизми? Манба

- Баҳсни япониялик Юичи Нишимура бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

- Иккала жамоанинг бошланғич таркиблари маълум.




- Нафис футбол намойиш этадиган бразилияликлар бунга қадар икки бор Жаҳон чемпионатларининг очилиш ўйинида уч бор майдонга тушишган. 1950 йилда Мексикага қарши кечган ўйинда пентакампеонлар 4:0 ҳисобида зафар қучишган. 1974 йилда эса Бразилия илк учрашувда Югославия билан дуранг ўйнаган - 0:0. Ниҳоят 1998 йилда Бразилия очилиш учрашувида Шотландияни таслим қилган - 2:1.

Мустақил Хорватия ўз тарихида илк бор очилиш ўйинида майдонга тушади.

- Сайтимиз орқали мундиалнинг барча учрашувини матнли онлайн трансляция қилиб борамиз. Очилиш ўйини Нарзулла Сайдуллаевга ишониб топширилган. Шу боис бугунги баҳсни ўқувчиларимизга айнан мен матнли тарзда етказиб бораман.

- Бразилиядаги мундиалнинг биринчи ўйини анъанага кўра мезбонлар иштирокида бўлиб ўтади. Қуръага кўра очилиш ўйинида Бразилияга қарши Хорватия терма жамоасига майдонга тушади.

00:15. Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Тўрт йил кутилган мусобақа бошланмоқда. Бунга ортиқча таъриф шарт эмас. Барча билади, барча билади....



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика