Бразилия U-17 рекорд ўрнатди

Mirjalol Normatov
14 ноя 2023, 22:10
Бразилия терма жамоаси U-17 жаҳон чемпионатида рекорд ўрнатди.

Гап шундаки, Янги Каледония термасини 9:0 ҳисобида мағлуб қилган бразилияликлар рақиб пости томон 81 марта зарба йўллашган. Бу ЖЧ U-17 тарихида бир ўйинда бир жамоа томонидан энг кўп зарба берилган ўйин бўлди.

Бунга қадар бўлган энг яхши натижа 2013 йилги мундиалда қайд этилган. Ўшанда Камерун термаси Янги Зеландия дарвозасига 41 бора зарба йўллаганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Opta