"Боруссия" янги дарвозабон изламоқда

Alisher
3 фев 2021
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ўз дарвозабони Роман Бюркига ўринбосар изламоқда.

"Арилар"нинг рўйхатидан қуйидаги дарвозабонлар ўрин олди: Петер Гулачи ("РБ Лейпциг"), Андре Онана ("Аякс") ва Одиссеас Влаходимос ("Бенфика").

Қайд этиш керакки, "буқалар" дарвозабони "Боруссия"га бошқа дарвозабонлардан кўра кўпроқ ёқмоқда.

30 ёшли венгернинг трансфери Дортмунд клуби учун 10-15 миллион еврога тушади.


AlisherМуаллиф
Манба: Bild