Боҳодир Шаймарданов 39 ёшда

Narzulla Saydullayev
7 ноя 2018
Бугун "Шўртан" клуби техник директори Боҳодир Шаймарданов ўзининг туғилган кунини нишонламоқда.

Ўз вақтида "Шўртан" жамоасининг ярим ҳимоячиси сифатида тўп сурган Шаймарданов, кейинчалик мураббийлар штабида фаолиятини давом эттириб, айни пайтда клуб техник директори вазифасида ишламоқда.

Боҳодир Шаймардановнинг бугунги туғилган куни билан "Оқ бўрилар" жамоаси, клуб раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ва барча ходимлари, шунингдек жамоа мухлислари номидан самимий табриклаймиз!

У кишига мустаҳкам сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз.

Туғилган кун муборак бўлсин!



Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia