Бобир Абдихолиқов: "Насаф" — иккинчи уйим"
12 янв 18:07
Янгиликлар
Бобир Абдихолиқов: "Насаф" — иккинчи уйим"
Ўтган мавсум "Пахтакор"да ҳаракат қилган ҳужумчи Бобир Абдихолиқов нима учун "Насаф"га қайтганини тушунтирди.
Ўзбекистон терма жамоасига номзод футболчи қуйидагича фикр билдирди:
"Насаф"га нега қайтдим? Сабаби — у ер менинг иккинчи уйим. Араб клубларидан яхши таклифлар бўлди, бироқ "Насаф" шарафини ҳимоя қилишни хоҳладим.
Янги мавсумда ўзимни кўрсатиб, Суперлигада ёрқий ўйин кўрсатиш ниятидаман. Насиб бўлса, терма жамоа билан Жаҳон чемпионатида қатнашмоқчиман", – деди 28 ёшли форвард.
Абдихолиқов ўтган мавсум 10 ўйинда иштирок этиб, 1 та гол урганди.
Аввалроқ "Эшитдик-да" рукни остида Бобир Абдихолиқов "Насаф"га қайтаётганини маълум қилган эдик.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар