UZ

Сўнгги янгиликлар

23:35Италиялик сиёсатчи Дибалани Шимолий Кореяга жўнатишни таклиф қилди  1 22:55“ПСЖ” президенти: “Неймар ва Кавани ўртасида ҳеч қандай зиддият йўқ”  5 22:22Балотелли Неймарга: "Сен ПСЖда пенальти тепишни ҳатто сўраб ўтирмаслигинг керак"  17 22:03“Бухоро” аъзолари навбатдаги учрашувга тайёргарлик кўрмоқда  16 21:55Серхио Рамос "Реал"да йилига 12 миллион евро ишлайди  14 21:39Бобур Акбаров ва унинг жамоаси супер лигага чиқиш арафасида  0 21:26Месси ва Суарез аёллари билан бирга концертга тушишди + ФОТО  25 20:58Неймар Формула-1 юлдузи ва "Victoria's Secret" модели билан ажойиб оқшомда иштирок этди + ФОТО  18 20:39"Қўқон-1912": Қувондиқ Рўзиев ўғил фарзандли бўлди  16 20:32Матея Кежман: "Мадрид, Манчестер ва Миланда Милинкович-Савичга катта қизиқиши бор"  2 20:30Ашхобод-2017. Ўзбекистон Мальдив оролларига тўққизта гол урди  39 20:04Жозе Моуриньо: "Манчестер Юнайтед" - Рунининг уйи, умид қиламан у қайтади"  13 19:37Маурисио Почеттино: "Тоттенхэм" лойиҳасида АПЛ ва Чемпионлар лигасида ғолиб бўлиш ҳисобга олинган"  8 19:13"Сўғдиёна" матбуот хизматидан янги лойиҳа "ЯШИРИН КАМЕРА"  7 19:03"Реал" ва "Ювентус" "Ливерпуль" етакчисига кўз тикмоқда  18

24 авг 15:26
Янгиликлар

Биринчи лига. 3-тур статистикаси

Ўтган чоршанба ва пайшанба кунлари биринчи лиганинг иккинчи босқич, 3-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Мазкур ортда қолган ўйинлар статистикасини ҳукмингизга ҳавола этамиз.

ЕТАКЧИЛАР УЧУН МУВАФФАҚИЯТЛИ ЎТГАН ТУР
Дарҳақиқат, ушбу тур ўйинлари лига етакчилари учун муваффақиятли якунланди. “Машъал”, “Андижон”, “Қўқон-1912”, “Зарафшон-НЦЗ” ҳамда “Спартак” каби гранд клублар 3-турда ўз ҳисобларига уч очко ёздириб қўйишди. Умуман олганда, ушбу турда ҳам режадагидек 8та ўйин бўлиб ўтди. Унда 5та мезбон жамоа ғалаба қозонган бўлса, яна қолган учта баҳсни меҳмонлар ўз фойдаларига ҳал қила олишган.

«Машъал» – «Истиқол» 3:0
“Машъал” ушбу ўйинда табиийки фаворит эди. Биринчидан жамоа ўз майдонида ўйнади. Иккинчидан эса ўтган турда “Оқ-тепа”дан учралган мағлубият “газчилар”га яхшигина огоҳлиқ қўнғироғи бўлди.

«Спартак» – «НБУ-Осиё» 3:1. 
“Спартак” ҳам ўз майдонида рақибига осонликча очко улашадиган жамоалардан эмаслигини исботлаб келмоқда. Боз устига унинг 3-турдаги рақиби “НБУ-Осиё” ҳам иккинчи босқични юқори нўтада бошлай олмади. Ўз майдонидаги кетма-кет 2та мағлубиятдан кейин “банкирлар”га бу ўйинга руҳий жиҳатдан тайёрланиш бироз қийин кечган кўринади.

«Орол» – «Пахтакор-2» 1:3.
Нукусликларнинг иккинчи босқичдаги мағлубиятли серияси бу турда ҳам давом этди. Узоқ йўл босиб, ўйин бошланишига бир неча дақиқалар қолганида стадионга етиб борган “Пахтакор-2” шунга қарамай, сафардан ижобий натижа билан қайтди. Бунинг учун Илҳом Мўминжонов жамоасига қойил қолмасдан илож йўқ.

«Хоразм» – «Оқ-тепа» 5:1. 
“Хоразм”нинг натижаси ижобийлашиб бормоқда. Биринчи лиганинг штатний иштирокчиси бўлган “Оқ–тепа”ни қабул қилган урганчликлар шу куни ўз мухлислари қаршисида голлар шоусини уюштиришди. Мансур Давлетов шогирдлари биринчи бўлимнинг ўзидаёқ тошкентликлар дарвозасига 4та тўп киритиб, учрашув тақдирини ҳал этиб бўлишганди, қайсидир маънода.

«Аланга» - «Андижон» 0:1.
Бундан олдинги икки турда қимматли очколардан қуруқ қолган “Аланга” бу сафар ўз майдонида битта автогол ҳисобига мағлубиятга учради. Бу албатта ҳар қандай жамоа учун аламлидир. “Андижон” эса мазкур турда ҳам уч очко ишлади ва мақсад сари дадил одимламоқда.

«Шердор» – «Қўқон-1912» 0:2.
Самарқанд жамоаси оралиқ танаффусда ўз таркибини сезиларли равишда кучайтириб олган бўлишига қарамай, барқарор ўйин намойиш эта олмаяпти. Жамоа иккинчи босқичдаги учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.

«Регистон» – «Косонсой» 2:1.
Мазкур ўйин тақвимга кўра, пайшанба куни ўтказилди. Унда “Косонсой” ютиши ҳам мумкин эди. Чунки учрашувда биринчи бўлиб, ҳисобни айнан меҳмонлар очишга эришганди. Аммо кейинчалик “Регистон” футболчилари ҳисобни тенглаштиришга эришди. Шундан сўнг баҳсни бошқариб борган ҳакам Рустам Толибжонов (Фарғона) косонсойликларнинг асосий ўйинчи Илҳом Теляковга қизил карточка кўрсатиб майдондан четлатди. Бу ҳам етмаганидек, “Косонсой” учрашувнинг 78-дақиқасида пенальтидан жабр чекди. Шу тариқа регистонликлар ғалабани ўз томонларига оғдириб юборишди.

«Зарафшон-НЦЗ» – «Чуст-Пахтакор» 3:1.
Ушбу учрашувда ҳам биринчи бўлиб, водий жамоаси ҳисобни очишга эришганди. Ммо чустликлар буни баҳс охирига қадар сақлаб қола билишмади.

27ТА ГОЛ. 2ТА ДУБЛЬ. 4ТА ПЕАЛЬТИ!
Ўтказилган 8та ўйинда мухлислар жами 27та гол кўришди. Уларнинг 14таси биринчи бўлимда киритилган бўлса, қолган 13та гол эса ўйинларнинг иккинчи таймида амалга ошган.

Турнинг энг текзор голи – 3-дақиқага тўғри келди. “Хоразм” ҳимоячиси Марат Ҳошимов ушбу дақиқада ўйиндаги ҳисобни очишга эришди.

Турнинг энг сўнгги голи – 90+2-дақиқада Искандар Алимбоев киритган тўп бўлди.
Мазкур турда энг кўп голни, “Хоразм” киритди. Урганчликлар “Оқ-тепа” дарвозасига нақд – 5та тўп киритишга эришди!

3-турда дубль қайд этган футболчилар сони иккитани ташкил этди. “Спартак”нинг тўпурари, Фирдавс Асадов “НБУ-Осиё” дарвозасини икки бор аниқ нишонга ола билди. Иккинчи босқични “Регистон”да бошлаган иқтидорли ҳужумчи Уйғун Бобоназаров ҳам ушбу турда ўз ҳисобига иккита гол ёздириб қўйди.

Ортда қолган учрашувларда ҳакамлар тўрт маротаба пенальти белгилашди. Унинг иккитаси аниқ амалга оширилган бўлса, яна иккитаси ноаниқ тепилган. “Спартак” аъзоси Суҳроб Қобилов ва “Регистон” ярим ҳимоячиси Жасур Қораев бу борада нуқтадан адашишмаган бўлса, “Орол”нинг тўпурари Мансур Абдуллаев ва “Хоразм” сардори Марс Қуранбоевга бу борада совуққонлик етишмади.

36ТА САРИҚ, 3ТА ҚИЗИЛ КАРТОЧКА
Карточкалар ҳақида гап кетганида 3-турда ҳакамлар футболчиларга жами 36та сариқ ва 3та қизил карточка кўрсатишди. Бу ҳар бир ўйинга ўртача 4,5тадан сариқ карточка демакдир.

Энг кўп огоҳлантирилган жамоа бу “Истиқлол” бўлди. “Машъал” қарши кечган ўйинда бу жамоа футболчиларига бош ҳакам олти маротаба сариқ кўрсатишга қарор қилди.
“Орол” эса бу борада бошқаларга ўрнак бўлди. Гарчи Нукус жамоаси ушбу турда мағлубиятга учраган бўлсада, жамоа футболчилари ўйинни карточкаларсиз ўтказишгани таҳсинга лойиқ!

“НБУ-Осиё” ҳимоячиси Вусол Магеррамов, “Косонсой” етакчиси Илҳом Теляков ва “Пахтакор-2” ўйинчиси Хожиакбар Ҳайдаров ушбу турда бош ҳакам томонидан четлатилган футболчилардир.

8ТА ЎЙИНГА ЖАМИ 6023 ТОМОШАБИН!
Мухлислар ташрифи бу турда сезиларли равишда пасайиб кетганини кўриш мумкин. Ортда қолган турнинг 8та баҳсига ҳаммаси бўлиб 6023нафар томошабин қадам ранжида қилган!

Ўз вақтида олий лига ўйинига ҳам бунчалик томошабин кирса, бунга салбий қаралар эди. Бугунги кунга келиб, ишқибозларнинг стадионга келиши борасида мақтана олмаймиз.
3-турдаги жами 6023та томошабинни ҳар бир ўйинга тенг тақсимлайдиган бўлсак, 752,8тадан томошабин кирганини маълум бўлади!

Энг кўп мухлис “Зарафшон-НЦЗ”нинг уй ўйинига кирган бўлса, бу борада энг ёмон кўрсаткич, “Спартак”ка тегишли бўлди!

Мухлислар ташрифи кимда қандай?
«Машъал» – «Истиқол». Муборак. 439 томошабин.
«Спартак» – «НБУ-Осиё». Бухоро. 126 томошабин.
«Орол» – «Пахтакор-2» . Нукус. 1431 томошабин.
«Хоразм» – «Оқтепа». Урганч. 1053 томошабин.
«Аланга» - «Андижон». Косон. 492 томошабин.
«Шердор» – «Қўқон-1912». Самарқанд. 227 томошабин.
«Регистон» – «Косонсой». Регистон. 505 томошабин.
«Зарафшон-НЦЗ» – «Чуст-Пахтакор». Навоий. 1750 томошабин.

КЕЙИНГИ ТУРДА УЧРАШАДИЛАР
4-тур. 24 август (шанба)

25. «Спартак» – «Истиқлол»
26. «Машъал» – «НБУ-Осиё»
27. «Хоразм» – «Пахтакор-2»
28. «Орол» – «Оқтепа»
29. «Шердор» - «Андижон»
30. «Аланга» – «Қўқон-1912»
25 август (якшанба)
31. «Зарафшон-НЦЗ» – «Косонсой»
32. «Регистон» – «Чуст-Пахтакор»

Исломбек Рустамбеков тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Испания чемпионати. “Реал Сосьедад” – “Реал” 1 :3 Испания чемпионати. “Реал Сосьедад” – “Реал” 1 :3
Испания чемионатининг 4-тури доирасида “Реал” футболчилари сафарда...  234
Олий лига. 21-тур. "Локомотив" "Насаф"га ютқазди, "Пахтакор"дан ғалаба ва бошқа ўйинлар Олий лига. 21-тур. "Локомотив" "Насаф"га ютқазди, "Пахтакор"дан ғалаба ва бошқа ўйинлар
Бугун олий лигада 21-турдан ўрин олган олтита ўйин ўтказилди.  230
"Манчестер Юнайтед" "Эвертон"га тўртта гол урди ФОТО + ВИДЕО "Манчестер Юнайтед" "Эвертон"га тўртта гол урди ФОТО + ВИДЕО
АПЛ 5-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" –...  144
Бухоролик мухлисларнинг ЎФФ ва ПФЛга мурожаати Бухоролик мухлисларнинг ЎФФ ва ПФЛга мурожаати
Олий лиганинг 21-турида бўлиб ўтган "Бухоро" -...  143
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: